8
Курс иш таркиби
Ёритиладиган асосий масалалар
Тавсия
этилаётган
хажми, бет
Режа
1
Кириш
Мавзунинг долзарблиги, ўрганилганлик
даражаси, мақсади ва вазифалари,
тадқиқотнинг объекти ва предмети, илмий
янгилиги, амалий ахамияти ва ишнинг
таркибий тузилиш
2-3
1.
Мавзунинг назарий асослари
5-6
2.
Мавзунинг ҳозирги ҳолати тахлили
6-11
3.
Мавзуда илгари сурилаѐтган асосий ғоялар ва
йўналишлар
11-15
4.
Мавзу бўйича тажрибалар
15-19
5.
мавжуд тизимни такомиллаштириш
йўналишлари
19-25
Хулоса ва
таклифлар
Тадқиқот мавзуси якунлари бўйича хулосалар
ва таклифлар
1-2
Фойдаланилган
адабиѐтлар
рўйхати
Узбекистон Республикаси қонунлари,
Президент фармонлари, Вазирлар Махкамаси
қарорлари, мавзу бўйича махсус адабиѐтлар,
илмий ишлар, мақолалар, йўриқномалар,
статистик маълумотлар манбалари
2-3
Иловалар
Мавзуга тегишли бўлган ҳар қандай қўшимча
статистик маълумотлар, жадваллар, чизмалар,
диаграммалар, меъѐрий хужжатлардан
кўчирмалар ва бошқалар
чекланмаган
Ҳар бир мавзунинг моҳиятини тўлиқ очиб берадиган ва мантиқан кетма-кетликка эга
бўлган параграфларга бўлинади. Ҳар бир ўрганилаѐтган муаммонинг ечимини очиб берувчи
асосий натижалардан иборат хулосалар билан якунлаш тавсия этилади.
Курс ишининг
кириш қисмида
мамлакатимизда амалга оширилаѐтган иқтисодий
ислоҳотлар талаблари ва мамлакатнинг иқтисодий салохияти сиѐсатининг истиқболли
йўналишларидан келиб чиққан холда танланган мавзунинг долзарблиги, илмий ва амалий
аҳамияти, мавзунинг ўрганилганлик даражаси, мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг объекти,
предмети ва ишнинг таркибий тузилиши мазмунан ѐритилади.
Мақсад ва вазифалар курс ишининг асосий мазмунини акс эттириш ва қандай
вазифаларни ечишга йўналтирилганини кўрсатиб бериши лозим.
Биринчи
курс ишининг назарий асослари баѐн этилиб, тадқиқотнинг илмий ва услубий
жиҳатларига қаратилади ҳамда тадқиқот олиб борилган объектнинг таснифини ўзида акс
эттириши лозим. Бунда хозирги даврда бу мавзуга бўлган назарий ѐндошувлар, масаланинг
моҳияти, муаммони ечишнинг асосий омиллари ва талабанинг илмий, назарий қарашларига
бўлган муносабати акс эттирилади.
Мавзунинг хусусиятидан келиб чиқиб, алоҳида параграфда мавзуга оид муайян услубий
масалаларни ҳам кўриб чиқиш фойдадан холи эмас. Албатта, талаба учун мавзунинг назарий ва
услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш оғир. Аммо, мавзуда кўриб чиқилаѐтган масалаларни
ечимига оид илмий-услубий ѐндошувлар ва уларнинг самарадорлигини бахолаш мезонларига
умумий баҳо бериш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: