Термиз давлат университети “ЖАҲон тарихи” кафедраси


Таянч тушунча ва иборалар



Download 3,59 Mb.
bet10/33
Sana21.06.2022
Hajmi3,59 Mb.
#687077
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
Таянч тушунча ва иборалар: Австриянинг ана шу давридаги сиёсий тарихига бағишланган манбалар ва тарихшунослик. 1918 йил октябрь-ноябрь ойларидаги демократик инқилоб ва мустақил миллий давлатларнинг вужудга келиши. Немис Австриясининг муваққат миллий мажлиси ва унинг Австрия давлатини барпо этишдаги роли. 1919 йилги таъсис мажлисида ўтказилган сайловлар ва Австрия сиёсий системасининг такомиллашуви. 1920 йилги Австрия Конституцияси. 1934 йил февраль воқеалари.


Дарснинг мақсади:Биринчи жаҳон урушидаги мағлубияти сабабли Австрия-Венгрия империяисининг парчаланишини, 1918 йилги Австриядаги ноябр инқилоби оқибатларини, республика тузумининг жорий этилишини, фашистик диктатурининг ўрнатилиши ва Германия томонидан Австриянинг қўшиб олиниши сабабларини ёритишдир.
1. Кўп миллатли Австрия-Венгрия империяси Европанинг энг қолоқ мамлакатларидан бири эди. Меҳнаткашлар оммаси капиталистик ва феодал зулм остида азоб чекди. Биринчи жаҳон уруши меҳнаткашларнинг аҳволини янада ёмонлаштириб юборди.
Саноат капиталининг консентрацияси ва марказлашуви, молия монархияси кучайиб кетди. Германиянинг ёрдами билангина Австрия-Венгрия тўла ҳалокатга учрамай, урушни маълум вақтга қадар давом эттира олди. Лекин урушда Австрия-Венгрия кўп талофат кўрди, 4 млндан ортиқ киши ўлди, ярадор бўлди ва асир тушди. Австрия-Венгрия 1918 йил 3 ноябрда таслим бўлиш тўғрисида Антанта битим имзолади. Австрия-Венгрия монархияси урушда енгилиши ва революцион озодлик ҳаракатининг юксалиб бориши тўғрисида Антанта билан битим имзолади. Австрия-Венгрия монархияси урушда енгилиши ва революцион озодлик ҳаракатининг юксалиб бориши натижасида ҳалокатга учради. Ўша вақтда Венгрия ва Чехословакия мустақил давлат сифатида империя таркибидан чиқдилар. Жанубий славян вилоятларида Сербия билан биргаликда янги Югославия давлати барпо этилди. Триент, Триест ва жанубий Тироль Италияга ўтди. Трансильваниянинг бир қисми, Банат ва Буковина Руминияга қўшилди. Шу тариқа, реакцион Австрия Венгрия империяси яксон бўлди. Мамлакатда монархияни битириш ва республика тартибини жорий қилиш талаблари илгари сурилди. 1918 йилда 29-30 октябрларда Венада халқ оммасининг ишчилар ва солдатларнинг республика барпо қилиш шиорлари остида оммавий намойишлари бўлди. Ноябрь ойида ҳам кураш давом этди. Шу тариқа, сиёсий кураш кескинлашаётган бир шароитда, 1918 йил 12 ноябрда муваққат миллат мажлиси Австрияни республика деб эълон қилди. Габсбурглар монархияси даврида буржуазия Австрия меҳнаткашларининг ва 52 млн. кишидан иборат бўлган словян аҳолисини қаттиқ эксплуатация қилиш ҳисобига яшади ва бойлик орттирди. Монархия парчаланиб кетгандан сўнг янги Австрия давлатининг ҳудуди анча торайиб аҳолисининг сони 6,1 миллион кишини ташкил қилди, холос.
Австрия саноати аграр мамлакат эди. Ишга лаёқатли аҳолининг 33% саноат ва ҳунармандчиликда, з1% қишлоқ хўжалигида ва ўрмон хўжалигида ишлар эди. 1919 йил 16 февралда Таъсис мажлисига сайловлар ўтказилди, демагогия методларини ишга солган социал-демократлар 170-депутатлик мандатидан 72 тасини эгалладилар. Социал-демократлар буржуа партиялари билан бирга 1919 йил мартида яна каолицион ҳукумат тузди. Асосий министрлик лавозимларини ва ҳатто муҳим давлат мансабларини эгалладилар: Социал-демократлардан Карл Зейц республика президенти қилиб сайланди. Карл Реннер давлат канцлери ва ичи ишлар министри қилиб сайланди. 1919 йил 10 сентябрда Париж ёнидаги Сен-Жерменда Антанта билан Австрия ўртасида сулҳ шартномаси тузилди. Шу шартномага мувофиқ, Австрия илгари босиб олган бир қанча ҳудудларидан маҳрум бўлди, ҳамда кўпгина ерлар Италия, Югославия, Чехословакия ва Руминия каби давлатлар ихтиёрига ўтди. Австрияга фақат 30 минг кишилик армияга эга бўлиш ҳуқуқи берилди ва мамлакатда умумий ҳарбий мажбурият бекор қилинди. Австриянинг Дунай флотилиясида ва бошқа ерлардаги ҳамма ҳарбий кемалари Антанта давлатларига топширилди. Австрия 30 йил давомида Антантага репарация тўлайдиган бўлди. Махсус репарация комиссияси тузилиб, Австрия иқтисодиёти устидан Америка, Англия ва Франция давлатларининг назорати ўрнатилди. 1920 йил 1 октябрда таъсис мажлисида Австрия республикаси конституцияси қабул қилинди. Конституцияга мувофиқ Австрия бир неча ўлкалардан (Юқори Австрия, Қуйи Австрия, Штирия, Каринтия, Тироль, Форарльбург, Зальцбург, Бургенланд ва Венадан) ташкил топди ва “федератив давлат” де аталди. Кейинроқ бу давлат “Австрия республикаси” номини олди, ўлкалар автоном ҳуқуқга эга бўлиб, уларда қонун чиқарувчи маҳаллий органлар - ландтаглар ташкил қилинди. Австрия парламенти қуйи палата - “Миллий Совет” ва юқори палата - “Федерал Совет”дан иборат эди. “Миллий Совет” эса, ландтагларнинг вакилларидан тузилди. “Федерал Совет” кенг ҳуқуқларга эга бўлди. Президент икки палатанинг қўшма мажлисида сайланди ва унинг ҳуқуқлари чекланди. 1920 йил 17 октябрда янги конституция асосида “Миллий Совет”га сайловлар ўтказилди. Католик черкови деҳқонларга кучли таъсир кўрсатганлиги натижасида ҳукумат Христиан-социалистлардан тузилди. Йирик помешчик Гайниш республика президенти қилиб сайланди. Социал-демократик партия ҳукумат таркибидан чиқиб, “Оппоиция”га ўтиб олди ва амалда, шу ниқоб остида буржуа -помешчиклар ҳукуматини қўллаб-қувватлади. Австрия буржуа реакциясининг асосий партияси бўлган Христиан-социал партия ишчилар синфининг янги революцион кўтарилишига қарши курашда хеймвер (“ватанни ҳимоя қилиш союзи”) қуролли фашист тўдаларига таяниб иш кўрди. Хеймвер 1919-1920 йилларда тузилганди. 1922 йил майида Христиан-социал партия ўнг группасининг лидери Игнац Зейпель бошчилигида “кучли” ҳукумат тузилди. Немис национал партияси вакиллари ҳам шу ҳукумат составига кирди. Бу ҳукумат ички сиёсатда реакцион диктатура режимини ўрнатишга, ташқи сиёсатда Марказий ва шарқи-Жанубий Европада ўз ҳукмронлигини тиклашга, Дунай федерацияси лойиҳасини амалга оширишни кўзда тутди. 1922-1924 ва 1926-1929 йилларда мамлакатни Зейпель ҳукумати бошқарди.
2. Австрияда беқарор стабиллашув 1925 йилдан бошланди. Лекин инқироз давом этди. Ҳукумат инқироздан қутулиш мақсадида чет эл давлатларига Миллатлар иттифоқига ёрдам сўраб мурожаат қилди. 1924 йил 4 октябрда Женевада Австрия билан Англия, Франция, Италия ва Чехословакия ўртасида битимлар имзоланди. Женева битимларига мувофиқ Австрияга иқтисодий ва молиявий жиҳатдан ёрдам бериш учун олтин баҳосида 650 млн крон узоқ муддатли заём берилди: репарация тўлаш муддати 20 йилга узайтирилди. 1923 йилда Рурнинг Франция томонидан оккупация қилиниши натижасида ғарбий Германия саноатининг оғир аҳволда қолиши муносабати Австриядан темир ва метал буюмлари кўп экспорт қилинди. Натижада мамлакатнинг хўжалик аҳволи бир мунча яхшиланди. Бироқ, Рур оккупацияси тамом бўлиши билан Австрия экспортининг қисқариши орқасида 1924 йилда янги иқтисодий инқирози сўнгра депрессия бошланди. 1927 йили Австрия саноат ишчиларининг 1 3 қисми ишсиз қолди. Фақат 1928 йилга келиб саноат ишлаб чиқариши ривожланиб, урушдан олдинги даражага етди. Социал-демократик партия сиёсати ва тактикаси Австрия буржуа реакциясига жуда ҳам қўл келди. Мамлакатда фашистик тенденция ва фашистик ташкилотлари кучая борди. Ҳукмрон доиралар ишчилар ҳаракатига қарши кураш олиб бориш учун фашист ташкилотларининг ўсишига йўл очиб берди. Герман фашизмининг тўғридан-тўғри агентлари бўлган нацист группалар ва партия расмийлашди ва активлаша борди. Бунинг устига хеймвер ва фронтавиклар (жаҳон уруши қатнашчиларининг қолоқ қисмлари) кўплаб қуроллантирилди, фашистик хейнвер нацистларнинг террори кучая борди. Социал демократия эса фашизмга қарши кураш ниқоби остида 1923 йилда янги ҳарбийлаштирилган ташкилот Шутцбунд (ҳимоя қилиш союзи) тузди. Фашизмга қарши кураш мақсадида унда жуда кўп ишчилар ва коммунистлар кирдилар. Шутцбунд аъзоларининг сони тезда юз минг кишидан ошди. Лекин социал демократия лидерлари 1925 йилда Шутцбенддан коммунистларни чиқариб юбордилар. Шутцбунд амалда буржуазия реакциясига хизмат қилди ва ревалюцион ҳаракатга қарши қаратилди. Шобер 1929 йил сентябрда ҳокимият тепасига келди у социал демократиянинг қўллаб-қувватлаши билан конституцияни очиқдан-очиқ фашистик гурухда ўзлаштирилишига эришди. 1929 йил декабрида янги конституция қабул қилинди: Сайловчилар сони чекланди, президентнинг ҳуқуқлари оширилди. У парламентни тарқатиш ва ҳукуматни тайинлаш ҳуқуқига эга бўлди. парламент муассасаларига фашистик корпаратив элементлар киритилди. Тоифалар (саноатчилар, ер эгалари ва ҳоказо) совети деган учинчи палата тузилди. 1929 йилда конституция Австрия буржуа давлатини фашистлаштириш йўлида катта бир қадам бўлди.
3. Австрия-капитализмнинг заиф бўғинларидан бири эди. Австриянинг иқтисоди чет эл монополистларига қарам бўлганлиги ва жанубий Шарқий европа мамлакатлари билан савдо алоқалари сусайиб кетганлиги сабабли жаҳон иқтисодий инқирози Австрияга қаттиқ таъсир қилди. Фабрика ва заводлар кўплари ёпилди. 1931 йилда темир ва пўлат маҳсулотлари кризисдан олдинги маҳсулотнинг фақат 17,8 % ташкил этди. 1932 йилда ёғоч тилиш заводларнинг 60%ини тўхтатди. Ишсизлар сони 1934 йил бошига 600 минг кишига етди. Бундан ташқари мамлакатда 100 минг кишидан ортиқ қисман ишсиз бор эди. Қишлоқ хўжалигининг ҳам ҳамма тармоқлари инқирозга учради. Маҳсулот нархлари анча пасайиб кетди. Кўп минглаб деҳқонлар ер ва мулкдан маҳрум бўлдилар. Савдо дан келадиган фойда камайиб қолди. Ташқи савдо 1934 йилда 1929 йилдагига нисбатан 66% камайди. Мамлакатнинг молиявий аҳволи янада ёмонлашди. Ишчилар синфи ва меҳнаткашлар оммасининг турмуш даражаси тағин ҳам оғирлашди.
1930-1931 йилларда Австрия реакцион буржуазиясининг германияга таянувчи қисми билан Англия ва Франция таъсиридаги қисми ўртасида кураш кескинлашиб кетган эди. Бу кураш “аншлюсс” тарафдорлари группаси, яъни германпарастлар (немис национал партияси, нацист ва бошқалар) билан “аншлюсс”га қарши бўлган группа, яъни итальянпарастлар (хеймвер, христиан социал партия) ўртасидаги кураш эди. Австрия фашизмининг Германия ва Италиядаги фашизмга нисбатан ўзига хос хусусияти шунда эдики, у бир-бирига қарама-қарши турган икки асосий оқимдан: Хеймверчилар ва нацистлардан иборат эди. 1931 йил 19 мартда Германия билан Австрия ўртасида божхона иттифоқи тузилди. Лекин “Аншлюсс”га қарши бўлган группанинг норозилиги ҳамда Англия ва Франциянинг аралашуви натижасида бу иттифоқ бекор қилинди. 1932 йил майида Шобер ҳукумати истеъфо берди. Христиан социал партия ўнг қисмининг лидери Дольфус бошчилигида янги ҳукумат тузилди. Дольфус ҳукумати Хейнверга таяниб иш кўрди. Бу ҳукумат Италия фашизми билан яқинлашиш сиёсатини юргизди. Иқтисодий инқироздан қутилиш қийин бўлганлиги сабабли 1932 йил 15 июлда Лозанно шаҳри (Швецарияда)да Италия, Франция ва Англия билан махсус протоколлар тузди. Шунга мувофиқ, Австрияга 300 млн. шиллинг миқдорида заём берилди. Бунинг эвазига Австрия “аншлюсс” режасини амалга оширмасликга ваъда берди.
4. 1933 йил январида Германияда Гитлерчиларнинг ҳокимият тепасига келиши ва террористик сиёсати Австрия ҳукуматини рағбатлантириб юборди. 1933 йил 15 мартда Дольфус парламентни тарқатиб фашистик диктатура ўрнатди. Хеймвер расмий суратда танилиб, ёрдамчи полицияга айлантирилди, унинг сони 100 минг кишига етказилди. Дольфус ҳукумати Италия фашист ҳукумати билан яқин алоқа ўрнатди. 1933 йилда Дольфус Муссолини билан уч марта учрашди. Италия-Австрия-Венгрия иттифоқи тузулди. Фашистик диктатурани мустаҳкамлаш мақсадида ҳукмрон синфлар 1934 йил 1 майда янги конституцияни қабул қилдилар. Австрияда Италиядагидек фашистик корпоратив тузум ўрнатилди. Австрия авторитор давлат деб эълон қилинди. Бу давлат ҳокимиятга кўр-кўрона бўйсунишга асосланган давлат эди. Қонун чиқариш деярли президент ихтиёрига топширилди. Ишчилар сиёсий ҳуқуқлардан бутунлай маҳрум қилинди. Фашистик “ватан фронти” бирдан-бир сиёсий партия деб танилди. Дольфус ҳукуматининг Мамлакатда мустаҳкам таянчи йўқ эди. У асосан Австрия фашистларининг Италиянпараст қисмига суянар эди. 1934 йил 17 мартда Италия-Австрия-Венгрия ўртасида алоқа ва маслаҳатлашиб туриш мақсадида ахднома Рим протоколи имзоланди. Австрия ҳукмрон, доиралари мамлакатнинг миллий манфаатларига хиёнат қилдилар. австрия фашистик Италияга қарам бўлиб қолди. Шундай вазиятда “аншлюсс” тарафдорлари бўлган германпарастлар, Австриядаги гитлерчилари тарафдорлари бўлган нацистлар исён кўтариб, Австрияни Германияга қўшиб олиш режасини амалга оширишга уриндилар. Германия фашизмининг кўрсатмасига мувофиқ 1934 йил 25 июлда Австрия нацистларининг қуролли гуруҳи исён кўтарди. Нацистлар радио станцияга ва ҳукумат биноларига ҳужум қилдилар. Исёнчилар канцлер Дольфусни ўлдирдилар ва ҳокимиятни қўлга олишга уриндилар. Штирия ва Коринтияда ҳам шундай исёнлар кўтарилди. Германия қўшинлари аншлюссни амалга ошириш мақсадида Австрияга бостириб киришга тайёрландилар. Лекин Австрия гитлерчилари ва Германия ўз мақсадларига эриша олмадилар. Австрия ҳукумат қўшинлари исённи бостирди. Австрия Италиянинг розилигисиз атрофдаги мамлакатлар билан музокоралар олиб бормаслик мажбуриятини олди. Лекин кейинчалик Мусоллинининг Гитлер билан яқинлаша бошлагани сабабли Шушнинг ҳукмати германпараст элементлар билан яқинлаша бошлади. Италиянинг Хабашистон урушида (1935-1936 йиллар) заифланиб қолганлиги ва Германиянинг ҳарбий жиҳатдан кучайиб бораётганлиги сабабли Шушнинг ҳукумати узил-кесил Германия томон бурилди. 1936 йил 11 июлда Австрия билан Германия ўртасида “Нормал ва дўстлик алоқаларини тиклаш тўғрисида” шартнома имзоланди. Гитлер ҳукумати Австрия суверенитетини тан олди. Шунга биноан, австрия расман мустақил давлат бўлиб қолсада, амалда у Германия таъсиридаги мамлакатга айланди. Шушнинг ҳукуматни Австрия национал социалистларига яна легал ишлаш ҳуқуқини берди. Гитлер агентлари Австрия давлат органларига ва армияга кўплаб суқилиб кирдилар. Австрия сиёсати Германия манфаатларига бўйсундирилди. 1938 йил бошидан эътиборан немис фашист матбуоти Австрияни Германияга қўшиб олиш компаниясини кучайтириб юбордилар. 1938 йил 12 февралда Шушнинг Гитлер ҳузурига чақирилди ва унга ультиматум топширилди. Гитлер Шушнингдан қамоққа олинган барча нацистларни озод қилишни, нацист Зейс Инквартни ижтимоий тартиб ва хавфсизлик министри қилиб тайинлашни, нацистларнинг агитациясига тўла эркинлик беришни талаб қилди. Шушнинг олдида Гитлер Кейтелни чақириб унинг Австрияга бостириб киришга тайёр турган қўшинлар ҳақидаги ахборотини тинглади. Шушнинг Гитлер талабларини қабул қилди. Венада ва бошқа шаҳарларда иш ташлашлар, намойишлар ва митинглар бўлиб турди, 1 млн 600 минг киши Шушнинг сиёсатига қарши ёзилган хужжат меморандиумга қўл қўйиб, мамлакат мустақиллигини сақлаб қолишга тайёр эканлигини билдирдилар. Шушнинг халқ оммасининг қатъий талабига мувофиқ Австриянинг мустақиллиги масаласига 13 мартда плебисцит ўтказишни эълон қилишга мажбур бўлди. Шушнинг Гитлернинг талабларини қабул қилиб, истеъфо берди ва радио орқали сўзлаб, армия билан халқни немис қўшинларига қаршилик кўрсатмасликка даъват этди. Нацист Зейс Инкварт Австриянинг янги канцлери қилиб тайинланди. 11 март куниёқ 250 минг кишилик немис армияси Австрия чегарасидан ўтиб уни ишғол қилди. 13 мартда Зейс Инкварт ҳукумати чиқарган қонунда Австрия Германиянинг бир қисми деб эълон қилинди. Ўша куни Гитлер Австрияни Германия составига қўшди. 10-апрелда эса Гитлер террор ва шовинистик кайфият авж олдирилган бир шароитда Австрия ва Германияда плебисцит ўтказиб, Австриянинг Германияга қўшиб олинганлигини “қонунлаштирди”. Шу тариқа бутун бир давлат Европа харитасидан йўқотилди, ҳатто Австрия номи ҳам ўчирилди. Австрия 7-область (ГАУ)га бўлинди. “Остмарк” (Шарқий марка) номини олди. Остмарк ҳудуди Гитлер босқинининг муҳим стратегик райони бўлиб қолди. Австрия бойлиги, ҳарбий саноат потенциали ва армияси Гитлер Германияси ихтиёрига ўтди.



Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish