Тузувчилар:
ТермДУ инглиз тили ва адабиёти кафедрасининг
мудири А.Э. Худайқулов
ТермДУ
факультетлараро инглиз тили
кафедрасининг мудири Ғ.С.Қудиратов
Тақризчилар:
ТермДУ инглиз тили ва адабиёти кафедрасининг
доценти, ф.ф.н. Н.Н.Панжиева
КИРИШ
Давримизнинг ўзига хос жиҳати ҳисобланган илмий-техник тараққиёт
тиллараро илмий-техник мулоқотнинг фаоллашувини тақозо этмоқда.
Тиллараро мулоқот хорижий илмий-техник ахборотни излаш ва
ўзлаштиришда алоҳида аҳамият
касб этиб, бу жараёнда йил сайин фан,
техника ва маданиятнинг турли соҳалари мутахассислари иштирок этмоқда.
Бизнинг давримизда хорижий тилни ўз фаолиятида ва илмий мақсадларда
қўллаш даражасида эгалламаган мутахассисни тасаввур қилиш қийин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет
тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли Қарори, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва
Таълим тўғрисидаги Қонун хорижий тилни мукаммал ўрганиш ва уни ўзи
танлаган мутахассислик доирасида амалий кўллашни тақозо этади.
Мазкур дастур 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган “Амалий хорижий тил”
фанларидан намунавий Дастур (барча мутахассисликлар учун) асосида таянч
докторантлар, илмий ходимлар ҳамда мустқил
изланувчиларнинг инглиз
тиллари бўйича билимларини синовдан ўтказиш мақсадида ишлаб чиқилди.
Таянч докторантлар, илмий ходимлар ҳамда мустқил
изланувчилар
тиллирни билишнинг Умумевропа Компетенциялари (Common European
Framework of Reference for Languages – CEFR) талабларига кўра В1
даражасидан кам бўлмаган билимга эга бўлишлари баробарида ўз соҳаси
бўйича эркин суҳбатлаша
олишлари, ҳар қандай оғзаки мулоқот жараёнида
бизнинг мутахассис ўзини мутахассис сифатида намоён қила олиши лозим.
Бунинг учун у соҳага оид сўз ва атамаларни инглиз тилида билиши ва булар
ҳақида хорижлик суҳбатдошига чет тилида сўзлаб бера олиши лозим.
Хорижий фуқаролар билан хар қандай оғзаки мулоқот жараёнида
бизнинг мутахассис ўзини мустақил Ўзбекистон Республикасининг фуқароси
сифатида намоён қилиши лозим. Бунинг учун у аввало ўзи тўғрисида, шаҳри,
шу билан бирга республиканинг сиёсий тизими, ички ва ташқи сиёсатини
яхши билиши ва булар хақида хорижлик суҳбатдошига чет тилида сўзлаб бера
олиши лозим.
Бўлажак мутахассис ғоявий-ватанпарварлик, сиёсий, ижтимоий,
иқтисодий мавзуларда сўзлаша олиш кўникмаларига эга бўлиши лозим. Ёзма
мулоқот хорижий илмий-техник адабиётларни ўрганиш, ўз
мутахассислиги
доирасида зарур маълумотларни излаб топиш,
турли рефератлар,
аннотациялар яратишда фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлиши лозим.
-
бўлажак мутахассисда ижтимоий-сиёсий, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси, ташқи иқтисодий алоқалар мавзулари бўйича оғзаки нутқ
малакаларининг етарлилиги;
-
бўлажак мутахассисни хорижий
манбалардан ахборот излаш
методикаси ва техникаси, ахборотни ажратиб олиш ва уни ёзма шаклда баён
қила олиши;
-
бўлажак мутахассисни кейинги касбий ихтисослигига мос келувчи тор