* «Темур тузуклари. Т., 1991, 67-бет.
жангчига етган деб кўрсатилади*. Агарда ушбу маълумотлар тўғри
бўлса, 800 минг жангчини боқадиган озиқ-овқат турлари, кийим-кечак,
транспорт, тиббиѐт хизматлари, амалдорлик юмушларию от-улов, қурол-
яроқ, сайислик вазифалари билан шуғулланувчиларни ҳисобга олинса, бу
жараѐнда биргаликда узлуксиз ҳарбий-ҳаракатда бўладиган кишилар сони
1,5-2,5 млн. кишига етиши, от-улов, туя ва бошқа чорва турлари сони эса
қанча бўлиши ўз-ўзидан маълум. Бу ниҳоятда катта масштабли кенг
ҳаракат бўлиб, уни таъминлайдиган ниҳоятда катта бойликкина эмас,
балки мустаҳкам салоҳиятли сиѐсий бошқариш тажрибасига эга бўлган давлат ва уни бошқарадиган салтанат эгаси қандай ирода, куч-қудрат, талант, ақл ва фикр эгаси бўлишлиги ҳам ўз-ўзидан маълумдир. Амир Темур ана шундай иродали саркарда, давлат арбоби, буюк инсон, тангри таолонинг севган қули бўлиб* бу салоҳиятли салтанатни қарийиб 40 йил бошқарди.
Ҳақиқатда Амир Темур қўшинларининг сони қанча бўлганлигини
айтиш қийин. Аммо доимий мунтазам армиясининг сони 250-350 минг
жангчи атрофида бўлган. Бу қўшинлари кетидан минглаб аравалар, туя-
карвонлари, бевосита жангда қатнашмайдиган ходимлар, ҳамширалар,
табиблар, энагалар, амалдорлар, шайхлар, муллолар, диний тарғиботчилар
ва бошқа савдо-сотиқ, озиқ-овқат соҳаси ходимлари бўлиб, қўшин
сонидан деярли 3 марта кўп бўлган отлар* ва уларга қарайдиган сайислар (от боқарлар), тақачи усталар, ветеринария хизматчилари каби мутахассислар бориши керак бўлар эди.
38
Бу жараѐндаги энг оғир соҳа харбий жанговор зотли отларни турли
Ҳхил касалликлардан сақлаш, зоти ва наслини (пародасини) сақлаш энг
қийин ишлардан бўлган. Армияни озиқ-овқат билан таъминлаш учун эса
миллионлаб қўй-эчкилар подаларидан фойдаланишга мажбур бўлишган.
Ана шундай сон-саноқсиз чорвани ривожлантириб, унда турли хил
касалликлар тарқалишига йўл қўймайдиган бошқариш тизимини ишлаб чиқиш, Амир Темурда улкан куч-қудрат мавжуд эканлигидан далолатдир.
Қаранг: М.Иванин «Икки буюк саркарда, Чингизхон ва Амир Темур». Т., 1990 й, «Фан» 187-бет
Қаранг: Херман Вамбери. «Бухоро ѐхуд Мовароуннахр тарихи». Т., 1990, 56-бет.
Қаранг: М.Иванин «Икки буюк саркарда Чингизхон ва Амир Темур». Т., «Фан». 1991, 151-бет.
Жаҳон халқлари тарихида бундай салоҳиятга эга бўлган ҳукмдор камдан-кам бўлган. Амир Темур ҳаракатдаги армия мамлакатнинг қайси худудларида бўлмасин, ҳарбий отларнинг жанговорлигини сақлаш, жанговор қисмлар учун зарур бўлган чорва молларнинг соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида махсус мутахассис ѐки чорвани яхши биладиган малакали ходимлардан фойдаланган. Улар орқали чорвадаги
касалликларнинг бор-йўқлиги аниқланган ва бу доимо амалга
ошириладиган бошқариш тизимини Амир Темур узлуксиз бошқариш
тизимига айлантирган. У хатто жанговор харбий отларнинг ўзига хос
турларини, зот ва наслларини аниқлаб, уларни алоҳида-алоҳида боқиш,
танлаш ва кўпайтиришга алоҳида эътибор берган, текширишдан ўтган
соғлом зотли отларни армияга олган. Отбоқарларни (сайисларни), тақачи
усталарни ҳам қаттиқ тиббиѐт кўригидан ўтказиб турган. Соҳибқирон
қайси юртга, ўлкага ѐки биронта хорижий мамлакатга харбий юриш
қилишни мўлжалласа, олдин ўша территорияга яқин худудларда ҳарбий
жанговор от тўдаларини отбоқарлари билан фойдаланиладиган от-ўловга,
от, туя, хачир, эшакларни, чорва молларини махсус яйловлар билан
таъминлаган, уларни бир-бирига қўшмаган. Уларга ветеринария
хизматини малакали мутахассис ходимлар амалга оширган. Бу тартибот Амир Темур даврида тизимга айланган.
Амир Темур чорва молларига, айниқса йилқичиликка ветеринария хизматини кўрсатишга ва уни яхшилашга қаттиқ эътибор берганлигини сабаблари нимада? Биринчидан, у йилқичилик ўша даврда кучли харбий транспорт воситаси эканлигини яхши билган; иккинчидан, чингизийлар хукмронлигининг охирги даврларида йилқилар, шохли моллар турли хил касалликлар билан касалланиб қирилиб кетганлиги хақидаги ривоятлар айрим манбаларда учраб туради* ва шу манбаларни яхши билганлиги сабабли бўлса керак Соҳибқирон Амир Темур чорва молларни ва
39
йилқичиликка ветеринария хизматини кўрсатишни давлат сиѐсати
даражасига кўтарган; учинчидан, от туркий халқларда ҳосиятли ҳайвон, инсон дўсти, хамкори деб ҳисобланган. Шу жумладан от уй ҳайвонлари ичида биринчи ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам Амир Темур йилқичиликка катта эътибор берган ва
* Эҳтимол бу XIV асрнинг 20 ва 60 йиллари атрофида йилқичилик ва
ҳарбий отлар, чорва ўртасида турли хил касаллик тарқалиб қирилиб
кетган бўлиши мумкин. туячилик, шоҳли қорамолларни Мовароуннахр, Хуросон худудларида, Шарқий Туркистон сарҳадларида кенг ривожлантирилишига ўзи раҳбарлик қилган. Бу худудларда масъул бўлган маҳаллий хокимлар ва амирларга йилқичилик учун махсус яйловлар ташкил этишни топширган. Отларни жанг қилишга мувофиқлаштириш учун алоҳида-алоҳида ҳарбий йилқичилик полигонларини (машқ майдонларини) ташкил этган. Ана шу машқ майдонларида махсус тайѐргарликдан ўтган чопқир, «учар» арабий, туркий, қорабайир зотли ҳарбий жанговор отлар буюк Соҳибқирон армиясининг куч-қудрати, ҳарбий жанговор стратегик аҳамиятга эга бўлган транспорт воситаси ҳам ҳисобланган*. Хатто Амир Темур хорижий мамлакатларда бўлган вақтларида зотли отларни, қорамол, туя, қўй, эчкиларнинг турли хил зотларини ўз Ватанига, Туркистон ўлкасига олиб келган, уларни ветеринария ҳизмати орқали текшириб кўпайтиришга раҳбарлик қилган. Афсуски, Амир Темурнинг бу соҳада фаолиятини тўла ѐритадиган тарихий хужжатлар, илмий тарихий асарлар ҳозиргача камдан-кам учрамоқда. Бу ҳақда «Зафарнома»нинг муаллифи Шарофиддин Али Яздийнинг бир фикри ҳақиқатга яқиндир.
У: «Шу билан бирга, туркий «Манзума»нинг* муаллифи, ул ҳазрат (Амир Темур) шахсан ўзи бош бўлган ғаройиб ишлардан баъзиларини, эҳтимол бундан сўнг одамлар ишонмасликлари ва ортиқча таърифу тавсифга йўйишлари мумкин деб ѐзиб қолдиришга йўл қўймади», - деган эди. Эҳтимол буюк Соҳибқирон ҳозир қаламга олган мавзу ва бошқа соҳалардаги ғаройиб ишларидан келажак авлодга ѐзиб қолдиришга ўзига лойиқ кўрмаганлигига ҳақиқий инсоний камтарлик, оддийлик хусусиятлари устун келгандир. Қандай бўлишидан қатъий назар ҳазрати Амир Темур ижтимоий ҳаѐтининг ҳамма жабҳаларида инсониятни қойил қолдирадиган буюк ишларни амалга оширди ва унинг бу ишлари тарих зарварақларида ўчмас из қолдирди. Соҳибқирондан қолган меросни ўрганиш - давримизнинг долзарб вазифаларидан эканлигини ҳеч биримиз унутмаслигимиз даркор.
Қаранг: ТошкендийС. «Темурнома». Т., «Чўлпон» 1990 й.
40
* «Манзуман турк» бу тарихий асар бўлиб Амир Темурнинг қаламига мансуб бўлган ва у ҳозирча топилган эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |