Ибн Арабшоҳ. «Амир Темур тарихи». 2-китоб. Тошкент, 1992, 65-бет.
* Ҳерман Вамбери. «Бухоро ѐхуд Мовароуннахр тарихи». Тошкент,
1990,
53-бет.
* Иброҳим Мўминов. «Амир Темурнинг Ўрта Осиѐ тарихида тутган
ўрни ва роли». Тошкент. «Фан», 1993, 50-бет.
Мирзога етганлиги унинг армияси тарқаб кетиб уруш бўлмаганлиги ҳақида ѐзиб дуонинг кучига шаъма қилади. Чунки Шоҳруҳ Мирзо Қуръондаги 48 фатҳ сурани мулозим ва қорилару, уламоларга ўн икки минг марта ўқитилган кун «Зубда» кўрсатилишича ана шу амир Қора Юсуф вафот этган еттинчи зулқаъда (13 ноябр 1420 йил) панжшанба куни эканлигини таъкидлайди*.
Умуман олганда, Турон-замин халқларининг ислом дини
мафкуравий ғоясига айлангандан кейинги даврларда, асосан Темур ва
42
темурийлар ҳукмронлиги даврида давлатчиликни мустаҳкамлашга доир
муҳим сиѐсий, мафкуравий ишларда доимо Қуръон сураларидан фатволи-
фатиҳа тиловат қилиниб, мадҳиявий тамойилга айланиб қолганлиги билан
ҳарактерланади. Бу эса ўз навбатида Темур ва темурийлар даврида
давлатни бошқаришда янги динга асосланган мафкурани яратмасдан
диний ислом таълимотидан давлатчилик-қонунчилик тамойилларини
ўтмиш, давлатчилик тажрибаларидан Чингизий «Ёсоқ»дан фойдаланиши билан ана шу ислом дини таркибида диний ислом мафкурасини ва шариатини асос қилиб олганлиги бу эса бевосита кўпроқ хуқуқий давлат қоидаларига мувофиқ келишлиги билан ажралиб туради.
Темур ва темурийлар даври давлатчиликнинг диний ва дунѐвий
таълимотларни ўзида мужассамлаштирган қонуний-сиѐсий
атрибутларидан яна бири у ҳам бўлса давлат байроғи эди. Ана шундай
салоҳиятли Катта мовий Қизил Байроққа Амир Темур ва темурийлар эга
эди. Ҳерман Вамбери ўз асарида мовий «Катта Қизил Байроқ» унинг
аломати эди. От ѐли билан боғланган узун найза Туман оғасининг
туғидир. Икки томонидан кокил осилган икки дўл ноғора юзбошининг
аломати ҳисобланади. Суворий эгарининг икки томонига икки табл
осилади»* – деб ѐзади. Демак алоҳида ягона давлат байроғидан ташқари ҳар бир туман беклик ва вилоят ҳокимларининг ҳам алоҳида туғлари (байроқлари) бўлганлар.
Амир Темур «Тузуклари»да шундай деб ѐзади: «Амр қил-димки, ўн икки катта амирларнинг (ўн икки қабила кўзда тутилса керак – А.Ш) ҳар бирига битта байроқ (алам) ва бир
* Қаранг. Абдуллоҳ Самарқандий. «Матлаи Саъдайн ва мажмаи
баҳрайн». Тошкент. «Фан» 1969,408-бет
* Ҳерман Вамбери. «Бухоро ѐхуд Моварауннаҳр тарихи». Тошкент.
1990, 35-бет
ноғора берилсин. Амир ул-умарога байроқ ва ноғора, туман туғи ва чортуғ
(Байроқнинг икки хили ѐки амирларнинг даражасини билдирувчи учи
ўткир найза - А.Ш) тақдим этсинлар. Мингбошига эса бир туғ ва карнай
(нафир) берсинлар. Юзбоши ва ўнбоши биттадан катта ноғора (табал)
берсинлар. Аймоқларнинг амирларига бўлса, биттадан бурғу тақдим
этсинлар. Тўрт бегларбегининг ҳар бирига биттадан байроқ, ноғора чортуғ
ва бурғу берсинлар»*, деб нафақат марказлашган давлатга ягона Амир
Темур Катта мовий рангдаги Қизил Байроғи, хатто ҳамма амирлар,
вилоят, туманларга, мингбоши, юзбошилар ва ўн бошиларга алоҳида ўзича
бир-биридан ажралиб турадиган туғлар, сочоқли найза ва ноғоралар
бериб, давлат салоҳиятининг аломатли – рамзи сифатида фойдаланилган.
Темурийлар эса уни давом эттирганлар. Амир Темур ва темурийлар
фойдаланган давлатчилик, сиѐсий, диний ва маънавий мафкуравий
43
атрибутларини англатувчи байроқларида нафақат Ислом дини
тамойиллари, ўша давр давлатчилик сиѐсий салоҳияти, балки Турони-
замин халқларининг ўтмиш, диний-сиѐсий, меросий қадриятларини ҳам
попуқли учи ўткир найза, ноғора, туғ ва чортуғ рамзи шаклида ифода
этилганлигидадир. Бу рамзи аломатлар халқимиз тарихида қадимдан
Исломгача ҳам қулланилиб, давлатчилик сиѐсий атрибути сифатида
хорижий душманларга қарши курашда ўлкамиз халқларини ана шу
туғлари остида бирлаштирганлар, босқинчилардан ўлкамизни, она тупроғини тозалаганлар.
Темур ва темурийлар шу байроқлар остида марказлашган йирик
кучли қудратли давлатни, унинг сиѐсий маъмуриятини Туман оғаси (ўн
минг боши), минг боши, юз боши, ўн боши* шаклидаги қадимги
мансаблари беклар беги ѐки амирал умаро мансаблари, Темур ва
темурийлар сарой маросимлари эса Хоразмшоҳлар, Салжуқийлар
тартиботига мувофиқлаштирилиб, солиқ системаси ва мафкуравий
тамойиллар Ислом дини ва Қуръон таълимотига уйғунлаштирилиб,
уларнинг мазмун моҳияти давлатнинг қонуний-сиѐсий ва мафкуравий
атрибутлари–давлат герби, мадҳияси ва байроғида мужассамлаштирили-
ши Амир Темурнинг тенги йўқ давлат арбоби, билимдони, икки
таълимот моҳиятини атрофлича
Do'stlaringiz bilan baham: |