Termiz muhandislik texnologiya instituti elektr mashinalari-rasm. Parallel qo’zg’atishli generatorlar uchun kuchlanish va aylanish tezligi orasidagi bog’lanish 4-rasm
uslubiy ko\'rsatma (4)
Мустақил қўзғатишли генераторда қўзғатиш токи доимо бир хилда қоларди. Параллел қўзғатишли генераторда нагрузка токининг ўзгариши билан қўзғатиш токи ҳам ўзгаради. Шунинг учун параллел қўзғатишли генераторнинг ташқи характеристикаси (4-расм, 1-эгри чизиқ) мустақил қўзғатишли генераторнинг шундай характеристикасидан пастроқда бўлади; яъни юмшоқроқ бўлади. Чунки бунда кучланишнинг камайишига олдинги икки сабабдан (якорь занжирида кучланиш пасайиши ва якорь реакциясининг магнитсизловчи таъсиридан) ташқари қўзғатиш токининг камайиши ҳам таъсир қилади; чунки қўзғатиш токи Iқ= бўлгани учун, у генератор кучланиши U ва нагрузка токи I га боғлиқдир. Агар нагрузка қаршилиги Rн секин камайтириб борилса, I ток фақат ўзининг критик қийматигача (Iкр) ошиб боради; нагрузка қаршилиги яна камайтирилса, нагрузка токи камая боради. Нагрузка занжири қисқа туташганда, қисқа туташиш токи Iқт<Iкр бўлади. Чунки I ток катталашганда якорь реакциясининг магнитсизловчи таъсири ортади ва қўзғатиш токи камаяди. Бу шароитда машинанинг магнит системаси тўйинмаган ҳолатга ўтади. Бунда нагрузка қаршилигининг жуда оз камайиши ҳам машина ЭЮК ини анча камайтириб юборади. Маълумки, нагрузка токининг қиймати Iн = билан аниқланади. Нагрузка токи I<Iкр бўлганда, яъни генераторнинг кучланиши нагрузка қаршилигининг камайишига қараганда секинроқ камайганда, нагрузка токи катталашиб боради. I=Iкр бўлгандан сўнг Rн нинг янада камайиши натижасида нагрузка токи камая боради. Чунки бунда генераторнинг кучланиши нагрузка қаршилиги Rн га қараганда тезроқ камаяди. Шундай қилиб, параллел қўзғатишли генератор учун нагрузка қаршилигининг секин-аста камайиб бориши натижасида занжирнинг қисқа туташуви хавфли эмас; лекин тўсатдан бўладиган қисқа туташишда генераторнинг магнит системаси тез магнитсизлана олмайди ва қисқа туташиш токи Iқт=(8 . .. 12) × Iн гача кўпайиб кетади. Бу генератор учун хавфлидир. Қисқа туташиш натижасида токнинг бирданига катталашиб кетиши сабабли генератор валида жуда кучли тормозловчи момент ҳосил бўлади, коллектордан кучли учқун чиқади ва бу учқун айлана оловга айланади. Шунинг учун генератор ўта нагрузкаланишдан ва қисқа туташиш токларидан эриб кетадигаи сақлагичлар ёки реле сақлагичлар билан жиҳозланиб сақланиши лозим. Параллел қўзғатишли генераторлар ташқи ток манбаи талаб қилмагани учун амалда кенг қўлланилади. Параллел қўзғатишли генераторларда кучланишнинг номинал ўзгариши 10... 30% дан ошмайди. Демак, параллел қўзғатишли генератор занжири қисқа туташганда кучланиш нолга тенг; бунда қўзғатиш токи ҳам нолга тенг. Бу шароитда қисқа туташиш токини машинанинг қолдиқ ЭЮК ҳосил қилади ва номинал токнинг (0,4 . .. 0,8) Iн қисмини ташкил қилади. Ташқи характеристиканинг аб қисмида генератор турғун ишлай олмайди, бу ҳолда генератор б нуқтадаги ишлаш режимига, яъни қисқа туташиш режимига ўтади. Download 4,92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |