О, қанчалар қуёш чарақлар,
Кентуккида – менинг уйимда!
Роберта қорамтир-зилол сувга қўлини солганча
яйраб ашула айта бошлади.
Салдан кейин у: «Истасанг, келайин якшанба
куни» деган бошқа бир машҳур қўшиқни айтди.
Сайр-томоша, ғамгин ўй суриш, қўшиқ айтиш,
хушманзара жойлар ва нилуфарлар ўсган осуда
қўлтиқчаларни излаш билан яна бир соат ўтиб
кетди, Роберта: вақтга ҳам қараб-қараб туриш ке-
рак, бунча кўп қолиб кетмайлик бу ерда, деб ҳам
кўрди... ана, ниҳоят, оролнинг жанубидаги ўша
қўлтиқча: чиройли, аммо хомуш, қирғоқлар ҳалқа-
сида қисилган, арчаларнинг мотам чорбурчаги
– ичкари кичик бир кўлга ўхшайди; асосий кўл
билан уни торгина бўғозча боғлар, лекин шунга
қарамай бари бир у хийлагина катта эди: ҳажми
салкам йигирма акр
1
ча келар ва деярли думалоқ
шаклда эди. Оролни қуруқликдан ажратиб турган
торгина бўғозни ҳисобламаганда кўлчани ҳар та-
рафдан дарахт деворлари ўраб олган эди. Қаёққа
қарама, соҳил яқинида қамишлар ва нилуфарлар.
Мана шу кўл, мана шу сокин ҳалқоб гўё ҳаётдан ва
азоб-уқубатлардан чарчаганлар учун атайлаб яра-
тилгандек эди, буни бир қарашдаёқ киши сезар-
ди, кимки агар турмуш ташвишлари-ю ҳаёт ғавғо-
ларидан бир умрга бош олиб кетишни истаса: бу
ерда у донишмандона ва маъюс бир қиёфада ўзи-
нинг чинакам жойини топадигандек кўринарди.
1
Акр – Англия ва Америкада 4047 квадрат метрга тенг
бўлган ер ўлчови. (Таржимон.)
119
Америка фожиаси
Қайиқ қўлтиқчага зипиллаб кириши билан
қорайиб кетган сокин сувлар Клайднинг бутун
диққатини ўзига ром этди-қўйди: унинг кайфияти
ҳали ҳеч қачон, ҳеч нарсадан бу қадар тез ўзгар-
маган эди. Гўё Клайдни бу жойлар йўлдан озди-
риб, авраб олиб келгандек эди, Клайд қўлтиқча-
нинг сокин қирғоқларини айланиб ўтди, уни худ-
ди сирли манзиллар... ҳамма нарсадан ... машъум
ниятлару машъум режалардан... кўндаланг туриб
қолган иложсиз муаммолару.., яна бошқа аллақан-
ча тўсиқлардан холи... бўлган поёнсиз бўшлиқлар
авраб чақиргандай бўлди. Бу қўлтиқча қурғурнинг
хоинона латофатини айтмайсизми! У, чор тара-
фи сулув, майин арчалар билан ўралган мана шу
белгисиз қора ҳалқоб... гўё Клайднинг жиғига тег-
моқчи бўлаётгандек туюларди. Ҳалқобнинг ўзи эса
каттакон бир қора инжуга ўхшар эди: гўё кимдир
ғазаби қўзғаган онидами ёки инжиқлиги тутибми,
ё шунчаки эрмак учунми, азамат қўллари билан
уни мана шу ерга, ям-яшил барқут водий сийнаси-
га келтириб ташлагандек эди... Клайд сувга яхши-
роқ тикилган эди, туби йўқдек кўринди.
Ҳарқалай у Клайдни нимагадир ундаяпти шекил-
ли? Қотилликка! Қотилликка! Қотилликка! У буни
ҳеч қачон ҳозиргидек аниқ тасаввур қилмаган эди.
Ўлим! Ўлим бўлганда ҳам ўз танланишига кўра ёки
кимнингдир авраши туфайли ёхуд сира ифодалаб
бўлмайдиган чарчоқ натижасида киши хурсандчи-
лик ва миннатдорчилик билан рози бўладиган ҳало-
ватли, тинч ва ихтиёрий ўлим... Шу қадар ювош...
шу қадар хотиржам... шу қадар тинч... Ҳатто Робер-
та ҳайратидан қийқириб ҳам юборди. Клайд эса би-
ринчи бор ўзга кишининг бақувват, аммо дўстона
қўллари ўз елкасида турганини ҳис этди. У қўллар-
дан чексиз бир далда, қанча-қанча меҳрибонлик ва
беқиёс куч-қувват чиқаётгандай эди! Улар Клайдни
120
Теодор Драйзер
овутарди, кўнглини кўтарарди, шу сабабли бу қўллар
Клайд учун қадрли эди. Фақат улар Клайдни ташлаб
кетмаса гўрга эди! Фақат улар – бу дўстона қўллар у
билан абадий бирга бўлса эди! Ахир, Клайд умрида
бирор-бир марта овуниш ва ҳатто меҳрибонлик туй-
ғусини шу қадар ҳис этганмиди, қачон? Ҳеч қаерда
ва ҳеч қачон ҳис этмаган... мана энди у хотиржам
гўё борлиқдан сирғалиб чиқиб кетаётгандай эди.
Тўғри, ёнида Роберта турибди, лекин у ҳозир
тирик жонга эмас, фақат сўнган сояга, ғира-ши-
ра сиймога ва кўпроқ тасаввур самарасига ўхшар
эди. Майли, унинг ҳаққоний ҳаётни эслатувчи
қандайдир ранг-рўйи, афт-ангори бўлсин, аммо
у ҳарқалай танасиз, бутунлай хаёлий бир шарпа
эди... бирдан Клайд ўзини яна алланечук ғариб
ҳис этди: дўстона, бақувват қўллар ғойиб бўлган
эдилар. Клайд яна танҳо қолиб, бу хафагазак,
ажойиб-ғаройиб оламда нима қиларини билмай,
ёлғизликдан азоб чекарди, гўё уни бу оламга ким-
лардир ҳайдаб келиб, атайлаб ташлаб кетишганга
ўхшарди. У бехосдан бутун гавдаси билан дағ-дағ
титрай бошлади: бу ғалати манзаранинг жозибаси
уни яхдек музлатиб юборган эди.
Хўш, нима учун у бу ерга келди ўзи?
Нима қилиши керак у?
Робертани ўлдириши керакми? Йўқ, йўқ!
У яна бошини эгди, кўм-кўк, кумушдек товлана-
ётган ҳалқобнинг мафтункор ва маккор қаъридан
кўзларини узолмай қолди, унинг назарида ҳалқоб
ўз шаклини ўзгартириб, улкан биллур соққага ай-
ланиб бораётганга ўхшарди. Аммо, қизиқ, соққа
ичида нима қимирлаяпти? Қандайдир бир тирик
жон... ана, у яқинлашиб келяпти, аниқроқ кўрин-
япти... у охири Робертани таниди: Роберта оппоқ,
нозик қўлларини жон ҳолатда сувда тапиллатганча
Клайдга узатмоқчи бўляпти. Э, худо, даҳшат-ку бу!
121
Америка фожиаси
Робертани мутлақо таниб бўлмайди! Қайси виждон
билан у шундай хаёлга боряпти? Ўлим! Қотиллик!
Шу пайт Клайд бирдан иродаси сусаяётганини
пайқади-ю (ваҳоланки, у доимо иродасига суяниб
келаётган эди), ўша заҳотиёқ яна дадил бўлишга
беҳуда уринган кўйи иродасининг зўри билан ўз
«мен»лигининг илдиз-илдизларига қаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |