ТАСАВВУФ
— исломдаги диний-фалсафий оқим. 8-а.да араб мамлакатларида
пайдо бўлган. Бу таълимот ўша даврда савдогарлар ва косибларнинг
манфаатини кўзлаган. Т.нинг асосий моҳияти инсон ва унинг Худога
муносабатидир, яъни солиҳнинг Худо васлига етишишидир. Худо васлига
етишишнинг 4 босқичи бўлиб, булар шариат, тариқат, маърифат ва
ҳақиқатдир. Сўфий ана шу босқичларни босиб ўтиб ҳақиқатга Худо васлига
етишиши мумкин. Т.да пир-муршид ва мурид ўрнини эгаллайди. Муршид
муридга Худо билан бирлашишнинг мистик йўлларини, тариқатнинг қонун-
қоидалари, покланиш, нафсни тийиш, ҳалол ва б. хулқ-одоб қоидаларини
ўргатади. Умуман олганда, тасаввуф руҳий покла-ниш бўлиб, унинг назарий ва
амалий томонлари мавжуд. Унинг назарий томони таркидунёчилик, яъни
аскетизм, мистицизм ва пантеизмдан иборат. Унда Худо васлига етишиш
марказий ўринни эгаллайди. Бу эса ботиний йўл билан, интуиция ва ишроқ
билан амалга ошади.Т.нинг амалиёт томони солиҳнинг хулқ-одоб
қоидаларини бажаришда, энг аввало, Аллоҳга содиқ бўлишда, ҳеч кимга
ёмонликни раво кўрмасликда, касб-ҳунар орқали ҳаёт кечиришда, ўзгаларга
ёрдам беришда, сахий ва сабр-қаноатли бўлишда, Т.нинг қоидаларини
сидқидилдан бажаришда намоён бўлади.
ТЕРМИЗИЙ Абу Исо Муҳаммад
(824 — Термиз — 892) — буюк муҳаддис ва
мутафаккир. Имом Бухорийнинг шогирдларидан бири. Т. диний ва дунёвий
фанларни, айниқса, ҳадис илмини алоҳида қизиқиш билан эгаллаган. У узоқ
йиллар Ироққа, Исфаҳон, Хуросон, Макка ва Мадинада илм олган. Кўп
йиллик сафарлари чоғида қироат, баён, фиқҳ, тарих, ҳадис каби илмлар
бўйича ўз даврининг йирик олимларидан таълим одди. Т.нинг «Ал-Жомиъ»
(«Жамловчи»), «Аш-Шамойил ан набавия» («Пайғамбарнинг алоҳида
фазилатлари»), «Ал-илал фил-ҳадис» («Ҳадислардаги оғишлар»), «Рисола фил-
хилоф ва-л-жадал» («Ҳадислардаги ихтилоф ва баҳслар ҳақида рисола»), «Ат-
тарих» («Тарих»), «Китоб ул-асмо ва-л-куно» («Исмлар ва лақаблар ҳақида
китоб») каби асарлари бизгача етиб келган. Машҳур асари «Ал-жомиъ»
пайғамбар алайҳиссаломга бағиш-ланган 6 та ишончли ҳадислар тўпламидан
иборатдир. Ушбу асар илмий адабиёт ва манбаларда «Ал-жомиъ ал-кабир»
(«Катта тўплам»), «Ал-жомиъ ус-саҳиҳ» («Ишончли тўплам»), «Жомиъ ат-
Термизий» («Термизий тўплами»), «Сунан ат-Термизий» («Термизий
суннатлари») номи билан ҳам аталиб, пайғам-бар алайҳиссалом ҳаёти ва
фаолиятига доир муҳим манба ҳисобланади. Т.нинг машҳур таълифларидан
бири, «Аш-шамойил ан-набавийа» («Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари»)
162
бўлиб, расулуллоҳнинг суврат ва сийратлари, ажойиб фазилатлари, одатларига
оид 408 ҳадиси шарифни ўз ичига олган манбадир. Т. нинг мазкур асарларида
илм-фанни эгаллаш, ота-она ва фарзандларнинг бир-бирини ҳурмат қилиш,
ҳақ-ҳуқуқлари, таълим-тарбия, хулқ-одоб қоидалари, ҳалоллик, поклик,
сахийлик, адолат, инсоф ва б. инсоний қадриятлар баён қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |