Темперамент ўрганиш методикаси



Download 100,5 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi100,5 Kb.
#186930
Bog'liq
ТЕМПЕРАМЕНТ формуласи МЕТОДИКАСИ tayyor


ТЕМПЕРАМЕНТ ЎРГАНИШ МЕТОДИКАСИ
ТЕМПЕРАМЕНТ ФОРМУЛАСИ

Темпераментни ўрганишнинг жуда кўп хилма-хил методлари мавжуд. А.Белов темперамент “паспортини” тўлдиришни, кейин эса анча оддий математик ишлов бериш йўли билан темперамент формуласини чиқаришни таклиф этади. “Паспорт” ни тўлдиришида нима деб жавоб беришни, сиз одатда ҳар куни (қандайдир алоҳида, фавқулотда ҳолларда эмас) ўзингизни қандай тутишингизни ҳисобга олиш керак. Темперамент “паспорти” да сиз ижобий жавоб берадиган сифатларни (+) белгиси билан қайд қилинг.


...
Шундай қилиб агар сиз:
1) сабрсиз, ҳовлиқма; 2) енгилтабиат, сержаҳл; 3) бетоқат; 4) одамлар билан муносабатда кескин ва ростгўй; 5) қатъиятли ва ташаббускор; 6) қайсар; 7) тортишувда топқир бўлсангиз; 8) тиришқоқлик билан ишласангиз; 9) таваккал қилишга мойил бўлсангиз; 10) кексиз ва аразламайдиган; 11) тез, эҳтиросли, пойма-пой нутққа эга бўлсангиз; 12) бетайин ва қизиққонликка мойил бўлсангиз; 13) тажавузкор, уришқоқ; 14) камчиликларга тоқатсиз; 15) ифодали имо-ишораларга эга бўлсангиз; 16) тез ҳаракат қилишга ва ҳал этишга қобилиятли бўлсангиз; 17) янгиликларги тинимсиз интилсангиз; 18) кескин, шиддатли ҳаракат қилсангиз; 19) қўйилган мақсадга эришишда қатъиятли; 20) кайфиятингиз тез-тез ўзгариб туришга мойил бўлсангиз - у ҳолда сиз соф холерик экансиз.
Агар сиз: 1) қувноқ ва хушчақчақ; 2) ғайратли ва ишчан бўлсангиз; 3) кўпинча бошлаган ишингизни охирига етказмасангиз; 4) ўзингизга ортиқча баҳо беришга мойил бўлсангиз; 5) янгиликларни тезда илғаб, қабул қилишга қодир бўлсангиз; 6) қизиқишлар ва майлларда тутуруқсиз бўлсангиз; 7) муваффақиятсизликлар ва ноқулайликларни осон кечирсангиз; 8) турли шароитларга осон мувофиқлашсангиз; 9) ҳар қандай ишга зўр қизиқиш билан киришсангиз; 10) агар иш сизни қизиқтирмай қўйса, дарҳол ҳафсалангиз пир бўлади; 11) янги ишга тез киришиб кетсангиз ва биринчисидан иккинчисига тезда қўшилиб кетсангиз; 12) бир хил, кундалик, сермеҳнат иш билан банд бўлсангиз; 13) дилкаш ва меҳрибон бўлсангиз, ўзингиз учун янги бўлган кишилар билан муомала қилишдан тортинмасангиз; 14) бардошли ва ишчан бўлсангиз; 15) жонли имо-ишоралар, ифодали мимика билан ажралиб турадиган аниқ, тез ва баланд овозли нутққа эга бўлсангиз; 16) кутилмаган, мураккаб вазиятда ўзингизни йўқотмасангиз; 17) ҳамиша қувноқ кайфият билан ажралиб турсангиз; 18) тезда ухлаб ва тезда уйғонсангиз; 19) кўпинча фикрингизни бир жойга тўплаб ололмай, бир тўхтамга келишда шошма-шошарлик қилсангиз; 20) баъзан юзада юришга, турли нарсаларга чалғишга мойил бўлсангиз, албатта, сангвиник бўлиб ҳисобланасиз.

Агар сиз: 1) босиқ ва совуққон; 2) ишларда собитқадам ва мулоҳазали; 3) эҳтиёткор ва андишали; 4) кутишга қодир бўлсангиз; 5) камгап ва бекорга гапираверишни истамасангиз; 6) осойишта, бир маромдаги, ҳис-хаяжони яққол ифодаланмаган, ҳаракат ва мимикага бой бўлмаган нутққа эга бўлсангиз; 7) вазмин ва сабр-тоқатли бўлсангиз; 8) бошланган ишни охиригача етказсангиз; 9) кучингизни бекорга сарфламасангиз; 10) вужудга келган ҳаёт тартибига, ишдаги системага қатъий риоя қилсангиз; 11) тутоқиб кетишдан осонгина ўзингизни тийсангиз; 12) маъқуллаш ва танбеҳлардан кам таъсирлансангиз; 13) мулойим бўлсангиз, ўз шаънингизга айтилган қалтис ҳазилларга кечирувчан муносабатда бўлсангиз; 14) ўз муносабат ва қизиқишларингизда барқарор; 15) ишга бафуржа киришсангиз ва бир ишга иккинчисига секинлик билан ўтсангиз; 16) ҳаммага бир хилда муносабатда бўлсангиз; 17) барча соҳада пухталик ва тарбияни ёқтирсангиз; 18) янги шароитга, қийинчиликка мослашсангиз; 19) ўзингизни тута билсангиз; 20) сабрли ва жиддий бўлсангиз – у ҳолда сиз, шак-шубҳасиз, флегматик бўлиб ҳисобланасиз.


Агар сиз: 1) уятчан ва тортинчоқ бўлсангиз; 2) янги вазиятда ўзингизни йўқотиб қўйсангиз; 3) нотаниш кишилар билан алоқа ўрнатишда қийналсангиз; 4) ўз кучингизга ишонмасангиз; 5) ёлғизликка осон кўниксангиз; 6) муваффақиятсизликда ўзингизни эзилган ва бетоқат сезсангиз; 7) ўзингиз билан ўзингиз овора бўлишга мойил бўлсангиз; 8) тезда чарчаб қолсангиз; 9) нутқингиз секин, заиф, баъзан пичирлаш даражасига тушиб қолса; 10) суҳбатдошингиз характерига мослашсангиз; 11) ҳиссиётга берилувчан; 12) маъқуллаш ва танбеҳга ниҳоятда таъсирчан бўлсангиз; 13) ўзингизга ва атрофдагиларга юксак талаблар қўйсангиз; 14) шубҳа билан қарашга, бадгумонликка мойил бўлсангиз; 15) ҳаддан ташқари таъсирланувчан ва азобланувчан; 16) ҳаддан ташқари аразгўй (салга ҳафа бўладиган); 17) ичингиздагини ҳеч кимга айтмайдиган ва одамови бўлсангиз, ўз фикрингизни ҳеч ким билан баҳам кўрмасангиз; 18) камҳаракат ва журъатсиз; 19) гап қайтармай бўйсунувчан бўлсангиз; 20) атрофдагиларни хайрихоҳлиги ва ёрдамини қўзғатишга интилсангиз - у ҳолда сиз бориб турган мелонхоликсиз. Булар сизнинг ўз-ўзингизга берган субъектив баҳоингиз эканлигини унутманг!


Агар у ёки бу типдаги темперамент “паспорти”даги ижобий жавобларнинг миқдори 16-20 тани ташкил қилса, сизда темпераментнинг мазкур типига хос белгилар яққол ифодаланганлиги маълум бўлади. Борди-ю, ижобий жавоблар 11-15 та бўлса, демак сизга мазкур темпераментнинг сифатлари муайян даражада хос хисобланади. Агар ижобий жавоблар 6-10 тадан ошмаса, сизда мазкур типдаги темперамент сифатлари жуда оз даражада мавжуд бўлади.
Энди темпераментнинг формуласини аниқланг:


=

бунда Тф-темперамент формуласи;



  • Х-холерик темперамент;

  • С-сангвиник темперамент;

  • Ф-флегматик темперамент;

  • М-мелонхолик темперамент;

  • А-барча типлар бўйича плюсларнинг умумий сони;

  • Ах-холерик “паспорти”даги плюслар сони;

  • Ас-сангвиник “паспорти”даги плюслар сони;

  • Аф-флегматик “паспорти”даги плюслар сони;

  • МА-мелонхолик “паспорти”даги плюслар сони;

Пировардида темперамент формуласи, жумладан, қуйидаги кўринишга эга бўлади: Фт=35%Х+30%С+14%Ф+21%М.
Фт=26,19%Х+26,19%С+21,42%Ф+26,19%М = 99,99%

Бу - мазкур темпераментнинг 35 фоизи холерик, 30 фоизи сангвиник, 14 фоизи флегматик ва 21 фоизи мелонхолик эканлигини билдиради.


Агар темпераментнинг қандайдир бир типи бўйича ижобий жавобларнинг сонига оид нисбий натижа 40 фоиз ва ундан юқори бўлса, сизда темпераментнинг мазкур типи устун даражада эканлигини билдиради. Агар бу натижа 30-39 фоизни ташкил этса, у ҳолда мазкур типнинг сифатлари анча яққол ифодаланган бўлади. Агар натижа 20-29 фоизни ташкил этса, мазкур типнинг сифатлари ўртача ифодаланган бўлади Натижа 10-19 фоизни кўрсатса, темпераментнинг бу типига хос хусусиятлар оз даражада ифодаланган, деб айтиш мумкин.





1

2

3

4


+

+

+

+





+

+

+


+











+

+

+

+





+

+

+















+











+

+














+

+


+

+




+


+




+








+











+








+







+


+







+





+




+











+








+





+

+

+

+


+

+

+




Жами

11

11

9

11

42
=
=Х (11/42*100%)+ С(11/42*100%)+Ф(9/42*100%)+М (11/42*100%)=

=26,19%Х+26,19%С+21,42%Ф+26,19%М=99,99%







1

2

3

4





































































































































































































































































Жами















Download 100,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish