Тарихий мактаб вакиллари эса Исо Масиҳни реал шахс деб ҳисоблаб, у христианлик таълимоти асосларини шакллантирган, янги динни тарғиб қилган, деб ҳисоблашади. Унинг қатор шогирдлари ва у билан бевосита мулоқот қилган шахсларнинг тарихийлиги Исонинг ҳақиқатан мавжуд бўлганлигини исботлайди деб ҳисоблайдилар. Ҳозирги кунда фан Исо мавжуд бўлганлигини исботловчи қатор манбаларга эга. Хусусан Иосиф Флавийнинг “Қадимиётлар” асарининг Рим прокуратори Понтий Пилатга бағишланган бобида Исо янги эътиқодни тарғиб этгани ва унга кўпчилик яҳудийлар ва юнонлар эргашгани қайд этилган. Лекин шунга қарамай, Исо Масиҳ ҳаёти, илгари сурган таълимоти ҳақида тўлиқ маълумот берувчи асосий манба бўлиб ҳануз “Библия”нинг “Янги Аҳд” қисми хизмат қилади. Тарихий мактаб вакиллари эса Исо Масиҳни реал шахс деб ҳисоблаб, у христианлик таълимоти асосларини шакллантирган, янги динни тарғиб қилган, деб ҳисоблашади. Унинг қатор шогирдлари ва у билан бевосита мулоқот қилган шахсларнинг тарихийлиги Исонинг ҳақиқатан мавжуд бўлганлигини исботлайди деб ҳисоблайдилар. Ҳозирги кунда фан Исо мавжуд бўлганлигини исботловчи қатор манбаларга эга. Хусусан Иосиф Флавийнинг “Қадимиётлар” асарининг Рим прокуратори Понтий Пилатга бағишланган бобида Исо янги эътиқодни тарғиб этгани ва унга кўпчилик яҳудийлар ва юнонлар эргашгани қайд этилган. Лекин шунга қарамай, Исо Масиҳ ҳаёти, илгари сурган таълимоти ҳақида тўлиқ маълумот берувчи асосий манба бўлиб ҳануз “Библия”нинг “Янги Аҳд” қисми хизмат қилади. Хусусан, унга кўра Исо Фаластиннинг Байтлаҳм (зам. Вифлием) шаҳарчасида, яҳудий оиласида туғилган. Унинг онаси Марям мўъжизавий суратда, яъни бокира ҳолида ҳомиладор бўлади. Туғилган гўдакка Исо (яҳудий тилида Ешуъа, яъни “Тангри нажот берди”) деб исм қўйишади. Исонинг болалиги ҳақида маълумотлар жуда кам, фақатгина Исо туғилгач Марям Юсуф исмли дурадгорга турмушга чиққани ва улар подшоҳ Ҳирод зулмидан қочиб Мисрга кўчиб кетишгани, бўлғуси пайғамбар яҳудий анъаналарига мос равишда улғайгани қайд этилади. Хусусан, унга кўра Исо Фаластиннинг Байтлаҳм (зам. Вифлием) шаҳарчасида, яҳудий оиласида туғилган. Унинг онаси Марям мўъжизавий суратда, яъни бокира ҳолида ҳомиладор бўлади. Туғилган гўдакка Исо (яҳудий тилида Ешуъа, яъни “Тангри нажот берди”) деб исм қўйишади. Исонинг болалиги ҳақида маълумотлар жуда кам, фақатгина Исо туғилгач Марям Юсуф исмли дурадгорга турмушга чиққани ва улар подшоҳ Ҳирод зулмидан қочиб Мисрга кўчиб кетишгани, бўлғуси пайғамбар яҳудий анъаналарига мос равишда улғайгани қайд этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |