Термиз давлат университети боқиев анвар ахмедович


Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги



Download 146,11 Kb.
bet4/19
Sana24.03.2022
Hajmi146,11 Kb.
#508343
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Бокиев А. автореферат 14 ДЕКАБРЬ 2021

Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация иши Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ №АТД-1 «Ўзбекистон давлатчилиги тарихи: муносабатлар ва қарашлар» (2015-2021 йй.) мавзусидаги тадқиқот доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади Окс цивилизацияси ривожланиш босқичларини ва ижтимоий характерини ёзма ва археологик манбалар асосида очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: Окс цивилизацияси тушунчасини Ўзбекистон тарихи фанига олиб кириш, унинг шаклланиши, тарқалиши, етилиши, таназзули ва инқирози босқичларини аниқлаш;
Окс цивилизацияси мисолида Марказий Осиёнинг жанубий ҳудудларида бронза даврида тарқалган маданиятларга (Сополли, Номозга, Даштли) нисбатан цивилизация нуқтаи назаридан қараш тушунчасини шакллантириш;
Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масалаларига цивилизациявий қарашларни олиб кириш;
Моддий манбалар асосида Окс цивилизациясининг ижтимоий характерини очиб бериш;
Окс цивилизацияси ёдгорликларида ўрганилган моддий манбалар асосида унинг маҳаллий илдизлари ва миграция жараёнларининг ўрнини ёритиб бериш;
Янги археологик манбалар асосида Марказий Осиёда илк пиктографик ёзув тизимининг шаклланиши масаласини илмий муомалага киритиш ва ашёларга асосланган ёзув тизимининг мавжудлигини таҳлил қилиш;
Окс цивилизацияси моддий манбаларида аниқланган пиктографик ёзув тизимини Қадимги Шарқ маданиятлари марказлари ёзувлари билан таққослаш.
Тадқиқотнинг объектини илк шаҳар маданияти ва цивилизациялар шаклланган археологик ёдгорликлар, жумладан Жарқўтон, Сополлитепа, Даштли, Гонур, Тўғолоқ, Олтинтепа, Шаҳдод ва шу каби ёдгорликлар тадқиқотларига бағишланган илмий адабиётлар ташкил этади.
Тадқиқотнинг предметини Марказий Осиё, қолаверса Ўзбекистон тарихида ибтидоий тарих ва цивилизация ўртасидаги чегара, илк цивилизацияларнинг шаклланиши муаммолари таҳлили ташкил этади.
Тадқиқот усуллари. Диссертацияда Окс цивилизациясига бағишланган маълумотларни тизимлаштириш, тарихий-қиёсий ва танқидий таҳлил, тарихий манбалар ва маълумотларни умумлаштириш усулларидан фойдаланилди.

Download 146,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish