АНТИК ФАЛСАФА
— қадимги даврда
(мил. ав.
8-а.да Юнонистонда, мил. ав.
2-а.да Рим жамиятла-рида) шаклланиб, мил. 6-а.га қадар ривожланиб келган
138
фал-ий таълимотлар умумлашмаси. Сократ, Платон, Аристотель, Гераклит,
Демокрит каби ўнлаб файлар мансуб бўлган А.ф. инсоният фал-ий
тафаккурининг шаклланишида муҳим рол ўйнаган. А.ф. одам ва табиатнинг
моҳияти ҳақидаги инсон тасаввурлари афсоналаридан озод бўла бошлаган,
Шарқнинг астрономик, математик ва б. фанларга оид билимлари
Юнонистонда тарқала бошлаган даврдан шакллана бошлади. Мил.ав. 6-5-
а.ларда табиат тўғрисидаги билимлар ва фал. ҳали бир-биридан ажратилмаган
эди. Амалий текшириш имконияти йўкдиги сабабли кўплаб гипотезалар
вужудга келди. Бу гипотезалар дунёни турли-туман таърифлашдан иборат эди.
Бу хилма-хиллик А.ф.ни кейинги авлодлар учун фал-ий тафаккур мактабига
айлантирди. Дунёнинг яратилиши масаласида А.ф. монизм, материализм ва
идеализм, диалектика ва метафизика йўналишларида тараққий қилди. Фалес,
Анаксимандр, Анаксимен, Анаксагор, Демокрит кабилар атомизму
материализм,
идеализм
йўналишларидаги
қатор
фал-ий
ғояларнинг
асосчиларидир. Мил. 529 й. император Юстин Афинадаги фал. мактабини ёпиш
тўғрисида қарор қилади. Бу даврга келиб, А.ф. фал.нинг асосий ғоялари
масаласида ўз тараққиётининг якунига етган эди.
АРИСТИПП (Аristippos) (435-360) - юнон файласуфи, ўша давр жамиятининг
мафкурачиси.
Суқротшшг
шогирди, Кирен мактабининг асосчиси,
гедонизмнинг асосчиларидан бири. А билимнинг бирдан-бир манбаи ва
бахтнинг мезони сезгилар деб билган. Сезгиларсиз инсон ҳеч нарсани била
олмайди. Ҳаётнинг мақсади лаззатланишдир, лекин инсон лаззатнинг қули
бўлиб қолмаслиш керак. Олий бахт — оқилона лаззатланишдадир. Билимнинг
асоси фақат амалий жиҳатдан бахтга эришиш. Чунки билишнинг қуролини А.
фикрича, сезгиларимиз ташкил этади.
АРИСТОТЕЛЬ (Аristoteles) (мил. ав. 384-322) — қадимги Юнонистонда ўзига
хос фалсафий таълимот яратган машҳур мутафаккир. Фракиянинг Стагира
шаҳрида туғилган. Александр Македонскийнинг мураббийси бўлган. А фан
тараққиётининг унгача бўлган барча ютуқларини умумлаштириб, фанлар-нинг
ягона тизимини яратди. Барча фанлар борлиқни тадқиқ этиш билан машғул
бўлади. Улар ўз моҳиятига кўра, наз-ий ўзи хизмат қилиш, ички такомил
вазифасини бажариш, амалий инсон хулқ-атвори учун дастуруламал
вазифасини бажара оладиган ғоялар ва ижодий фанлар бирон-бир наф-фойда
ёки гўзалликни кўзлаган билимларга бўлинади. Илмий фаолиятнинг муайян
турларидан қатьий назар, обективлик, холисона фикр-мулоҳаза юритиш ҳар
қандай илмий тадқиқотнинг муҳим умумий талаб-қоидасидир. Назарий фанлар
умумлаштириш нуқтаи назаридан, ўз навбатида «биринчи фалсафа»,
математика ва физикадан иборатдир. Биринчи фалсафа барча фанлардан
юқори туради. У борлиқнинг ўзгармас асослари-моҳиятини тадқиқ этади.
Фанлар қатламининг иккинчи ўрта босқичини математика ташкил этиб, у
жисмлардан ажратиш мумкин бўлмаган хоссаларининг мавҳум жиҳатларидан
соф миқдорий муносабатларни ўрганади. Физика эса фанларнинг пастки
қатлам босқичини ташкил этиб, жисмларнинг табиатдаги ҳолатларини очиб
139
беришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Борлиқни қуйидаги категориялар:
моҳият, сифат, миқдор, муносабат, макон, вақт, ҳолат, ҳаракат кабилар орқали
ифодалаш мумкин. Ҳамма категорияларнинг мақсади, аслида, моҳият, ҳолат ва
муносабатни ёритиб беришга қаратилган. Ада табиат ва ҳаракат бир-бири
билан узвий боғланган. Ҳаракатни билмаслик табиат қонунларини уқмасликка
олиб келади. Ҳаракатни нарсалардан ташқарида мавжуд деб фараз қилиш
ноўриндир. Борлиқ абадий бўлганидек унга тегишли ҳаракат ҳам абадийдир.
Лекин ҳаракатнинг манбаи ашёларнинг ўзида бўлмасдан, балки «ҳаракатсиз
ҳаракатлантирувчи» куч, яъни, барча нарсаларнинг яратувчиси худодир. Унинг
муҳим сифатларидан бири чарчоқ билмас абадий фаолликдир. Ҳаракат икки
хил кўринишда-потенциал ва актуал кўринишларда амал қилади. Ҳаракатни
бундай йўсинда талқин этиш борлиқнинг илк бор хос-тартибсизликдан тартибга
қараб йўналиши эволюцияси, тадрижий схемаси орқали уқтирилади. А. бу
эволюцияни имконият потенциал ва воқелик актуал категория-тушунчалар
кўмагида очиб беришга ҳаракат қилади. Анинг таъкидлашича, билишнинг
объекти ва мавзуи воқеий олам, борлиқдир. Билишнинг мақсади оддий ҳисси,
жонли мушоҳададан бориб, мантиққа асосланган мавҳумлик чўққисини
эгаллашдир. Айрим-лик ва умумийлик ўзаро узвий алоқада мавжуддир.
Ҳиссий мушоҳаданинг ўзида мавҳум тушунчалар пайдо бўлишининг
потенциал негиз ва имкониятлари мавжуддир. Инсон актуал равишда айрим
нарсаларни мушоҳада қилади. Демак, у ҳиссий идрок орқали кўз илғамас
яширин имкониятда умумийликни ҳам билиб боради, яъни, умумийликка
асосланган мавҳум тушунчаларни шакллантириш куртаклари илк бор сезгилар
қаърида юзага кела бошлайди.
Б
БОРЛИҚ — олам ва ҳар қандай турдаги мавжудликни ифодалайдиган
фалсафий категория. Мифология, дин ва натурфал.да мавжудликнинг манбаи
нима, деган муаммони ҳал этишга уринишлар бўлган. Фал. ҳақиқий Б.ни
англаш ва уни идрок этишни ўз оддига мақсад қилиб қўяди. Парменид
тушунчасининг турли жиҳатларини тадқиқ этди, унга хос бўлган муҳим
хусусиятлар сифатида яхлитлик, ҳақиқийлик, эзгулик ва гўзалликни кўрсатди.
Ўрта асрларда Б. диний позициядан туриб ўрганилди: ҳақиқий Б. Худодир;
олам мустақил эмас, йўқликдан яралган, агар Худо ғамхўрлик қилмаса
номнишонсиз йўқолиб кетади. Уйғониш даври фал.си Б.ни табиат сифатида
талқин этди: бир томондан, Б. мустақил, иккинчи томондан, у яратувчи ва
хўжайинлик килувчига муҳтождир. Собиқ иттифоқда устувор бўлган Б.
тушунчаси моддийлик билан айнийлаштирилди ва мутлақлаштирилиб, «онг»
тушунчасига қарама-қарши қўйидди. Янги замон фал.сида Б.нинг тўрт шакли
бир-биридан фарқдана бошланди: табиий Б., ижтимоий Б., маънавий Б., инсон
Б. и. 20- а.да Б. тушунчасини янгича талқин этиш Хайдеггер номи билан
боғлиқ. У Б.га поэтик тафаккур нуқтаи назардан қарашни таклиф этди. Б.
нарсалар ва инсон конкрет Б.нинг абадий кашф этилишидир. Ҳоз. замон
фал.сида Б.нинг муқобил тушунчаси — йўқлик ҳам атрофлича ўрганилмоқда.
140
В
Do'stlaringiz bilan baham: |