Ҳимояланадиган маълумотлар таркибига қуйидагилар киради: махфий маълумотлар (давлат сирларига эга бўлган маълумот), конфиденциал (тижорат сирларига, шахсий ҳаётга ва фуқаролар фаолиятига боғлиқ бўлган маълумотлар). Одатда бошқарувчи ҳужжатлар мавжуд, уларнинг тарқалиши мақсадга мувофиқ эмас ва фақат зарар келтиради, чунки бундай ҳолат ҳужжат муаллифига тўғридан–тўғри ёки билвосита зарар келтириши мумкин. Бундай маълумот ва мос ҳужжатлар конфиденциал (ёпиқ, ҳимояланувчи) ҳисобланади. Чекланган рухсатга эга бўлган хужжатлаштирилган маълумотлар давлат ва нодавлат сирлари турига бўлинади. Бунга асосан маҳфий ва махфий бўлмаган ҳужжатларга бўлинади. Махфий ҳужжатларнинг асосий кўрсаткичлари давлат сирлари қонунчилигига асосан ташкил этувчи маълумотлар мавжудлиги билан характерланади. Махфий бўлмаган маълумотлар, давлат сирига тааълуқли бўлмаган маълумотларга эга бўлган (хизмат, тижорат, банк, мутахассислик, ишлаб чиқариш ва ҳ.к.зо), шахсга тааълуқли маълумотларга эга бўлган конфиденциал маълумотлар киради.
Ахборот – ифодаланиши, шаклига боғлиқ бўлмаган ҳолда шахс, фан, ҳодиса, ҳолат ва жараёнлар ҳақидаги маълумотлар. Чекланган рухсат этилган ҳужжат маълумотлари давлат сирлари ва конфиденциал маълумотларга бўлинади. Бу турдаги маълумотлар қонунсиз тарқалишини ҳимоялаш ва қонунчилик билан ҳимояланадиган сирлар таркибига киради. Конфиденциал ҳужжатларнинг асосий хусусиятлари унда химояга зарур бўлган маълумотларни мавжудлиги билан характерланади. Бу ҳужжатнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у фақат химояланувчи объект маълумотини ифодаламай, балки оммавий ахборот ташувчи, асосий ахборот элтувчи ва тарқатувчи манба, ҳамда унинг рухсатсиз тарқалишини ҳам ифодалайди. Авваламбор маълумот конфиденциал характерга эга, сўнгра бу маълумот келтирилган ҳужжат ҳам конфиденциал тус олади. Конфиденциал туркумга кирувчи барча қонун билан ҳимояланувчи тижорат, хизмат, шахсий маълумотлар чекланган ҳолда рухсат этилган ахборот турига киради.
Маълумотлар тўрт турга бўлиниши мумкин:
Биринчи – махфий бўлмаган очиқ турдаги, ихтиёрий ташкилот ичида юритилувчи ва оммавий фойдаланишга қаратилган маълумотлар;
Иккинчи – хизматда фойдаланиш учун фақат бирон бир ташкилот ички фаолиятида фойдаланувчи маълумотлар. Уларнинг ўзи икки тоифага бўлинади:
1) Ташкилотнинг барча ходимлари фойдланишига асоланган.
2) Маълум бир гурух ходимлари фойдаланишига асосланган ва иш фаолиятини юритиш учун бошқа ходимларга ҳам берилиши мумкин.
Учинчи – махфий маълумотлар. Махсус рухсати бўлган ташкилот ходимлари фойдаланиши учун мўлжалланган маълумотлар. Бу турдаги маълумотларни қисман ёки тўлиқлигича ўзга ходимга берилиши қатъиян тақиқланади.
Тўртинчи – ўта махфий маълумотлар. Фақат чекланган махсус миллий хавфсизлик ташкилот ва хизматлари томонидан фойдаланадиган маълумотлар. Улар алоҳида рўйхатга олиниши ва уни яратувчи ва манзилга етказиб берувчиларнинг рўйхатдан ўтиши, вақт ва манзиллар, қабул қилувчилар ҳақидаги маълумот қайд этилиши асосида фойдаланиладиган маълумотлар. Бу турдаги маълумотлар ўз ижросини тугатгач махсус комиссия томонидан тузилган далолатнома асосида ўрнатилган тартибда йўқ қилинади.
Очиқ турдаги маълумотларга шахс ҳақидаги маълумотлар, уларни бўлим бўйича тарқалиши, ходимнинг хизмат мажбуриятлари киради. Уларнинг сайтларида мунтазам равишда ташкилотнинг қайси корхона билан мулоқот қилмоқда ва ким билан келишувга эришилмоқчилиги ҳақида ахборот бериб боради. Умумий ҳолда уч турдаги очиқ ахборот манбаи (ходимлар, хизмат мажбуриятлари битимлар тузилганлиги ҳақидаги маълумот) битим тузишдаги ходимлар ҳақидаги конфиденциал маълумотларни ташкил этади.
Хужжат ахборотларини конфиденциаллигини таъминлашнинг уч кўриниши мавжуд:
Конфиденциал туркумига киритиш мақсадга мувофиқ бўлган маълумотлар таркибини аниқлаш;
У ёки бу конфиденциал маълумотларга рухсати бўлган ходимлар доирасини аниқлаш ва уларнинг ўзаро муносабатларини шакллантириш;
Конфиденциал хужжатлар билан иш юритишни ташкил этиш.
Ушбу шартлар бажарилмаса,ташкилотда конфиденциал маълумотларни тарқалганлиги учун жавобгар қилишга ҳеч қандай асос бўлмайди.
Қонунчиликка асосан, конфиденциал маълумот – хужжатлаштирилган маълумот бўлиб, унга мурожаат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан чекланади. Маълумотлар конфиденциал маълумот ҳисобланади ва унинг рухсатсиз тарқалиб кетиши ташкилот манфаатларига ижтимоий-иқтисодий ва молиявий зарар етказади. Конфиденциаллик грифи берилган маълум бир маълумотлар тижорат сирларини сақлашга хизмат қилади. Конфиденциал характерга эга бўлган маълумотлар туркумига қараб бир неча турга бўлинади.
Биринчидан, қонунда кўрсатилгандек оммавий ахборот воситаларида тарқалиши мумкин бўлмаган маълумотлардан ташқари бўлган шахсни ифодаловчи, фуқаронинг шахсий ҳаётига тааълуқли, ҳодиса ва жараёнлар ҳақидаги маълумотлар.
Иккинчи турга суд жараёнлари ва тергов иши сирларидан таркиб топган маълумот ҳақидаги ахборотлар. Республика қонунлари ва фуқаролик кодексига асосан давлат органлари томонидан фойдаланиши чекланган бир қатор хизматга тааълуқли маълумотлар.
Учинчи турга Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан фойдаланиши чекланган хизмат фаолиятига боғлиқ маълумотлар (тиббиёт варақаси, нотариал, адвокат, ёзишма сирлари, телефон сўзлашув, почта жўнатмалар, телеграф ва бошқа маълумотлар).
Тўртинчи турдаги конфиденциал маълумотлар таркибига тижорат фаолиятига боғлиқ Ўзбекистон Республикасининг қонуни ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексига асосан фойдаланиш рухсати чекланган маълумотлар.
Бешинчи тур конфиденциал маълумотлар таркибига ихтиро мазмуни, расмий чоп этилгунга қадар фойдали модел ёки ишлаб чиқриш маҳсулоти намунаси киради.
Хужжатлаштирилган, тадбиркор томонидан тижоратда ва ташкилотни, корхонани, банкни, компанияни ёки бошқа тузилмаларни бошқаришда фойдаланиладиган ахборот унинг шахсий маълумотлари бўлиб, унинг учун қимматга эга, шунингдек интеллектуал мулк ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |