Ixtisoslashuv-korxonalarning bir xil mahsulot ishlab chiqarishga ixtisoslashuvi
|
Специализированные предприятия специализируются на производстве одного и того же продукта
|
Specialization enterprises specialize in the production of the same product
|
Kooperativlashuv-ishlab chiqarishning tayyor mahsulot tayyorlashda bir qancha korxona qatnashadigan tashkiliy shakli.
|
Организационная форма участия нескольких предприятий в производстве готовой продукции кооперативного производства.
|
Organizational form of participation of several enterprises in the production of finished products of cooperative production.
|
Kombinatlashtirish-sanoatning texnologik jarayon jihatidan o’zaro bog’langan,ba’zan turli tarmoqlarga taalluqli bo’lgan bir qancha ishlab chiqarish korxonalarning bir korxonaga birlashtirilishi
|
Сочетание промышленного процесса комбинационной промышленности с технологическим процессом, иногда включающего ряд отраслей в разных отраслях, в одно предприятие
|
Combining the industrial process of combinational industry with technological process, sometimes involving a number of industries in different industries, into one enterprise
|
V. I L O V A L A R
I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Табиатга инсон таъсирининг йилдан-йилга ортиб бориши, ўз навбатида табиат қонуниятларини чуқур билишни, шунингдек, табиат ва унинг ресурсларидан тежаб-тергаб, оқилона фойдаланишини талаб этади. Бу эса географик билимларни чуқур билишни, табиатдан фойдаланишда умумий табиий географик қонун ва қонуниятларга амал қилишни тақазо этади.
Материклар ва океанлар табиий географияси дунё табиати комплекслари ва компонентларининг таркиб топиши ва ривожланиши қонуниятларини ўрганувчи фандир. Ушбу фан талабаларга ер куррасида рўй берадиган табиий жараён ва ҳодисаларни, географик тизимлар ёки уларни ташкил қилган айрим компонентлар орасидаги ўзаро алоқадорлик ва таъсирни, ўхшаш ва фарқ қилувчи қонуниятларни ўрганиш бўйича билимлар беради. Шунингдек, океанлар ва материкларнинг ривожланиш тарихи, геологик тузилиши, рельеф шакллари, иқлими, ички сувлари, тупроқлари, ўсимлик ва ҳайвонот олами ҳақида кўникмаларни шакллантириш асосида табиат ва жамият орасидаги муносабатлар, инсон таъсирида вужудга келган экологик муаммоларни таҳлил этиш талаб этилади.
Жаҳон мамлакатлари иқтисодий ва ижтимоий географияси ўқув предметида аҳоли ва хўжаликни жаҳон ҳамда унинг айрим минтақаларида, мамлакатларида жойланиш ва ривожланиш хусусиятлари ҳақида билимларга эга бўлинади. Мазкур фаннинг регионал бўлимида талабалар дунёнинг турли давлат ва ҳудудларида рўй бераётган ўзгаришлар, ижтимоий-иқтисодий, демографик, сиёсий жараёнларнинг мазмун-моҳияти, сабаб-оқибатлари, қонуният ва алоқадорликлари, шунингдек глобаллашув жараёнларининг минтақавий хусусиятлари бўйича тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлишлари талаб этилади.
Ўрта Осиё табиий ва иқтисодий-ижтимоий географияси замонавий олий таълим география фанининг ажралмас бир қисми бўлиб, унинг асосий мақсади талабаларда республикамиз ва унга қўшни бўлган давлатларнинг географик ривожланиш хусусиятлари, рельефи, иқлими, сувлари, тупроқ ва ландшафтлари, табиий-географик провинциялари, табиий ва минерал хом ашё салоҳияти, аҳоли ва меҳнат ресурслари, иқтисодиёти, унинг тармоқлар ва ҳудудий таркиби, ривожланиш хусусиятларига доир билимларни шакллантиришдан иборат.
Жаҳон географияси олий таълим тизимида юқори малакали географлар тайёрлашда катта аҳамиятга эга. Ушбу фан тўрт қисмдан иборат бўлиб, у ўз ичига Материклар ва океанлар табиий географияси, Жаҳон мамлакатлари иқтисодий ва ижтимоий географияси, Ўрта Осиё табиий географияси ҳамда Ўрта Осиё иқтисодий ва ижтимоий географиясини қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |