Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги



Download 380,47 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana04.02.2023
Hajmi380,47 Kb.
#907801
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Dulanov Oeminarga

Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. 
Диссертация
мавзуси бўйича жами 19 та иш чоп этилган, жумладан, Ўзбекистон 
Республикаси Олий Аттестация комиссиясининг докторлик Диссертация 
лари натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 4 та (3 та 
республика ва 1 та чет эл журналида) мақола, 6 та халқаро ва 9 та 
республика илмий-амалий тезисларида эълон қилинган.
 
Диссертация нинг тузилиши ва ҳажми. 
Диссертация кириш, уч боб, 
хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. 
Диссертациянинг умумий ҳажми 147 бетни ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш
қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги, муаммонинг 
ўрганилганлик даражаси, мақсад ва вазифалари, тадқиқот объекти, предмети, 
тадқиқотнинг илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг ишончлилиги 
асослаб берилган. Шунингдек, тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти, 
апробацияси, натижаларнинг жорий қилиниши, таркибий тузилиши ва ҳажми 
тавсифланган. Диссертациянинг биринчи боби 
« сурхон воҳаси юз 
(жуз)ларининг анъанавий маданияти тарихшунослиги ва аҳолининг 
этник таркиби ҳамда ҳудудий жойлашуви»
деб аталади. Унда сурхон 
воҳасида яшоовчи юз (жуз) уруғларининг ҳудудий жойлашуви жойлашув 
хусусиятлари, этник таркиби ва аҳолининг анъанавий маросимлари таҳлил 
қилинади.
 
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг ҳудудий жойлашуви этник жиҳатдан ўзига хос 
тарихий-этнографик минтақа бўлиб, ушбу ҳудуд қадимий Шарқ 
цивилизатсиясида катта аҳамиятга эга бўлган Холчаён, Будрачтепа, 
Далварзинтепа каби қадимий маданият ёдгорликлари илк давлатчилик 
марказларидан бири эканлигининг яққол исботидир
2
.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг ҳудудий жойлашувидаги этник ўзига 
хосликни ўрганиш мақсадида юз (жуз)ларнинг моддий маданияти 
(тураржойлар, таомлар ва кийим-кечаклар) хўжалик-маданий анъаналари 
билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Чунончи, асрлар давомида шаклланган 
тарихий маҳаллий ўзак маданиятига таянган ўтроқ ўзбек ва тожиклар 
моддий маданияти бир қадар консерватив характерда бўлиб, иноэтник 
таъсирларни ўзига сингдириб юборган. Турмуш тарзида чорвачилик устун 
турган этник гуруҳлар (юз, қарлуқ, дўрмон, қутчи)ларнинг моддий 
маданияти ўтроқ аҳолининг маданий таъсирида бўлиб келган.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон президенти
Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, 
2
Пугаченкова Г.А. Новые данные о художественной культуре Бактрии // Из истории античной культуры 
Узбекистана. –Ташкент, 1973. С. 78-128; Пугаченкова Г.А., Ртвеладзе Э.В. Северная Бактрия-Тохаристан. 
Очерки истории и культуры (Древность и средневековье). –Ташкент, 1990.


“Ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишонч бизни Янги Ўзбекистонни 
барпо этиш ва Янги Уйғониш даври пойдеворини яратишдек улуғ мақсад 
йўлида бирлаштириб, янада кучли ва мустаҳкам қилмоқда. 
Мавзу доирасида бажарилган адабиётлар таҳлилини баён қилишдан 
аввал шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Сурхон воҳасида юз (жуз) 
аҳолисининг ХIX аср охири-ХХ аср бошларидаги этник хусусиятларига 
тегишли илмий адабиётлар кам бўлиб, уларнинг асосийлари тадқиқ 
этилаётган даврда минтақага турли мақсадларда келган россиялик сайёҳлар, 
мустамлака идора вакиллари, ҳарбий зобитлари томонидан ёзилган асарларда 
баён қилинган. Хусусан, 1863-йилда Самарқанд, Бухоро, Хива ҳамда бошқа 
йирик шаҳарларни ўрганган мажор сайёҳи ва шарқшунос Х. Вамбери 32 та 
ўзбек уруғи рўйхатини келтиради
3
.

Ўрта Осиёни районлаштириш бўйича махсус комиссия 1924 - йил 


сентябрдан-1925 - йилнинг февралигача иш олиб борган. Бу комиссия 
материалларида И.П. Магидович томонидан тайёрланган Сурхон воҳасининг 
маъмурий тузилиши статистик маълумотлари асосида бериб ўтилган бўлиб, 
айнан мазкур маълумотлар тадқиқотимиз учун аҳамиятлидир.
4
Рус этнограф олими Л.П. Потапов 1928 - йил Ўзбекистоннинг Жанубий 
ҳудудлари бўйлаб ўтказган экспедицияси давомида тўплаган маълумотлари 
асосида чоп қилган мақоласида воҳа аҳолисининг этник таркиби, моддий ва 
маиший турмуш тарзи каби масалаларга тўхталиб ўтган
5
.

Сурхон воҳаси юз (жуз)ларнинг қадимги ва ўрта асрлар даврига оид доимий 


тураржойларини илмий асосда тадқиқ қилишда археолог ва тарихчи 
олимлардан Г.А. Пугаченкова, Э.В. Ртвеладзе, А.А. Асқаров, С.Н. Турсунов, 
Т. Аннаев, Ш. Шайдуллаевнинг тадқиқотлари таҳсинга сазовордир
.Юз (жуз)ларнинг Сурхон воҳасида тураржойлар қурилиши масаласи 
архитектура аспектида З.А. Аршавская, Э.В. Ртвеладзе, З.А. Ҳакимовлар 
муаллифлигида нашр этилган «Сурхондарёнинг ўрта асрлар даври 
ёдгорликлари» монографиясида жуда яхши ёритилган. Ушбу тадқиқот 
муаллифлари ХIX асрда Денов марказида бунёд этилган икки қаватли Саид 
Оталиқ мадрасаси, Сурхон воҳасининг Вахшивор қишлоғида Сўфи Оллоёр 
томонидан 1713 - йилда бунёд этилган масжид қурилиши мисолида 
анъанавий маҳаллий архитектуранинг ўзига хос локал хусусиятларини 
кўрсатиб бера олган . 
Тадқиқотда Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари юз (жуз)ларни анъанавий 
тураржойлари К. Задихина, Б. Х.Кармишева, К. Шониёзов, Ҳ. Исмоилов, 
О. Ибрагимов, И. Жабборов, О. Бўриев, Г. Зунуновалар томонидан ҳам 
3
Вамбери Г. Очерки Средней Азии. –М., 1968. 
4
Ўзбекистонни районлаштириш ишидаги материаллар. Биринчи бўлак. –Самарқанд-Тошкент, 1926 (эски 
ўзбек ёзувида); Список населенных пунктов Узбекской ССР 1928 года. Самарканд, 1929; Материалы 
Всесоюзной переписи населения 1926 г. в Узбекской ССР. Вып. I. Поселенные итоги. –Самарканд, 1927. –
С. 255-272; Материалы по районированию Средней Азии. Кн. I. Территория и население Бухары и Хорезма. 
Ч. I. –Бухара-Ташкент, 1926. 
5
Потапов Л.П. Материалы по семейно-родовому строю у узбеков «Кунград» // Научная мысль. –
Ташкент-Самарканд, 1930. –№1. –С. 37-57. 


тадқиқ этилган
6
. К. Задихина Қуйи Амударё воҳасида жойлашган 
тожикларнинг тураржойларига тўхталган бўлса, Б.Х. Кармишева эса 
Жанубий Ўзбекистонда яшовчи юз (жуз)ларнинг тураржойлари масаласини 
ёритиб берган ва ўзбеклар орасида кўчма уйларнинг турлари ҳақида тўхталиб 
ўтган. Айнан, мазкур тадқиқотлар бизнинг ишимиз учун муҳим қиёсий 
материал бўлиб хизмат қилди. 
Сурхон воҳаси юз (жуз)ларининг этник хусусиятларига бағишланган 
С.Н.Турсунов,
Э.О.Қобулов, 
А.Э.Қурбонов, 
Н.Н. Турсуновларнинг 
тадқиқотларида анъанавий уй-жойлар масаласи ҳам тадқиқ этилган. Ушбу 
тадқиқот ҳам масалани қиёсий ўрганишда ва бир-бирини тўлдирувчи 
материал сифатида маълум маънода тадқиқотимиз учун аҳамиятлидир
7

Тадқиқотда ХХ асрнинг 80-90-йилларида юз (жуз)ларнинг оилавий маросим 
ва урф-одатлари хақида Ҳ. Исмоилов, М. Ҳамиджонова, О. Бўриев, 
Н. Лобачева, Т. Тошбоева, М. Савуров ва М. Жўраевларнинг тадқиқотларида 
диққатга сазовор мулоҳазалар билдирилган
8
. Л.П.Потапов. К.Ш.Шониёзов, 
Б.Х.Кармишева каби машҳур этнограф олимларнинг ишлари ҳам советлар 
даври мафкурасига хизмат қилган деб хулоса қилиш мумкин эмас. Айнан 
мазкур муаллифлар томонидан юз (жуз)лар этнографияси, хусусан, этник 
тарихига оид жуда катта илмий маълумотлар йиғилган.
Сурхондарё 
ҳудудий 
жойлашуви 
Амударё 
орқали 
жанубдан 
Афғонистон, шимоли-ғарбдан Туркманистон, жануби-шарқдан Тожикистон 
билан чегарадош. Сурхондарё вилоятининг умумий майдони 20,1 минг 
кв.км., 1774,4 мингдан зиёд аҳолисининг 80 фоизи қишлоқларда, 20 фоизи 
эса шаҳарларда истиқомат қилади. Вилоятда 14 та туман, 8 та шаҳар, 7 та 
шаҳарча ва 114 та қишлоқ йиғини мавжуд
9

6
Задыхина К.Д. Узбеки дельты Амударьи // Труды ХАЭЭ. Т. 1. –М., 1952. –С. 355-359; Кармышева Б.Х. 
Узбеки-локайцы Южного Таджикистана // Труды АН ТаджССР. Т. XXVIII. –Сталинабад, 1954. –С. 133; Ўша 
муаллиф. Жилища узбеков племени карлук южных районов Таджикистана и Узбекистана // ИООН АН 
ТаджССР. Вып. 10-11. –Душанбе, 1956; Ўша муаллиф. Основные виды переносного жилища узбеков и 
кочевые жилища народов Средней Азии и Казахстана. –М., 2000. –С. 50-70; Шаниязов К.Ш., Исмаилов Х.И. 
Этнографические очерки материальной культуры узбеков конца ХIХ – начала ХХ в. –Ташкент, 1981. –С. 54-
59; Ибрагимов И.О. История развития жилищ населения степных районов Южного Узбекистана конца ХIХ 
– начала ХХ в.: Автореф. дисс. … канд. ист. наук. –Ташкент, 1988; Жабборов И. Ўзбек халқи этнографияси. 
–Тошкент, 1994; Ўша муаллиф. Ўзбеклар: турмуш тарзи ва маданияти. –Тошкент, 2003; Бўриев О., 
Исмоилов Н. Ўзбек халқининг анъанавий ўй-жойлари // Гулистон. –Тошкент, 2000. –№4. –Б. 44-45; 
Зунунова Г.Ш. Тошкент ўзбекларининг анъанавий уй-жойлари ва унинг ўзгариши // Тошкент маҳаллалари: 
анъаналар ва замонавийлик. –Тошкент, 2002. –Б. 73-85; Ўша муаллиф. Жилище в ритуально-обрядовой 
системе узбекского этноса (на материалах махалли г. Ташкента) // Ўзбекистон этнологияси: янгича 
қарашлар ва назарий методологик ёндашувлар. –Тошкент, 2004. –Б. 134-140. 
7

Турсунов С., ва бошқ. Сурхон воҳаси моддий маданият тарихи. Тошкент: “Muharrir” нашриёти, 2013; 


Турсунов С.Н., Рашидов Қ. Бойсун. – Тошкент: Академнашр, 2011; Қобулов Э. Сурхон воҳаси хўжалиги 
(ХVIII асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида). –Т.: “Akademnashr”, 2012;
 
Қурбонов А.Э. Шимолий 
Сурхон воҳаси этнографияси (XIX аср охири – XX асрнинг биринчи ярми).-Тошкент: “Yangi nashr”, 2013;
Турсунов Н.Н. Этнические особенности населения Южного Сурханского оазиса (конец XIX – начало XX 
века): Автореф. дисс. … канд. ист. наук. –Ташкент, 2007. 
8
Исмоилов Ҳ. Ўзбек тўйлари. –Тошкент, 1992; Хамиджанова М.А. Туйхона – обрезание у таджиков 
верховий Заравшана // История и этнография народов Средней Азии. Сб. ст. –Душанбе, 1981. – С. 90-105; 
Бўриев О. ва бошқалар. Ўзбек оиласи тарихидан. –Тошкент, 1995; Ўша муаллиф. Кенгашли тўй тарқамас // 
Мулоқот. –Тошкент, 1999. –№1. –Б. 52-53; Лобачева Н.Г. Брак // Семейный быт народов СССР. –М., 1991. –
С. 446-462; Ташбаева Т.Х., Савуров М.Д. Новое и традиционное в быту сельской семьи узбеков. –Ташкент, 
1989; Жўраев М. Овмин тўй // Фан ва турмуш. –Тошкент, 1992. –№2. –Б. 10. 
9
Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси.Термиз, 2-китоб,2022 йил. Маълумот ҳисоботи №-1.-Б.5. 


Тадқиқотда Б.Х. Кармишеванинг таъкидлашича, туркман-юзларнинг 
Сурхон-Ҳисор воҳасига келиб қолиши борасида учта қараш мавжуд: 
биринчиси, қўнғиротлар каби «орқа юртдан»; иккинчиси, авлодлари юрти 
Ўратепа ва Нуротадан. Соҳибқирон Амир Темур даврида Сурхон воҳасида 
Туркман дашт мавжуд бўлиб, ривоятларга қараганда, Туркман дашт Амир 
Темур отасининг қўрғони бўлган; учинчиси, Султон Санжар мозий 
томонидан юзта туркман кўчириб келтирилган. Шунинг учун улардан 
тарқалган авлодлар юз (жуз), яъни туркман-юз деб номланган
10
.
И.Магидович этнографик ҳисобот маълумотларига таяниб, юз 
уруғининг Фарғона, Хўжанд ва Тошкент вилоятларида ҳам истиқомат 
қилганлигини таъкидлайди
11
. Биз ўз тадқиқотимизда бу уруғлар иттифоқини 
қуйидаги илмий асосланган бўлимларга ажратиб ўргандик. Қорапчи ва 
марқадан ташқари, сўров натижаларига асосланиб, биз юз уруғи таркибига 
яна иккита уруғни киритдик: вахтамғали (ёки бахтамғали) ва жилонтамғали. 
Сўровлар натижасида бу икки уруғ яна майда даҳаларга бўлиниши 
аниқланди: 
Юз-жилонтамғали
1. Қарға 
5. Болахўр 
2. Иярчи 
6. Йўрға 
3. Кўса 
7. Боғанали 
4. Потас 
8. Қоратамғали
12
Қайд этилган кесовли ва қозиёқли уруғлари хусусида Н.Ф. Ситняковский 
тузган ўзбекларнинг қўнғирот уруғи генеалогик жадвалида қозиёқли ва 
кесовли вахтамғали қабиласи таркибида, кўса эса қўштамғали таркибида 
кўрсатилади
13
, қозиёқли эса, биз юқорида қайд этганимиздек, қўнғирот уруғи 
таркибида гавдаланади. И. Магидовичда ҳам қозиёқли қўнғирот уруғи 
таркибига киритилган. Юз уруғининг майда гуруҳларига ҳам одамларнинг 
лақаби бўйича номлаш одат бўлган. Шўрчи тумани Кўлтепа ва Тўла 
қишлоқларида истиқомат қилувчи 81 ёшли Бердиев Тойир ва 72 ёшли 
Исмоилов Хурсандлар берган маълумотларга кўра, юз уруғи таркибида 
қўйидаги майда гуруҳлар ёки лақаб билан айтиладиган уруғ-қариндош 
жамоалари бўлган: 1. Халфабачча (устага тааллуқли бола, шогирд). 2. 
Юнгбачча (жун босган бола). 3. Сарибачча (сариқ бола, сариқ кишининг 
боласи). 4. Кўса (соқоли йўқ). 5. Бангибачча (наша чекадиган кишининг 
боласи). 6. Калбачча (сочи йўқ кишининг боласи ёки сочи йўқ бола) ва ҳоказо. 
Жилонтамғалиларнинг кўса уруғи Тўла, Олатемир (Шўрчи тумани), 
Пахтакор, Иккираз, Дегрез (Олтинсой тумани), иярчи уруғи Охунбобоев, 
10
Кармышева Б.Х. Очерки этнической истории Южных районов Таджикистана и Узбекистана. –М.: 
Наука, 1976. –С. 224. 
11
Материалы по районированию Средней Азии. Кн. 1. Территория и население Бухары и Хорезма. Ч. 1. 
Бухара. –Ташкент: Гос. Изд., 1926. –С. 203. 
12
Дала ёзувлари. 2019 йил. Шўрчи тумани маркази, Шалдироқ қишлоғи. 2019 йил Олтинсой тумани 
Чуқур Обшир қишлоғи; Бу ҳақда яна қаранг: Населенные пункты Бухарского эмирата. –Ташкент, 2001. –
С. 162-164. 
13
Ситняковский Н.Ф. К генеалогической таблице узбекского рода Кунгирад // ИТОРГО. Т. VII. –1907. – 
С. 17. 


патос уруғи Хидиршо, Дуғоба, Иккираз, Мормин, Сайрак, Қоратепа, Жолти, 
Мўминқул (Олтинсой тумани)да, болахўр уруғи А. Сафаров фермер 
хўжаликлари уюшмаси (Шўрчи тумани)да, Сайрак (Олтинсой тумани)да, 
қарға уруғи Толли фермер хўжаликлари уюшмасида, йўрға уруғи Ижтимоиёт 
фермер хўжаликлари уюшмасида, боғонали уруғи 8-март фермер 
хўжаликлари уюшмаси (Денов тумани)да, Боштепа (Шўрчи тумани)да, 
қоратамғали уруғи Регар атрофларида яшайдилар. 
Вахтамғали уруғининг юқорида 8 уруғга бўлинишини таъкидлаган эдик. 
Вахтамғалининг алифли уруғи беш ота алифли деб – бўкай, какувот, 
бешботир, болхи, чулуққа бўлинган. 
Қозоқ уруғи тўрт ота қозоқ деб – кўк калабош, кирмоли, ўнтўрт, гўрга 
сиғмасга бўлинган. 
Қозоёқли уруғи ўн ота қозиёқли деб – туяжақ, кўрновуз, ҳайитқорақош, 
галаҳая, қовчин, олчин, паритўп, куябош, калтўп, гўрховга бўлинган.
Кесовли уруғи тўққиз ота кесовли деб – халфабачча, калбачча, 
қозибачча, сарибачча, жунбачча, чолишбачча, ойнакўз, гўрга сиғмас, бадирга 
бўлинган.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг
 
таркиби этник жиҳатдан ранг-баранг 
бўлиб, ўзбеклар мазкур минтақанинг қадимий автохтон халқларидан 
биридир. Қолаверса, мазкур минтақа аҳолисининг анъанавий маданиятида 
ўзбек халқи анъанавий этномаданияти тизимининг асл дурдоналари 
мужассамлашган. 

Download 380,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish