ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ “БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИ” ФАКУЛЬТЕТИ “ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ” КАФЕДРАСИ “БИНО ВА ИНШООТЛАННИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ” ФАНИ “Дефектлар, шикастланишлар, бузилишлар, деформация ва авария холатлари” мавзусидан ТАҚДИМОТ Маърузачи: Юсупов А.Н.
Тошкент 2022 йил
“Бинога салбий таъсир кўрсатувчи омиллар”
“Бинога салбий таъсир кўрсатувчи омиллар”
Биноларнинг меъёрий хизмат даврларининг ҳақиқий хизмат даврларига мос келмаслиги уларнинг эксплуатацион ишончлилиги масалаларини чуқурроқ ўрганишни талаб қилади. Бунинг учун бино конструкциясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиш зарурдир. Бу соҳада ўрганилган ишларнинг таҳлили, қурилиш конструкцияларида дефектлар, шикастланиш ва деформация ҳолатларининг пайдо бўлишига сабаб бўлувчи лойиҳалаш, қурилиш ва эксплуатация жараёнида йўл қўйиладиган хатоликлар, бундан ташқари табиий ва техноген омилларнинг таъсирлари натижаси эканлигини кўрсатади ва уларни шартли равишда А ва Б гуруҳ омилларга ажратиш мумкин.
А- табиий ва техноген омиллар.
Ўз навбатида “А” ташқи ва ички омилларга бўлинади.
Ташқи омилларга: А1- иқлим таъсири; А2- динамик таъсирлар; А3- таъсир қилувчи муҳит ва ҳ.к.;
Ички омилларга: А4 - технологик (функционал) таъсирларни киритиш мумкин.
Б- субъектив омиллар.
Б1- лойиҳалаш жараёнида; Б2- конструкция ва материалларни завод шароитида тайёрлаш, ташиш ва уларни сақлаш шароитида (дефектли элементлар); Б3- қурилиш жараёнида; Б4- эксплуатация босқичида йўл қуйиладиган хатоликлар. Бу омилларнинг турлари ва уларнинг таъсири шунчалик хилма-хилки, эксплуатация жараёнида бино конструкциясининг жисмоний емирилишига олиб келувчи бундай сабабларнинг барчасини бир вақтнинг ўзида аниқлаш ёки ҳисобга олиш мураккаб вазифадир.