Жами:
|
30
|
30
|
|
Шу жумладан, саралаш бали:
|
16,5
|
16,5
|
Изоҳ:
Маъруза машғулотларга қатнашганлиги: талаба 4 та машғулотга қатнашса 2 балл берилади, 1 та машғулот учун 0,5 балл берилади.
Фан бўйича маъруза мавзулар юзасидан конспектнинг мавжудлиги, саволларга жавоб бериши ва ўтилган мавзуларни ўзлаштириши: 4 та машғулотга 2 балл ажратилган, 1 та машғулот учун 0,5 балл берилади.
Фан бўйича ўтилган маъруза мавзуларига қўшимча адабиётлардан фойдаланиш орқали билимини янада мукаммаллаштириш, маъруза машғулоти давомидаги фаоллиги ва саволлар билан иштирок этиши: 4 та машғулотга 1 балл ажратилган, 1 та машғулот учун 0,25 балл берилади.
Фан мавзулари доирасида ўтказиладиган ёзма иш, тест топшириқлари ва оғзаки сўров усулида ўтказиладиган назоратлардаги жавоби ва уларни бажара олиши: 20 балл ажратилган, 1 та назорат иши ўтказиш мўлжалланган: ёзма иш шаклида ўтказилади.
Мустақил таълим мавзулар юзасидан меъёрий ҳужжатлар тўпламини яратиши ва мустақил таълим бўйича берилган топшириқни белгиланган муддатда тайёрлаши: 4 та машғулотга 5 балл ажратилган, 1 та машғулот учун 1,25 балл берилади.
Жами: 4 та машғулот учун умумлашган балл 10 балл (назорат иши балидан ташқари, яъни 20 баллдан ташқари), 1 та машғулотга 2,5 балл. Балларни жамлаш 4 та маъруза машғулоти ва назорат иши ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
“Электрон ҳукумат” фанидан оралиқ назоратда:
“Ёзма иш”ни баҳолаш мезони
Талабалар “Электрон ҳукумат” фанидан оралиқ назоратни “Ёзма иш” усулида топширганларида, уларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари 0 дан 20 баллгача баҳоланади. Ёзма иш кўп вариантли саволномалар усулида ўказилади.
Ҳар бир вариантда 5 тадан савол бўлиб, уларнинг ҳар бири бўйича назарий масалалар ва уларнинг амалий ҳолати, қонунчилик базасига эга бўлган жавоблар келтирилиши керак.
Берилган саволларнинг барчасига тўғри ва тўлиқ жавоб ёзилса, моҳияти ва хусусиятлари тўғри ҳамда изчил ёритилса, саволга ижодий ёндошилса ўзлаштириш кўрсаткичи 17,2 баллдан 20 балл оралиғида баҳоланади.
Берилган саволларга тўғри жавоб ёзилса, бироқ ижодий ёндашилмаган бўлса 14,2 баллдан 17 балл оралиғида баҳоланади.
Берилган саволларга асосан тўғри жавоб ёзилса, бироқ, қўйилган саволнинг моҳияти, мазмуни, натижалари юзакироқ ёритилса, бирорта саволга жавоб ёзилмаса, саволлар моҳияти очиб берилмаса, ўзлаштириш кўрсаткичи 11 баллдан 14 баллгача баҳоланади.
Берилган саволларга жавоб ёзилмаса, нотўғри ёки юзаки жавоб ёзилса, қўйилган саволларнинг моҳияти, мазмуни очиб берилмаса, ўзлаштириш кўрсаткичи 0 дан 10,8 балл оралиғида баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |