ИНВЕНТАРЪ ҲАВОЗА ВА СЎРИЛАР Инвентаръ ҳавозаларни мантаж қила бошлашдан олдин улар ўрнатиладиган жойни текислаш ва шаббалаш,ёғин суви ёки техник сувлар тўхтамай оқиб чиқиб кетадиган қилиш керак.Ҳавоза устунларининг ҳар жуфти тагига қалинлиги камида 5 см келадиган аппаланмаган тахталар ётқизилади.
Устунларнинг ўзи шавун бўйича типа-тик ўрнатилиб,лойиҳада кўрсатилгандек маҳкамланади.
Ҳавозаларда баландлаштирилган сари бино деворига маҳкамланиши керак.Уларни маҳкамлаш ва ўрнатиш усуллари лойиҳада кўрсатилгандир. Ҳавозаларни болконларга,парапетларга,карнизларга вабинонинг бошқа чиқиб тўрган концтурук маҳкамлаш рухсат этилмайди.Ҳавозаларнинг бикирлиги учун лойиҳага моъфиқ,ҳова ёки тортиқларда фойдаланилади.
Қилинадиган ишларнинг хилига қараб тушаманинг эни қўйдаги улчамларда бўлади:
Тош-ғишт териш ишларида-2м.
Сувоқ ишларида -1.5м Оқлаш-бўяш ишларида -1.0м
Оралиқ тушамадан бемалол ўтиладиган бўлиш учун ҳавозалар қаватининг баландлиги (очиқ жой бўйича)камида 1.8м қилинади.
Ҳавозаларнинг тушамалари таянчларда мустахкам ўрнашиши тушамаларнинг теикс бўлиши.тахталарнинг ораси 10мм дан кўп бўлмаслиги лозим.
Баъзан тушама тахталарни ёкишчитларнинг учларини устиа-уст қўйишга туғри келади. Бунда кам камдандан холларда рухсат этилади. Бундай учма уч қуйилган элиментларнинг учлар тайанчда ётиши ва уни иккала томониджан камида 20см қоплаб туриши зарур, тахталарнинг жуфтлашган жойидаги хосил булган паст баландлик тахталар учун қия уйиб ёки тахтачалар қуйиб текисланади. Хавозалар ва суориларни кўрсатаётганда тушама диворга тақалмаслиги, ўртада оралиқ қолдирилиш керак. Бу оралиқдан турдли мақсадлардан (чунончи девор ғиштири тераётганда деворнинг текис) (тик)лигини шовин билан текшириш ва Х.к учун) фойдаланилади. Тош ғиш деворлар учун 50мм, пардозлаш безаш ишлари учун 150мм орлиқ қолдирилади; орлиқнинг усти тахъта билан бекитилади, акс холда матириал булаклари ёки асбоблар оалиқдан тушиб келиб , пастда ишлаётган ишчиларни жарахотлаш мумкун.
Устида туриб иш бажариладиган тушаманинг баланлиги 6 м дан ортиқ булса, унинг остига химоя тушамаси қуйилади. Иш бажарилаётган тушама синган тағдирда химо тушамаси йиқилаётган ишчиларни тутиб олади.
Хар хил ярус, яни қаватдаги икки иш тушамасида туриб 1 виртикалда бараварида иш қилинаётганди иш тушамалари орасида албатда химоя тушамаси ўрнатилади.
Хавозалардан хатарсиз фойдаланиш учун уларнинг бир қаватидан иккинчи қаватидан утиладиган йўллар (зинапоялар) тўғри қурилган туғри жойлаштирилган бўлиши керак. Хар хар қаватга нарвон ва шотилар қуйилади. (44 расм) . 45 расмда қуйидагиларга инветар хавозаларнинг бир қисми кўрсатилдаг ; бу хавозаларнинг зина сахни махсус сиксияга қурилган зинапочлар бор. Зинапояларнинг қиялиги 600 дан ошмаслиги керак
Зинапоядан тушўамага чиқиладиган ва тушаладиган туйник очиқ жой (учун уч томондан қуршаб қуйилади). Хавозалардаги зипоялардан ва шотилардан матирал ташиш ёки матиралларни шу жойларга тахлаш рухсат этилмайди. Матириаллар қаватларга механизимлар васитасида узатилиши керак.
Хар қайси радусдаги камида 1 м баландликдаги банжаралар билан ва читлари (бортик) камида 15см баландликдаги ён тахталар билан тусилади. Панжаралар (пирила) ларнинг жами тахталари ич томондан тахта қоқиб махкамланади, тутқичлар (поручни ) эса рандалар тикасланган бўлиши керак.
Хавозалар бино ёки иншоатнинг пастидан тепа қаватигача , сурилар эса бир қават баландликдан ишлаш учун қурилади.
Срилар мантаж қилиб булинган ёпмага ўрнатилади.
Иш қилиш учун бир ярус сури пастлик қилса иккинчи сури урнатилади. Икки ярусдан ортиқ сури урнатишў маъқул кўринмайди. Бундай холларджа хавозалар қуриш керак
Хавозалар бинога кириладиган эшиклар яқинига қурилса , эшикларни бостирмалар билан химоялаш (бостирма нишобини бино томига қаратиш, ён томонларини бутун бандлигича тахта ёки бошқа нарсалар билан тусиш керак) бундайй бостирма (тамбур) ҳавозалардан камида 1 м туриши лозим .
Хавозаларни тушамалари устида ғалтак араваларда матириал ташиш мулжалланаётган булса, тушамаларга ғалтак аравачалар учун тахталардан йулка қилинади. Йўлак тахталарнинг учма-уч уланган жойларга тушама тахталарнинг шундай жойларига туғри кетиб қолмасин.
Турба симон митал хавозалар таянч қистирмаларга махкамланадиган махсус бошмоқларга гина ўрнатилиши керак. Ўрнатилаётганда ховозаларнинг деворларига яхшилаб махкамланишига алохида этибор берилиши керак.
Қандай махкамлаш кераклиги хавозаларнинг қандай ишларга мунжалланаётганлигига қараб аниқланади. Пардозлаш ишлари ремонт ишлари учун қурилган хавозалар бино деворларига интуръвинтар, митал ёки ёғоч турибкалар билан, тош ғишт териш вақтида фойдаланиган хавозалар деворга ўрнатилиб кетилган махсус антерларга махкамланади. Хавозаларни деворга шахмат тартибида, навватма навбатига махкамлаш керак .
Хавозаларнинг бутун нагрузкани ўриза оладиган ва уткаазадиган ўзил бирикмаларининг мантажига алохида этибор бериши зарур. Уларнингузилга туташадиган элиментларнинг қийшайтирмай ва сурилиб кетишигайўл қуймай бириктириш керак.
Метал хавозалар ерга улниши ва шу билан бирга лойихада кўрсатилганидек, махсус яшин қайтаргич билан ускуналарниши керак.
Хавозаларнинг устунлари ва бошқа элиментларидан тепагга чиқиш ва тушуиш тақиқланади.
31 осма хавозалар биланчаклар, кучма тиркама нарвонлар
Бирор сабабга кўра ердан тепага тепа қаватгача хавози қуришни иложиси бўлмаса ёки мақул кўрилмаса, у холда осма хавозалар ёки беланчакларда туриб иш қилинади.