Термиз давлат университети



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

ТОЛАНД Жон 
(1670.30.12, Лондонерри - 1722.11.12, Патни) — инглиз 
файласуфи. «Левитлар қабиласи», «Сирли бўлмаган Христианлик» каби 
китобларида христиан динига ва черковга қарши чиққанлиги учун черков унинг 
китобларини ёқиш ва ўзини қамаш тўғрисида ҳукм чиқарган. Қочишга 
муваффақ бўлган. «Серенага хат» номли асосий фал-ий асарида Т. ҳаракат ва 
маконнинг бирлиги тўғрисидаги таълимотни ривожлантирган. Бу таълимотга 
кўра, ҳаракат материянинг ажралмас хусусиятидир. Т. механистик материализм 
позициясида бўлган.
ТОМИЗМ 
— фалсафий йўналиш. Католик черковидаги Фома Аквинский 
таълимотининг таъсири остида шаклланган, илоҳиёт ва фал-ий қарашларнинг 
яхлит тизими. Т. учун динда ақлий мушоҳада, ақлирасоликка ҳурмат руҳида 
қарашлар билан бирга ўта қатъий ортодоксал принцииларнинг ўзаро 
мутаносиблигани вужудга келтиришга уринишлар ўзига хос характерли 
хусусиятлардан бири ҳисобланади. Бундай интилишлар Платонга нисбатан 
Аристотель фал.сига кўпроқ яқин. Т. 13-а.да энди шаклланаёттан бир даврда 
католик черковининг расмий мафкурасига айланган Августин 
платонизми 
ва 
аверриозмни 
сикиб чиқариб, 
схолас-тикада 
ҳукмрон мавқени эгаллади. 19-а. 
охирларига келиб, Рим католиги ва Ватикан черковларининг расмий 
таълимоти, деб эълон қилинган Т. фал.си Ғарб ун-тлари ва христиан 
черковларида ҳар томонлама чуқур ўрганилиб ривожлантирила бошланди. 20-а. 
бошларидан бу фал-ий таълимот расман 
нео-томизм 
деб юритила бошлади. 
Ф 
ФАЙЛАСУФ 
—— донишманд сўзларидан иборат «философ» атамасининг 
ўзбекча ифодаланиши; ҳозирги кундалик ҳаётда фалсафа фанининг 
асосларини эгаллаган, мазкур йўналишда тадқиқот олиб борадиган ёки илмий 
даража ва унвонга эга бўлган мутахасис. Ф. сўзини илк бор 
Пифагор 
қўллаган. Бу 
тушунчанинг маъносини у Олимпия ўйинлари мисолида қуйидагича 
тушунтириб берган: анжуманга келадиган бир гуруҳ кишилар беллашиш, куч 
синашиш, яъни ўзи ва ўзлигини намоён этиш учун, иккинчи бир гуруҳ — 
савдо-сотиқ қилиш, бойлигини кўпайтириш учун, учинчиси эса, ўйиндан 
маънавий озиқ олиш, беллашув ва тортишув асосида ётган ҳақиқатни билиш 
ва аниқлашни мақсад қилиб олади. Ана гду учинчи гуруҳга мансуб кишилар, 
Пифагор талқинига кўра, Флар эди. Бу бир қарашда, оддий ва жўн мисолга 
ўхшайди. Аммо унинг маъноси ниҳоятда теран. Қад. Шарқ ва Юнонистонда ҳар 
томонлама чуқур билим ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, инсон 
маънавиятини бойитиш ва ҳақиқатни билишга интилувчи кишиларни Ф. деб 
атаганлар. Фозил ва комил инсонларгина фал. билан шуғулланганлар. Аслида, 


163 
ўша даврларда фал.ни ўрганиш дейилганда, илмнинг асосларини эгаллаш кўзда 
тутилган. 
Гераклит 
шогирдларига мурожаат қилиб, «Дўстларим, сиз ҳали ёшсиз, 
умрингизни бекор ўтказмай десангиз, фал.ни ўрганинг», деганида айнан шу 
маънони назарда тутган. 
Эпикур 
бу ҳақиқатни қуйидагича ифода этган: «Ўз-
ўзингни ерга уриш, тубанлашиш нодонлиқдан бошқа нарса эмас, ўзлигингдан 
юқори туриш эса — фай.ликдир».У донишманд кишиларнинг уч хислатини 
алохида таъкидлаб, шундай ёзган: «Улар аввало, бошқаларга берган 
маслаҳатларига ўзлари амал қиладилар; иккинчидан, ҳеч қачон ҳақиқатга 
қарши бормайдилар; учинчидан, атрофидаги кишиларнинг нуқсонларига сабр-
тоқат билан чидайдилар». 
ФАЛСАФА 
(юн. phileo
— севаман, sophia — донолик) — инсоният тарихидаги 
энг қадимий илмлардан бири; олам ва унинг яшаши, ривожланиши ва 
тараққиёти, ҳаёт ва инсон, умрнинг моҳияти, борлиқ ва йўқлик каби кўплаб 
муаммолар ҳақида баҳс юритадиган фан. Ф. дунёқарашнинг умумлашган 
тизимини яратиш ва унда инсон ўрнини кўрсатишга қаратилган; у инсоннинг 
дунёга бўлган билиш, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий, эстетик ва б. 
муносабатларини тадқиқ қилади. Асрлар давомида Ф. ўзининг маъно-
мазмунига хилма-хил қарашлар, унинг жамият, инсон ва фанлар тизимидаги 
ўрнига нисба-тан турлича муносабат ва ёндашувлар бўлган, бу атаманинг 
моҳият ва мазмуни ҳам ўзгариб борган. Ф. атамаси ва у ифода этадиган 
билимлар мажмуи Юнонистон ва Римда мил. ав. 7-2-а.ларда юз бегя-ан 
юксалиш натижаси сифатида юзага келган эди. Ўша даврда эндигина 
шаклланиб келаётган назарий фикрнинг ифодаси бўлган фал-ий тафаккур 
оламни яхлит ва бир бутун ҳолда тушунишни мужассамлаштирган. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish