Чунончи, 311 йилда христианлик дин сифатида расмий равишда тан олинди. Шу асрнинг охирида, император Константин даврида христианлик давлат муҳофазасини адо этувчи ва унга раҳнамолик қилувчи давлат динига айланди. Лекин Ғарбий Рим империясининг секин–аста кучсизланиши охир оқибатда унинг емирилишига олиб келди. Бунинг натижасида ўз бўйнига ҳукмдор вазифаларини олган Рим епископининг (Папа) қудрати янада ошди. Чунончи, 311 йилда христианлик дин сифатида расмий равишда тан олинди. Шу асрнинг охирида, император Константин даврида христианлик давлат муҳофазасини адо этувчи ва унга раҳнамолик қилувчи давлат динига айланди. Лекин Ғарбий Рим империясининг секин–аста кучсизланиши охир оқибатда унинг емирилишига олиб келди. Бунинг натижасида ўз бўйнига ҳукмдор вазифаларини олган Рим епископининг (Папа) қудрати янада ошди. Христианликнинг муқаддас манбаи “Қадимги Аҳд” ва “Янги Аҳд” деб номланувчи икки бўлимдан таркиб топган “Библия” (юнонча – “китоблар”) китоби ҳисобланади. “Қадимги Аҳд” “Таврот”, “Забур” ва бошқа бир неча китоб ва гимнларни ўз ичига олиб, умумий ҳисобда 39 китоб, яъни бўлимлардан иборат. Христианликнинг муқаддас манбаи “Қадимги Аҳд” ва “Янги Аҳд” деб номланувчи икки бўлимдан таркиб топган “Библия” (юнонча – “китоблар”) китоби ҳисобланади. “Қадимги Аҳд” “Таврот”, “Забур” ва бошқа бир неча китоб ва гимнларни ўз ичига олиб, умумий ҳисобда 39 китоб, яъни бўлимлардан иборат. “Янги Аҳд” тўрт “Хушхабар” (“Инжил”, “Евангелие”), ҳаворийлар фаолияти (бир китоб), ҳаворийларнинг мактублари (21 та) ва “Ваҳийнома” ни ўз ичига олган 27 китоб, яъни бўлимлардан ташкил топган. Марк, Матто (Матвей), Луқо (Лука) ва Юҳанно (Иоан)лар хушхабарларнинг муаллифлари ҳисобланиб, барча христианлар томонидан тенг кучли ва қонуний (каноник) кучга эга, деб тан олинади. Инжиллар орасида энг қадимийси Матто инжили ҳисобланиб у Исо вафотидан 4 йил кейин иброний–яхудий тилида ёзилган. Марк, Матто ва Лукқо инжиллари бир–бирига жуда ўхшаш бўлгани сабабли “синоптик Инжиллар” деб аталади. “Янги Аҳд” тўрт “Хушхабар” (“Инжил”, “Евангелие”), ҳаворийлар фаолияти (бир китоб), ҳаворийларнинг мактублари (21 та) ва “Ваҳийнома” ни ўз ичига олган 27 китоб, яъни бўлимлардан ташкил топган. Марк, Матто (Матвей), Луқо (Лука) ва Юҳанно (Иоан)лар хушхабарларнинг муаллифлари ҳисобланиб, барча христианлар томонидан тенг кучли ва қонуний (каноник) кучга эга, деб тан олинади. Инжиллар орасида энг қадимийси Матто инжили ҳисобланиб у Исо вафотидан 4 йил кейин иброний–яхудий тилида ёзилган. Марк, Матто ва Лукқо инжиллари бир–бирига жуда ўхшаш бўлгани сабабли “синоптик Инжиллар” деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |