Биз Темур ва Темурийлар даврини ўрганар еканмиз, мазкур сулолага мансуб бўлган 192 шаҳзода ва 300 дан ортиқ маликалларнинг шахси ва исм - шарифларини аниқлашга муваффақ бўлдик.
Биз ’’Темурийлар шажараси’’ китобини Муқаддимадан ( Соҳибқирон Амир Темурнинг қисқача тарихи) сўнг шартли равишда тўрт қисимга бўлдик. Чунончи: 1) Жаҳонгир Мирзо ( 1356-1376) ва унинг авлодлари; 2) Умар Шайх Мирзо (1356-1394) ва унинг авлодлари 3) Мироншоҳ Мирзо ( 1366-1408) ва унинг авлодига масуб бўлган бобурийлар сулоласи ( 1526-1858) ва ниҳоят 4) Шохруҳ Мирзо ( 1377- 1447) ва унинг наслига оид шажарадан иборат.
ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ
’’ ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ’’ – Амир Темурнинг ҳарбий ва сиёсий фаолиятидан хабар берувчи тарихий асар.’’ Тузуки Темур’’ ва ’’Тузукоту Темур’’ номлари билан аталган.
Асар 2 қисмдан иборат. Биринчи қисмда Амир Темурнинг таржимайи ҳоли, ижтимоий сиёсий фаолияти унинг Мовароуннахрда марказий хокимиятни қўлга киритиши сиёсий тарқоқликни бархам топиши марказлашган давлат тузилиши 27 мамлакатни Эрон Ағонистон Озарбайжон Грузия ва Хиндистонни ўз тасарруфига киритиши Олтин Ўрда хукмдори Тўхтамиш турк султони Боязид I Йилдиримга қарши ҳарбий юришлари улкан салтанатини мустаҳкамлаш учун турли ижтимоий табақаларга нисбатан қандай муносабатда бўлганлиги буюк соҳибқирон тилида ихчам тарзда баён етилган.
Иккинчи қисм машҳур Жаҳонгирнинг фарзандларига аталган ўзига хос васият панднасиҳатлари ва ўгитларидан иборат. Унда давлатни идора етишда кимларга таяниш тож-у тахт егаларининг тутуми ва вазифалари вазир ва қўшин бошлиқларини танлаш армиянинг тузиши ва жанг олиб бориш қоидалари сипоҳийларнинг маоши мамлакатни бошқариш тартиби давлат арбоблари ва қўшин бошлиқларининг бурч ва вазифалари амирлар вазирлар ва бошқа мансабдорларнинг тожу тахт олдида кўрсатган алоҳида хизматларини тақдирлаш йўсини ва бошқалар.ь