Termez davlat universiteti tabiiy fanlar fakulteti 2-kurs 420- guruh talabasi faxriddinov fazliddinning falsafa fanidan tayorlagan mustaqil ishi



Download 46,33 Kb.
bet1/3
Sana20.06.2022
Hajmi46,33 Kb.
#686136
  1   2   3
Bog'liq
FAXRIDDINOV FAZLIDDIN FALSAFA


TERMEZ DAVLAT UNIVERSITETI
TABIIY FANLAR FAKULTETI
2-KURS 420- GURUH TALABASI
FAXRIDDINOV FAZLIDDINNING
FALSAFA FANIDAN TAYORLAGAN

Mustaqil ishi

Режа
1. Билиш назарияси: асосий муаммолари ва йўналишлари


2. Жамият фалсафаси
3. Фалсафий антропология (Инсон фалсафаси)
4. Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари


БИЛИШ НАЗАРИЯСИ (гносеология, эпистемология) — фалсафа бўлими бўлиб, у билиш қонуниятлари ва имкониятлари, билимнинг объектив реалликка муносабатини ўрганади, билиш жараёнининг босқичлари ва шаклларини, билишнинг ишончлилиги ва ҳақкрнийлиги шартлари ва мезонларини тадқиқ қилади. Билиш назарияси ҳоз. замон фанида қўлланиладиган усуллар (тажриба, моделлаштириш, анализ ва синтез ва ҳ. к.)ни умумлаштириб, унинг фалсафийметодологик асоси сифатида намоён бўлади. Билиш жараёнида тажриба ва амалиётнинг катта аҳамияти бор. Бу ерда амалиёт (практика) кенг маънода бўлиб, инсоннинг жамиятга таъсири, табиат ҳодисаларини ўзгартириши, янги нарсалар, жамиятнинг яшаши учун зарурий шартшароитлар яратиши тушунилади. Кишиларнинг табиат қонунлари ҳақидаги билимига асосланган амалий фаолиятлари билиш тараққиётини, фан ва техника равнақини белгилайди. Сезги, тасаввур ва тушунчаларимизнинг объективлигини текшириш билиш жараёнининг энг муҳим вазифасидир. Амалиёт — ҳақиқат мезони. Билимларимизнинг ҳақиқийлиги амалиёт орқали текширилади, тасдикланади. Билиш жараёни жонли мушоҳада (ҳиссий билиш)дан абстракт (мавҳум) тафаккурга, ундан эса амалиётга ўтиш билан характерланади. Жонли мушоҳада, деганда биз сезги, идрок, тасаввур кабиларни, яъни сезги аъзолари орқали ташки оламнинг мияга таъсири натижасида пайдо бўладиган инъикос шаклларини тушунамиз. Сезги дунёни инъикос этишнинг бошланғич шаклидир. Демак, сезги — объектив дунёнинг субъектив инъикоси. У сезги аъзолари орқали дунё ҳодисаларини, буюмларнинг хусусият ва сифатларини айримайрим, бир-бири билан боғланмаган ҳолда акс эттиради. Идрок қилиш ҳиссий билишнинг мураккаброқ шакли бўлиб, у сезги аъзоларига бевосита таъсир кўрсатувчи буюмни яхлит ҳолда акс эттиради. Инсон миясининг умумлаштирувчи фаолиятига асосланган бу акс эттириш жараёнига кишининг олдинги тажрибалари, абстракт тафаккурнинг фаолияти ва б. ҳам келиб қўшилади. Шуларга асосланган идрок қилиш нарсаларнинг зарурроқ, чуқурроқ томонларини аклан (фикран) ажратиб олишга ва билишга имкон беради. Мия инсон илгари идрок қилган нарсани ўз хотирасида саклаб қолиш ва уни қайта тиклаш қобилиятига эга. Сезги аъзоларига таъсир кўрсатмаётган буюмнинг ана шундай қайта тикланган қиёфаси тасаввур деб аталади. Инсон ҳиссий билиш босқичида тўхтаб қолмайди. У мазкур босқич доирасидан чиқиши, буюмларнинг умумий, зарурий ва муҳим хусусиятлари ҳамда муносабатларини, уларнинг бевосита ҳиссий мушоҳада килиб бўлмайдиган қонуний алоқаларини билиб олиши мумкин. Бунга абстракт тафаккур — билишнинг мантиқий босқичи орқали эришилади. Билиш жараёнининг сифат жиҳатдан янги, олий босқичи — мавҳум тафаккур жамиятдан ва тилдан ташқарида бўлмайди. У — амалиётнинг, тарихий тараққиётнинг маҳсули. Тафаккур воқеликнинг умумлаштирилган, яъни билвосита аксидир. Тафаккур ва тил бир-бири билан чамбарчас боғланган. Тил бўлмас экан — умумлаштириш жараёни ҳам бўлмайди. Ҳиссий билиш сингари мавҳум тафаккур ҳам муайян шаклларда рўй беради. Бу шакллар тушунча, муҳокама ва ақлий хулосалардир. Тушунча нарса ва ҳодисаларнинг умумий ва муҳим томонларини акс эттиради. Mac, «одам» тушунчаси ҳамма инсонларга хос энг асосий белгиларни ўзида мужассам ифода қилади. Муҳокамада буюмларда муайян хусусиятлар мавжудлиги таъкидланади ёки инкор қилинади. Тилда муҳокамалар ran орқали ифодаланади. Бир ёки бир неча муҳокама воситаси б-н янги муҳокама олиш имконини берадиган тафаккур шакли ақлий хулоса, деб аталади.
Бундай усул билан мавжуд билимларга таяниб, янги билимлар ҳосил қилинади. 19-а. ва 20-а. бошида билиш тўғрисидаги таълимотда эмпиризм, эмпириокритицизм, идеализм, иллюзионизм, позитивизм, прагматизм, реализм, сенсуализм, скептицизм каби кўпданкўп йўналишлар пайдо бўлди.
Жамият — табиатнинг бир қисми, я`ни ижтимоий борлиқ бўлиб, одамлар уюшмасининг маҳсус шакли, кишилар ўртасида амал қиладиган жуда кўплаб муносабатлар йиг`индиси, деган турлича та`рифлар ҳам бор. Жамият муттасил равишда ривожланувчи, такомиллашиб борувчи мураккаб тизимдир. Ҳар бир янги даврда жамият моҳиятини билиш зарурати вужудга келади. Миллий мустақиллик туфайли жамият моҳиятини янгича идрок етиш еҳтиёжи пайдо бўлди. Президент Ислом Каримовнинг қатор асарларида жамият моҳиятини янгича тушунишнинг услубий асослари яратилди.
Жамият моддий ва ма`навий омиллар бирлигидан иборат. Ҳозирга қадар адабиётларда моддий ва ма`навий ҳаёт бир-биридан кескин фарқланар еди. Моддий ҳаёт тадқиқига кўпроқ е`тибор берилар. Ҳолбуки, жамиятнинг туб моҳияти уни ташкил етувчи инсон моҳияти билан узвий боғлиқ. Ҳудди инсон танасини унинг руҳидан ажратиб бўлмагани сингари, жамиятнинг моддий ва ма`навий жиҳатларини ҳам бир-биридан ажратиш ва уларнинг бирини иккинчисидан устун қўйиш мантиққа зиддир. Президент Ислом Каримов асарларида жамиятнинг моддий ва ма`навий манфаатларини уйг`унлаштириш ижтимоий тараққиёт асоси екани та`кидланган. Инсон ма`навиятини юксалтириш орқалигина иқтисодий ривожланишга еришиш мумкин. Шунинг учун ҳам ҳозирги даврда аҳоли ма`навиятини юксалтиришга, миллий Ғоя ва мафкура асосларини шакллантиришга катта е`тибор бериляпти. Зеро, кишилар иқтисодий жиҳатдан қашшоқ бўлгани учун илмсиз бўлмайди, балки, аксинча — илмсиз бўлгани учун қашшоқ бўлади. Шунинг учун юртимизда ҳалқ ма`навиятини юксалтириш орқали иқтисодий фаровонликни та`минлашга катта е`тибор бериляпти.
Жамиятнинг вужудга келиши. Кишиларни оила бўлиб, жамоа бўлиб уюшишга нима мажбур қилган, деган масала қадим замонларданоқ улуг`мутафаккирлар е`тиборини жалб етган. Бу масалани диний тушуниш — уни илоҳий куч, ҳудо билан боҚлаб изоҳлашдир.
Дунёвий қарашларга кўра, одамлар ўзларининг моддий ва ма`навий еҳтиёжларини қондириш учун биргаликда яшашга, жамоа бўлиб бирлашишга кўниккан. Кишилар ҳаётий тажриба, ақл ва тафаккур туфайли жамият бўлиб яшашнинг қулай, афзал ва зарурлигини тушунган. Бу жараёнда ўзаро муносабатларга киришган кишилар ана шу муносабатларни такомиллаштириш, янада ривожлантириш орқали ма`навий камолотга еришган. Бу кишиларни бир-бири билан яқинлаштирган, моддий ва ма`навий еҳтиёжларини қондириш имконини берган.
Ижтимоий муносабатларнинг амал қилиш жараёнида одамларни уюштиришнинг тарихий шакллари — оила, давлат, жамоа (қишлоқ, шаҳар) вужудга келган. Одамлар ўртасида амал қиладиган аҳлоқий, диний, илмий, фалсафий, ҳуқуқий, иқтисодий, мафкуравий каби муносабатларнинг барчаси бир сўз билан ижтимоий муносабатлар дейилади. Ижтимоий уюшмалар кишиларнинг моддий ва ма`навий еҳтиёжларини қолдиришга ёрдам беради. Улар моҳиятан инсон ва жамият мавжудлигининг зарур шарти ҳисобланади. Масалан, оила, давлат, та`лим-тарбия, маҳалла, Ватан каби қадриятларсиз инсон ва жамият ўз моҳиятини йўқотади.
Инсоннинг моддий еҳтиёжлари озиқ-овқатлар, кийим-кечак, уй-жой, транспорт воситалари, ўзини ҳимоялаш, зурриёт қолдириш кабилардан иборатдир. Ма`навий еҳтиёжларга оламни билиш, ўзликни англаш, дунёқараш, донишмандликка интилиш, билим, сан`ат, Ғоя, мафкура гўзаллик билан, ма`навий камолот йўлидаги интилишлар киради. Инсоннинг асл моҳияти моддий еҳтиёжларни маданий шаклларда қондирилишида яққол намоён бўлади. Инсон ақлли мавжудот сифатида моддий еҳтиёжларини маданий шаклларда қондириш учун табиат ва жамият моҳиятини билишга, моддий ва ма`навий оламни уйг`унлаштиришга, табиат ва жамиятни ўз мақсадларига мос равишда ўзгартиришга ҳаракат қилади. Илм-фан ва теҳника инсоннинг ма`навий ва моддий еҳтиёжларини қондириш қуроли, муҳим восита бўлиб ҳизмат қилади. Инсон юксак ма`навият туфайлигина ўз еҳтиёжларини маданий шаклларда оқилона ва тўлароқ қолдириш имконига ега бўлади.
Мамлакатимизда ма`навият масалаларига алоҳида е`тибор берилаётганининг сабаби ҳам ана шунда. Жамиятнинг моддий ва ма`навий ҳаёти кишиларнинг моддий ва ма`навий еҳтиёжлари билан узвий боғлиқ ҳолда вужудга келди.
Жамиятнинг моддий ҳаётига қуйидагилар киради:
- кишиларнинг яшаши, шаҳс сифатида камол топиши учун зарур бўлган иқтисодий шарт-шароитлар;
- озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, ёқилг`и, коммуникасия воситалари;
- моддий не`матлар ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва исте`мол қилиш;
- ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида амал қиладиган иқтисодий муносабатлар мажмуи;
- моддий бойликлар, табиий заҳиралар.
Жамиятнинг ма`навий ҳаётига оламни тушуниш, жамият ва инсон туғрисидаги қарашлар, назариялар, та`лимотлар, ғоялар, мафкура, ижтимоий онг шакллари, та`лим-тарбия, аҳборот воситалари, маданият, илм-фан муассасалари ва бошқалар киради.
Жамиятнинг моддий ва ма`навий ҳаётини бошқариш, кишилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда турли сиёсий институтлар (давлат, сиёсий партиялар, ташкилотлар, турли уюшмалар) муҳим ўрин тутади. Жамиятни бошқаришнинг сиёсий-ҳуқуқий жиҳатлари ҳам муҳимдир. Кишилар тамонидан сиёсий ва ҳуқуқий билимларнинг чуқур ўзлаштирилиши жамиятнинг барқарор яшаши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб етади.
Жамият ривожи, кишиларнинг моддий ва ма`навий еҳтиёжлари қондирилишида меҳнат, мулк ва меҳнатнинг ижтимоий тақсимланиши беқиёс аҳамиятга ега. Меҳнатнинг кишиларнинг қобилиятига қараб ижтимоий тақсимланиши натижасида муайян касб-кор билан шуг`улланадиган тоифалар, гуруҳ, қатлам ва синфлар вужудга келади ва улар жамият структурасида ўзига ҳос ўрин егалайди, жамият тараққиётига муайян ҳисса қўшади.
Жамият тараққиёти туғрисидаги назариялар. Фалсафий тафаккур тарихида жамиятнинг моҳияти ва ривожланишига оид турли назариялар мавжуд. Ҳусусан, немис файласуфи Ҳегел жамиятнинг шаклланиши ва ривожланиш сабабларини мутлақ руҳнинг ривожланиши билан, Л. Фейербаҳ дин билан бог`лаган, ижтимоий тараққиёт сабабларини диний онг тараққиётидан излаган. Франсуз мутафаккири О. Конт жамиятнинг ривожланиш сабабларини инсоният ма`навий тараққиётининг уч босқичи (теологик, метафизик, позитив босқичлар) билан изоҳлаган. К. Маркс жамиятнинг ривожланиш сабабларини синфий кураш ва инқилобий ўзгаришлар билан боғлаган, барча ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни синфий нуқтаи назардан тушунтирган. Ижтимоий зиддиятларни сун`ий равишда мутлақлаштирган ва зиддиятларни ҳал етишнинг асосий усули сифатида ижтимоий инқилобни амалга оширишни, мулкдорлар синфини тугатишни таклиф етган. Ижтимоий амалиёт бундай назариянинг бир ёқлама ва ҳато еканини кўрсатди.
Жамият тараққиёти кўп босқичли жараён екани туғрисидаги қарашлар AҚШ файласуфи О. Тоффлер томонидан илгари сурилган. Бундай қарашга кўра жамиятлар тараққиётига биноан, аграр жамият, индустриал жамият, постиндустриал жамиятга ажратилган. Aдабиётларда жамият тараққиёти борасида сивилизасияли ёндашув Ғояси илгари сурилмоқда. Бундай ёндашувга кўра ҳар бир ҳалқ ўзининг бетакрор, ноёб, ўзига ҳос ва ўзига мос турмуш тарзини сақлаб қолган ҳолда, бошқа ҳалқлар тажрибаларидан ижодий фойдаланиш орқали ижтимоий тараққиётнинг ўзига ҳос моделини яратади.
Жамият ҳаётига барқарорлик ва беқарорлик ҳам ҳос. Ҳар бир инсон ўз олдига қўйган мақсадларига еришиш учун осойишталик ва тинчликка муҳтож бўлгани каби, жамият ҳам ўз олдига қўйган вазифаларни адо етиши учун ижтимоий-сиёсий барқарорликка еҳтиёж сезади.
Барқарорлик – жамият тараққиётининг тадрижий ривожланиши, ижтимоий тизимнинг муайян даражадаги бир текис фаолият кўрсатиш имкониятидир. У турғунлик тушунчасидан кескин фарқланади. Ижтимоий-сиёсий тург`унлик тушунчаси жамиятдаги мавжуд сиёсий, иқтисодий, ма`навий тизимнинг таназзули аломатидир.
Жамиятда барқарорлик беқарорлик билан, инқироз гуллаб-яшнаш билан алмашиб туриши ҳам мумкин. Жамиятнинг ма`навий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий соҳаларида муайян ютуқларга еришилгач, ижтимоий имкониятлар руёбга чиқарилиб бўлгач, унинг бундан кейинги тараққиёти йўлида янги муаммолар туғилади ва уларни ҳал етиш вазифаси пайдо бўлади. Жамият а`золарининг ма`навий салоҳияти, миллий псиҳологияси, табиий равишда мавжуд сиёсий тузум кишиларни бошқаришнинг ўзига ҳос усулларини ҳаётга тадбиқ етади. Инсоният ҳаёти тарихида жамият барқарорлигини та`минлашнинг монарҳияга асосланган, аристократик, тоталитар ва демократик усуллари тажрибадан ўтган.
Беқарорлик ички ва ташқи жараён ва таҳдидлар натижасида вужудга келади. Беқарорлик бир ижтимоий-сиёсий тузумдан бошқа бир ижтимоий-сиёсий тузумга ўтиш даврида кескинлашиши мумкин. Жамият барқарорлигининг издан чиқиши кишилар псиҳологиясидаги салбий ўзгаришларда, қонунларнинг ишламаслигида, ижтимоий бурчнинг адо етилмаслигида, ижтимоий идеалларнинг йўқолишида, ғоя ва мафкурага лоқайдликнинг кучайишида, турли жиноий гуруҳларнинг пайдо бўлишида, ижтимоий адолат мезонларининг бузилишида, давлат идораларининг аҳолини бошқариш қобилияти кучсизланишида, турли зиддиятларнинг кескинлашувида ўз ифодасини топади.
Жаҳон тажрибаси ҳар бир мамлакат ва ҳалқнинг ўз тараққиёт йўлини танлаш ҳуқуқига ега бўлиши умумий ҳавфсизлик ва ижтимоий барқарорликни та`минлаш гарови еканини кўрсатди. Ўзбекистон миллий мустақилликка еришганидан кейин ўз миллий давлатчилик асосларини мустаҳкамлаш, ўзига ҳос ва мос тараққиёт йўлини танлаш, ривожланишнинг ўзбек моделини яратиш имконига ега бўлди.
Тараққиётнинг ўзбек модели – жамиятнинг тадрижий ривожланиш консепсияси сифатида. Ижтимоий ривожланишнинг ўзбек модели инсониятнинг ривожланиш борасидаги илг`ор тажрибасига, миллий давлатчилик тажрибаларимизга ва ҳалқимиз менталитетига таянади.
Ижтимоий ривожланиш борасида ҳалқлар одатда икки йўлдан — инқилобий ва тадрижий йўлдан борган. Инсоният тажрибаси ижтимоий ривожланишнинг кескин инқилобий ўзгаришлар йўли номақбул ва яроқсиз еканини, жамиятнинг тадрижий (евалюcион) тараққиёти барқарор — табиий ривожланиш йўли еканини кўрсатди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ижтимоий тараққиётнинг тадрижий йўли моҳиятини шундай изоҳлайди: «Соҳта инқилобий сакрашларсиз, евалюcион йўл билан нормал, маданиятли тараққиётга ўтиш танлаб олинган йўлнинг асосий мазмуни ва моҳиятидир. Бозор иқтисоди сари буюк сакрашлар, инқилобий ўзгаришлар йўли билан емас, балки собитқадамлик ва изчилик билан — босқичма-босқич ҳаракат қилиш керак. Ҳар бир босқичнинг қанча давом етиши ҳал қилиши лозим бўлган муаммолар доирасига, ташқи омиллар қанчалик қулай бўлишига, аҳолининг меҳнат фаолиятига боғлиқдир» .
Ўзбек моделнинг асосий тамойиллари қуйдагилардир:
- иқтисоднинг сиёсатдан устуворлиги;
- давлатнинг бош ислоҳотчи еканлиги;
- қонун устуворлиги;
- кучли ижтимоий ҳимоялаш;
- бозор муносабатларига босқичма-босқич, тадрижий йўл билан ўтиш.
Ўзбек моделининг ўзига ҳос ҳусусиятлари давлатчилик асосларининг, миллий қадриятларнинг қайта тикланиши, ўзликни англаш, умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги, миллий менталитетимизга ҳос ҳусусиятларининг тикланиши ва ривожланиши, демократик қадриятларнинг ривожлантирилиши ва инсон ҳуқуқларининг кафолатланиши ва бошқаларда ўз ифодасини топмоқда.
Ўзбек моделининг ҳаётийлиги жаҳон жамоатчилиги тамонидан е`тироф қилинди. Ўзбекистон тажрибаси қатор мамлакатлар учун намуна бўлиб ҳизмат қилмоқда ва уни ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Ўзбекона тараққиёт йўли ма`навий ҳаёт ва иқтисодий ривожланиши бир-бири билан узвий боғлиқликда амалга оширишда, ма`навият, ма`рифат, маданиятга бўлган е`тиборнинг кучайишида яққол кўзга ташланади. Ма`навий салоҳиятнинг кучайиши, инсон интелектуал ва аҳлоқий қобилиятларининг ривожланиши иқтисодий ривожланиш учун пуҳта замин яратади. Кишиларда янгича иқтисодий тафаккур, тадбиркорлик қобилиятларини ривожлантиришда замонавий илм-фан, теҳника ва теҳнология асосларини егаллаш муҳим аҳамият касб етади.
Жамият ва оила. Жамият ва оила моҳиятан бир-бири билан узвий боғлиқ. Оилада жамиятнинг туб моҳияти ўз аксини топади. Шу ма`нода, оилани кичик жамият дейиш мумкин. Ҳар бир жамият а`зоси оила бағрида вояга етади, ижтимоий муносабатларни ўзлаштиради ва инсоний фазилатларни намоён етади. Баркамол инсонни шакллантириш, уни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш оиланинг муқаддас вазифасидир. Оилани мустаҳкамлаш жамият барқарорлиги ва қудратининг муҳим шартидир. Шу боисдан ҳам давлат оилани ўз ҳимоясига олади.
Жамиятдаги ма`навий-аҳлоқий муҳитнинг соғломлиги кўп жиҳатдан оилавий маданиятга боғлиқ. Оила қандай бўлса, жамият ҳам шундай бўлади. Оилада ер ва ҳотининг мавқеи, оилавий муносабатлар ҳарактери турли ҳалқларда турличадир. Мамлакатимизда миллий мустақиллик йилларида ма`навият соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, оила қадриятларини, енг илғор ан`аналарни тиклашга қаратилгандир. Она ва аёл муқаддаслиги ўзбекона қадриятдир. Ҳадиси шарифда она ва аёлнинг муқаддаслиги туғрисидаги ғъоялар оилавий муносабатларни такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга ега.
Улуғ мутафаккирлар жамиятнинг маданий даражаси аёлнинг жамият ва оиладаги аҳволи, мавқеи билан белгиланишини алоҳида та`кидлаганлар. Соғлом, баркамол авлод тарбияси кўп жиҳатдан аёлнинг ма`навий салоҳияти, билими, уддабуронлиги ва еркинлигига боғлиқдир. Мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган қатор тадбирлар аёлнинг оила ва жамиятдаги мавқеи ва ролини кучайтиришга қаратилгандир.
Оила муаммоларини илмий асосда ўрганилганлиги ва уларни оқилона ҳал етишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган республика «Оила» илмий-амалий марказининг ташкил етилганлиги ҳам давлатимизнинг оилавий муносабатларини такомиллаштиришга алоҳида е`тибор бераётганидан далолат беради.
Мустақиллик йилларида ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши, тилимиз ҳусусиятларига мос бўлган янги алифбога ўтиш унинг мавқеини ошириш ва янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб етди. Бу еса, ўз навбатида, ижтимоий ривожланишга ижобий та`сир кўрсатди.
Давлатнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти. Давлат – жамиятни бошқариш, тартибга солиш, ижтимоий барқарорликни та`минлашга қаратилган алоҳида бир муассасадир. Давлат умуминсоний қадрият, инсоният ма`навий тараққиётининг муҳим ютуғидир.
Жамият ма`навий салоҳиятининг юксалиб бориши билан сиёсий бошқариш шакллари ва усуллари ҳам такомиллашиб боради.Ўзгарган тарихий шароитда давлатнинг моҳияти, мазмуни ва вазифаларига янгича ёндашиш зарурати вужудга келади. Мустақиллик йилларида миллий давлатчилик ан`аналарининг тикланиши билан давлатнинг ташкилотчилик, бош ислоҳотчилик фаолияти янгича мазмун ва аҳамият касб етди.
Президент И.A. Каримов томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг ўзбек модели конcепcиясининг амалга оширилишида давлат ҳал қилувчи ўрин тутади. Мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий ҳаётида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар сиёсий бошқарувни янада такомиллаштиришга, юртимизда ҳуқуқий демократик жамият барпо етишга, кучли давлатдан кучли жамиятга ўтишга қаратилгандир.
Жамият ҳаётида турли жамоалар, ташкилот ва уюшмалар ҳам фаолият кўрсатади. Уларни шартли равишда давлат ва нодавлат ташкилотларига ажратиш мумкин. Уларга сиёсий партиялар, сиёсий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, ёшлар уюшмалари, турли жамғармалар, ҳотин-қизлар ташкилотлари, фаҳрийлар уюшмаси, маҳалла қўмиталари ва бошқалар киради. Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар инсон салоҳиятини янада юксалтиришга, юртимизда фуқаролик жамиятини барпо етишга қаратилгандир.
Фуқаролик жамиятини барпо етиш — Ўзбекистон тараққиётининг бош мақсади. Фуқаролик жамияти кишиларнинг юксак аҳлоқий-сиёсий ва ҳуқуқий маданиятига асосланадиган демократик жамият тараққиётининг юқори босқичидир. Бундай жамият еркин уюшмаларнинг кўпқиррали алоқаси бўлиб, давлат қонунларини ҳурмат қилиб бажарувчи жамият таркибига кирувчи елементларнинг нисбий мустақиллигига асосланувчи, турли зиддият ва иҳтилофларни қонун доирасида ўзаро келишув, сабр-тоқат ва музокаралар орқали ҳал етишга асосланувчи жамиятдир.
Фуқаролик жамияти умуминсоний тамойиллар, миллий давлатчилик ҳусусиятлари, ўзига ҳос турмуш тарзи ва ҳаёт фалсафаси негизида қарор топади. Ўзбекистон миллий мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ юртимизда фуқаролик жамияти асосларини барпо етишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Фуқаролик жамиятида давлатнинг қатор вазифалари фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари қўлига ўта бошлайди, маҳаллий ҳокимият органларининг ваколати кенгаяди. Фуқаролик жамияти асосларини барпо етиш кишиларнинг юксак сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, ижтимоий-сиёсий фаоллигига таянади. Мамлакатимизда маҳалла ҳокимият органларининг ташкил етилиши, улар ваколатининг кучайтирилиши ҳалқимизнинг ўз-ўзини бошқариш, идора етиш маданиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб етади. Маҳалла кишиларда яҳши инсоний фазилатларини камол топтириш, ўз-ўзини бошқариш, демократик қадриятларни рўёбга чиқариш мактабидир.
Юртимизда фуқаролик жамиятини барпо етиш баркамол инсон шаҳсини шакллантиришни талаб етади. Ўз навбатида, ма`навий етук авлод жамият тараққиётига салмоқли ҳисса қўшади. Шундай етук кишиларни тарбиялашда жамият туғрисидаги фалсафий билим ва қарашларни ўзлаштириш ва ҳаётга татбиқ етиш алоҳида аҳамиятга егадир.
Фалсафа тарихида инсонга мурожаат этмаган, инсон моддий ва маънавий борлиғининг турли томонларини бевосита ёки билвосита таҳлил қилмаган файласуф ёки фалсафий йўналишни топиш деярли мумкин эмас. Аксарият фалсафий ва диний тизимлар катта олам ёки макрокосмга зид ўлароқ, инсонга микрокосм ёки кичик Коинот сифатида қараб, уни бутун оламни тушуниш калити деб ҳисоблаганлар. Файласуфлар инсон сирининг тагига етиш борлиқ жумбоғининг тагига етиш билан баробар эканлигини қайта-қайта англаб етганлар.Зеро Форобий айтганидек -”Одамлар ўзларининг хос хусусиятларига ва табиий эҳтиёжларига кўра жамият тузадилар. Уларнинг ҳаракат ва феълларини даставвал бора-бора одатларга айланадиган табиий қобилиятлар белгилайди”1. Ўз-ўзингни англа ва шу орқали дунёни англайсан. Дунёни инсоннинг теран қатламларига кирмасдан сиртдан билишга бўлган барча уринишлар нарсалар ҳақида фақат юзаки тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Инсондан сиртга қараб юрадиган бўлсак, нарсалар моҳиятини ҳеч англай олмаймиз, зеро бу моҳият инсоннинг ўзида мужассамлашган.
Бу фикр қадимги мутафаккирларгаёқ яхши маълум бўлган. Унга турли кўринишларда Шарқда ҳам, юнон-рим фалсафий анъанасида ҳам дуч келиш мумкин. Хусусан, антик даврда Дельфидаги Аполлон ибодатхонасига кираверишда устунга ўйиб ёзилган, ривоятларга қараганда Суқрот такрорлашни яхши кўрган «Ўз-ўзингни англа», деган ибора айниқса машҳур бўлган. Ажабланарлиси шундаки, орадан икки ярим минг йил вақт ўтгач, ҳозир ҳам бу фикр ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. У нафақат нарсалар дунёсини, балки инсон борлиғининг моҳиятини, инсон ва ижтимоий муносабатларнинг асл табиатини тушунишга ҳаракат қилаётган ҳар бир одам учун ўз-ўзини англашга чорловчи фикр бўлиб қолмоқда. Буни фақат шу билан изоҳлаш мумкинки, айни ҳолда ҳар бир янги авлод ўз даври ҳамда табиий-илмий ва фалсафий тасаввурларнинг тегишли даражаси нуқтаи назаридан ечишга ҳаракат қиладиган ўта мураккаб, «боқий» фалсафий масалалардан бири тўғрисида сўз юритилади.
Тарихга бошқа кўп сонли иборалар ҳам маълум бўлиб, улар вақт, маданият ва диний эътиқоддан қатъий назар, инсон барча замонларда бутун дунё мутафаккирларининг диққат марказида бўлгани ва ҳозир ҳам шундай эканлиги, таянч нуқтаси ва ҳатто билиш мезони бўлиб хизмат қилишидан далолат беради. Хусусан, қадимги хитой файласуфи Лао Цзи фикрига кўра, «бошқаларни билувчи – оқил, ўзини билувчи – донишманддир». Протагорнинг: «Инсон барча нарсалар мезонидир», деган фикри ҳам жуда машҳур. «Тангри салтанати бизнинг ичимиздадир», деб ўргатган Исо Масиҳ. Буддавийларнинг: «Ўзлигингга назар ташла, сен Буддасан», деган чорлови ҳам юқоридаги фикр билан ҳамоҳангдир. Исломда «Кимки ўзини билса, у ўз Аллоҳни ҳам билгайдир», дейилади.
Демак, инсон ўзини дунёдан олдинроқ ва кўпроқ билади, айни шу сабабли у дунёни ўзидан кейин ва ўзи орқали англаб етади. Фалсафа дунёни инсон орқали ичдан билишдир, фан эса инсондан ташқаридаги дунёни юзаки билиш демакдир. Инсонда мутлақ борлиқ, инсондан ташқарида эса – нисбий борлиқ намоён бўлади.

Download 46,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish