Аслини олганда тарих фақат ўтмиш ҳақидаги маълумотлар ёки
хотиралар ҳам эмас. Унинг буюк қудрати, тарбиявий кучи, мураббийлик
моҳияти ўтмишни ўрганиш, тадқиқ этиш орқали бугунни баҳолаш,
бугунни англаш, бугунги одамларни тушуниш ва уларни йўналтириш
борасидаги фикрларни, ғояларни ўзида мужассам этганида!
Агар биз
тарихга ана шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, унинг бутун кўламини,
инсоният ва жамият тараққиётидаги ролини чуқурроқ англаймиз. Муаррих
тарихий саналар, воқеалар, ҳодисалар атрофида фикр юритар экан, у энг
аввало инсон, унинг дунёси хусусида ўйлаши керак, дедик.
Агар ҳақиқатан
ҳам инсон тарихнинг тадқиқот объектига айлансагина, у орқали, фақат
ва фақат у орқали тарихнинг бутун кўламини, моҳиятини очиб бера
оламиз.
Акс ҳолда, қуруқ баёнчиликдан иборат бўлган маълумотлар
тўпламларини яна яратаверамиз, одамларни бездираверамиз. Юқоридаги
хулосалар ва мушоҳадаларни ҳисобга олиб, тарихшуносликни мажозий
маънода инсоншунослик, дейишимиз мумкин.
Гегель ибораси билан айтганда, тарих фалсафаси бу дунёқарашлар,
тарихий тафаккур ва тарих хотираси ҳақидаги фандир. У маънавият
12
феномени, руҳият феномени сифатида инсон ва тарихий тафаккур ўртасидаги
боғлиқликни ўрганади.
Агар чиндан ҳам тарихни маънавият ва руҳият феноменига айлантирсак,
аниқроғи, уни шундай идрок этиб, шундай тадқиқ этсак, яна ва яна ўтмишни
сана ва воқеалар орқали эмас, инсон орқали ўрганишга эҳтиёж сезамиз.
Охир-оқибатда инсон тарихнинг яратувчиси, ишти
РОКЧИСИ
,
дунёга
келтирувчи энг олий хилқат эканлигини ва бу рад этиб бўлмас ҳақиқат,
тенгсиз қадрият эканлигини тан оламиз.
Инсоният тарихи бу ҳар биримизга боғлиқ бўлган, ўзлигимизни
кўрсатадиган, бизнинг олис шажарамизни, наслу насабимизни, инсоний
қадру қимматимизни белгилайдиган, муқаддас ва мўьтабар воқелик. Биз уни
шундай тушунишимиз ва шундай қабул қилишимиз керак. Агар
ўтмишимизга шундай муносабатда бўлсак, ана шу юксакликдан туриб унга
қарасаккина, тарих айни тафаккур маҳсулига айланган тақдирдагина бизни
маънавий жиҳатдан бойитиши, руҳиятимизга қудрат бахш этиши мумкин
бўлади. Ана шу жиҳатдан қараганда бутун ҳаёт шажарасини давом
эттираётган, ўзига хос тарих яратаётган одамларнинг дунёқарашлари,
маънавий-руҳий кечинмалари, инсонлик шаъни нималарга боғлиқлиги, унинг
илдизлари қаёқларга етиб бориши ва қандай маънавий сарчашмалардан озуқа
олаётганлиги аниқ бўлади ва у бевосита тарих ва тарихшунослик билан
боғлиқ эканлиги кўзга яққол ташланади. Агар тарих чиндан ҳам фалсафа ва
тафаккур маҳсулига айлантирилса, замондошларимизнинг ўтмиши кимларга
бориб тақалиши аён бўлади ва ҳаётда ўз ўрнимизни белгилашимизга,
ўзимизнинг кимлигимизни англаб олишимизга ёрдам беради.
Гегель таъбирига кўра тарих давлатчиликдан бошланади. «Халқ давлат
қурилишисиз ҳеч қандай тарихга эга эмас», - дейди аллома. Ана шу нуқтаи
назардан
ҚАРАГАН
да, миллий давлатчилик тарихимизнинг қарийб уч минг
йиллигини нишонлаш арафасида турган халқимиз ўз тақдирини бутун
инсоният тақдири, кишилик тарихий тақдири билан боғлиқ ҳолда кўради.
Айни ана шу тақдирдошлик, айни ана шу инсоният тарихининг ибтидоси
билан боғлиқлик бугун бутунлай янги жамият қураётган халқимиз қиёфасини
кўрсатмокла. Ўзининг қадимий миллий давлатчилик анъаналари билан жаҳон
давлатчилиги илғор тажрибаларини уйғунлаштириб, синтезлаштирган ҳолда
«Ўзбек модели»ни дунёга тақдим этиб, дунёни ҳайратга солаётган ўзбек
халқининг феномени жаҳон меҳварида пайдо бўлмоқда.
Ўзбек халқи тарихи, унинг кечмиши бевосита тарих фалсафаси ва
тарихий тафаккур орқали бугун одамларни уйғотмоқда, улар диққатини ўзига
тортмоқда. Замондошларимиз онги, қалби орқали бутун ўтмиш ўз ютуқлари
ва нуқсонлари билан яхлит ҳолда жонланмоқда. Illy асосда халқимизнинг
маънавий қудратига, руҳий таянчига айланмоқда, олис истиқболни
белгилашда ўта муҳим омил сифатида хизмат қилмоқда.
Тарихий тафаккур эҳтиёжи тўғрисида талабаларга тушунча бериш ва
уларда мустаҳкам тасаввур ҳосил қилдириш.
13
Ўзликни англаш, энг аввало, ўтмишни ўрганишдан, тарихни билишга
эҳтиёж сезишдан бошланади. Дарҳақиқат, ўзини англаётган, ўзини
тушунаётган ҳар бир одам қандай оилада дунёга келгани, ўз аждодлари
кимлар бўлгани, ота-боболари нималар билан шуғулланишгани ва қандай
умр кечиришганини билиб олишга интилади. Уларнинг фазилатлари ва
мерослари билан фахрланиб яшайди.
Ўз наслу насабини билиш, келиб чиқишини ўрганиш кишининг ҳаётда
омонат ё тасодифий эмаслигини тушунишга имкон беради. Шу билан бирга
атроф муҳит, уни ўраб турган олам хусусида ўйлашга ундайди.
Дарҳақиқат, оламни тадқиқ этиш тафаккуримизни бойитишнинг,
дунёқрашимизни кенгайтиришнинг ягона йўли. Оламни англаш ҳисси
инсоннинг ўзлигини англашга, ўзлигини тушунишга, олам ва одам ҳақида
ўйлашга даъват этувчи беқиёс қудрат. У жами инсонга хос бўлган идрок ва
иродани уйғотадиган мўъжизавий кучдир. Биз оламни қанчалик кенг ва
чуқур англасак, инсон ва инсоният оламига шунчалик кўпроқ қизиқамиз, уни
тушунишга, моҳиятини англашга, инсон ва ҳаёт, инсоният ва мавжудот
ўртасидаги муносабатларни ўрганишга, хулласки, инсоният тарихи билан
қизиқишга ҳаракат қиламиз.
Ана шу хулосаларнинг акси сифатида биз оламни қанчалик унутсак,
ўзимизни шунчалик унутамиз. Бундай ҳодиса кишилик тарихида — турли
даврларда турли ҳолатларда юз берган. У одамзодни ҳаётни тушуниш,
оламни англаш ва ўзини олий мавжудот сифатидаги қадриятини идрок этиш
орқали бутун инсоният тарихини англашга даъват этади. Бундай ноёб
маънавий-руҳий эҳтиёж комиллик ва етукликка интилиш ҳиссини уйғотади.
Ана шу ички туйғу инсоннинг ўз ўтмишига, ўтмишдошларига ва
аждодларига, улар қолдирган меросига қизиқиш билан қарашини тақозо
этади.Бундай
маънавий-руҳий
эҳтиёж
унинг
тарихий
хотираси
чуқурлашишига, тарих фалсафасининг пайдо бўлишига, шу фалсафа ва
тафаккур орқали ўзининг ҳаётдаги ўрнини аниқ белгилаб олишига имкон
яратади. Истиқболини кўра олишга рағбатлантиради.
Ҳаётда абадий яшайдиган мавжудот йўқ. Жамики мавжудотнинг
ибтидоси ва интиҳоси бор. Ана шу ибтидо ва интиҳо ўртасидаги вокелик ҳаёт
тарихига айланади. Аслини олганда ҳаётда фақат абадият ва унга дахлдор
бўлган тафаккургина боқийдир. Замонлар, жараёнлар, ҳодиса ва
воқеаларнинг бари ўткинчи. Бироқ, уларни бир-бири билан боғлаб, ҳаёт
шажарасини давом эттириб турган олий хилқат – инсон мавжуд экан, ҳаёт
абадияти тарих ва тафаккур абадиятига айланади. Шунинг учун ҳам вақт
ўткинчи, тарих эса абадийдир. Шунинг учун ҳам тарихни тафаккурдан
ажратиб бўлмайди.
Дарҳақиқат, воқеалар, жараёнлар шаклан ўзгараверади, янги ҳодисалар,
янги воқеалар ҳаёт мазмунини ўзгартираверади. Турмуш тарзини ва, ҳатто,
ақидаларни ҳам янгилайди. Бироқ яхлит абадиятга айланган ҳаёт ва инсоният
шажараси тарих абадиятини ва узлуксиэлигини сўзсиз таъминлайди. Шу
зайлда ҳодисалар, воқеалар ва жараёнлар бир-бирини инкор этиб, бир-
14
бирини рад қилиб давом этаверади. Тарихнинг яхлитлиги, бир бутунлиги ана
шу қарама-қаршиликларни тўлалигича ифода этишида!
Тарих фалсафаси унинг конкрет воқелик ва ҳаёт фалсафаси билан узвий
боғлиқлигида!
Тарихий тафаккур, тарихий хотира ана шу тарзда шаклланади. Рад этиб
бўлмайдиган, сохталаштирилмайдиган мутлақ ҳақиқатга, олий қадриятга
айланади. Инсон қалби ва онгига эса ўз ўтмишини ўрганишга қизиқишнинг
пайдо бўлиши орқали таъсир этади.
Президент Ислом Каримов «Ўзликни англаш тарихни билишдан
бошланади. Исботталаб бўлмаган ушбу ҳақиқат давлат сиёсати даражасига
кўтарилиши зарур», - дер экан, бу билан туб ислоҳотларни амалга ошириш
зарур бўлиб қолган бир шароитда инсонни уйғонишга, ўзлигини англашга
даъват этмоқда. Айни ўзликни англаш инсоннинг ўз ўтмиши ва аждодларига
қизиқишидан бошланишини уқтиряпти.
Масаланинг яна ҳам муҳимрок томони шундаки, инсон тафаккури ва
онгини янгилаш каби тозариш жараёнига давлатнинг ўзи ҳомийлик
қилмоқда. Унга шароит яратиб бермоқда. Истиқлол даврида инсон, ниҳоят,
тарихга маънавият мезони, миллий уйғониш омили сифатида қарамоқда.
Жамиятни бир ҳолатдан иккинчи бир ҳолатга ўтказиш, мавжуд турмуш
тарзини синдириб ташлаб, бутунлай янгича шароитни вужудга келтириш энг
аввало онг ва тафаккур билан боғлиқлигини алоҳида уқтирар экан, Президент
Ислом Каримов «Жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан
қутқариб қоладиган ягона куч – маърифатдир», деган эди. Ана шу концепция
Ислом Каримов сиёсатининг ва бош ислоҳотчилик вазифасини бажараётган
давлатимиз стратегиясининг асосини белгилайди.
Тараққиёт тамойиллари, цивилизация эҳтиёжлари шундай. Биз ўтмишда
яшамаслигимиз, уни такрорламаслигимиз, аксинча, уни ўрганишимиз, тадқиқ
этишимиз ва аниқ хулосаларга келиб яшашимиз керак. Айни ана шу
хулосалар асосида истиқболимизни белгилашимиз, ўзимизни ҳам, жамиятни
ҳам маънавий жиҳатдан камолотга етказишимиз даркор. Биз ўтмишни
тиклаш, тарих ҳақиқатини ўз ўрнига қўйиш орқали тафаккуримизни
бойитамиз, тушунчаларимизни кенгайтирамиз, ҳаёт фалсафаси орқали
ислоҳотлар фалсафасини, ислоҳотлар моҳиятини чуқурроқ англай
бошлаймиз. Натижада ўз-ўзимизни ислоҳ қиламиз, ўз-ўзимизни янгилаймиз.
Ва ниҳоят, ана шу жараён орқали жамиятни янгилаймиз, ҳаётни янгилаймиз.
Унинг мазмунини бойитамиз. Зотан, миллий истиқлол мафкурасининг,
давлатимиз олиб бораётган кенг миқёсли ислоҳотларнинг олий қадрияти ана
шунда!
Биз Ватанимиз тарихи ва халқимиз ўтмишини ўрганиш орқали бугунги
кун учун масъуллик туйғусини шакллантирамиз. Тараққиётнинг янги даври
остонасида турганимизни ва халқимизнинг буюк келажагига асос солишга
масъул эканлигимизни, дахлдорлигимизни тушуна бошлаймиз. Яна бир
ҳақиқат бор:
Do'stlaringiz bilan baham: |