14
мактабгача тарбия ѐшидагиларнинг нарса ва ходисалар ўртасидаги тушунарли, мухим
алока хамда муносабатларни акс эттира билиш кобилиятидир.
Болани мактабга аклий тайѐргарлигининг таркибий кисми бола билиш фаолиятини
муаян даражада ривожланган булишидир. Бу ўринда
Биринчидан билиш жараѐнининг ўсиб борувчи ихтиѐрийлиги; материални маъно
жихатдан ихтиѐрий эслаб колиш ва такрор ифодалаш, нарса ва ходисаларни режали идрок
этиш, куйилган билиш ва амалий масалаларни максадга мувофиқ хал этиш кобилияти ва
шу кабилар;
Иккинчидан билиш жараѐнлари сифатини ошириш: сезгиларнинг
аниклиги, идрокнинг тулик ва табакалаштирилганлиги, эслаб колиш ва такрор
ифодалашнинг тез ва аниклиги;
Учинчидан болада атроф дунѐга билиш муносабатлари, билимларни
эгаллаш ва мактабда ўқишга интилишнинг мавжудлиги мухим ахамият касб этади.
Мактабга аклий тайѐрликни шакллантиришда булажак ўқувчини тафаккур
фаолиятининг умумий даражаси мухим ахамиятга эга. МТМнингболаларни аклий
тарбиялашга оид олиб бораѐтган мунтазам, максадга мувофиқ иш шароитларида
болаларда (фаолият) тафаккур фаолиятида нарсаларнинг куп томонлама тахлил килиш
кобилияти, ижтимоий таркиб топган сенсор эталонлардан фан хамда ходисалар хусусият
ва сифатларини тадкик килишда фойдалана билиш нарса ва ходисалардаги асосий алока,
боғлиқ лик, белгиларни аниклаш асосида оддий умумлаштиришлар килиш кобилияти,
ухшашлик ва фаркланувчи белгиларни изчил ажратиш асосида нарсаларни киѐслашни
амалга ошириш кўникмаси таркиб топтирилади. Булажак ўқувчиларда аклий фаолиятнинг
элементар мустакиллиги: ўз амалий фаолиятни мустакил режалаштириш ва уни режа
асосида амалга ошириш кўникмаси, оддий билиш вазифасини куйиш ва уни хал этиш
кўникмаси ва шу кабилар ривожлантирилади.
Мактабда аклий тайѐрлик, шунингдек болалар томонидан ўқув фаолияти
элементларини эгаллаб олинишини хам ўз ичига олади.
Болалар мунтазам таълим шароитларида мактабгача болалик охирига
келиб, ўқув фаолиятининг асосий таркибий кисмларини: тушунарли ўқув вазифасини
кабул килиш, тарбиячининг курсатмаларини тушуниш ва аник бажаришни ишни катталар
томонидан курсатилган усулларидан фойдаланиб бажариб бир натижага эришиш, ўз
фаолияти, хулк-атвори, топширикларни бажариш сифати устидан назорат килиш
кўникмасини, ўзининг ва бошка болаларнинг ишларига танкидий бахо бериш
кобилиятини, эгаллаб олишлари керак.
Нуткни канчалик юкори даражада ривожланган булиши боланимактабга аклий
тайѐргарлигининг мухим таркибий кисми хисобланади. Товушни аник талаффўз килиш,
лугатнинг бойлиги, ўз фикрини мантикий грамматик тўғри баѐн кила билиш, маданий
нутк муомаласи-буларнинг барчаси мактабда муваффакиятли ўқишнинг зарурий шарти
хисобланади.
Аклий тайѐрлик таркибига шунингдек, саводнинг бошлангич асослари оддий
математик тасаввурлар, она тили етарлича кенг билим, кўникма ва малакалар доираси хам
киради.
Шундай килиб, мактабдаги ўқишга аклий тайѐрлик болаларни аклий ва нуткий
ривожлантиришнинг ўзаро богланган таркибий кисмлардан таркиб топади. Билиш
фаолияти, билиш кизикишлари, бола тафаккури усуллари, атроф дунѐ хакидаги англанган
системалаштирилган тасаввурлар хамда элементлар тасаввурлар, нутк ва элементар ўқув
фаолияти умумий даражасининг бирлиги болаларда мактабдаги ўқув материалини
эгаллашга аклий тайѐрликни вужудга келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: