135-масала Вакиллик тадбирларини ўтказиш учун корхона ўз ходимига ҳисобот бериш шарти билан 30 000 минг сўм берди. Ушбу пулга у бозордан қиймати 32 000 сўм булган меваларни сотиб олди. Корхона бухгалтериясига бўнак ҳисоботи тақдим этилди.
136-масала Корхона 1 000 кг. Мойли бўёқ сотиб олди. Материаллар ҳисоби ҳақиқий таннархи бўйича юритилади. Мол етказиб берувчининг ҳисоб-китоб ҳужжатларига кўра 1 кг. бўёқнинг нархи 2 160 сўмни ташкил қилади, шу жумладан ҚҚС 360 сўм.
137-масала Корхона 1 000 кг. мойли бўёқни кирим килди. Материаллар ҳисоби ҳисоб баҳоси бўйича юритилади. 1 кг. бўёқнинг ҳисоб баҳоси 1 750 сўмни ташкил қилади. Мол етказиб берувчидан олинган ҳисоб-варақага кўра материалларнинг умумий қиймати
2 160 минг сумни ташкил килади, шу жумладан ҚҚС 360 минг сум.
138-масала Корхона 1 000 кг. мойли бўёқни кирим қилди. Материаллар ҳисоби ҳисоб баҳоси бўйича юритилади. 1 кг. бўёқнинг ҳисоб баҳоси 1 850 сўмни ташкил қилади. Мол етказиб берувчидан олинган ҳисоб-варақага кўра материалларнинг умумий қиймати
2 160 минг сўмни ташкил килади, шу жумладан ҚҚС 360 минг сўм.
139-масала Корхона оқартирилмаган газламани ҚҚСсиз нархидан 10% миқдоридаги чегирма билан харид қилди (чегирма шартнома имзоланган кундан бошлаб уч кун давомида ҳақ тўланиши шарти билан берилади)
Чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда газлама нархи 108 минг сумни ташкил килади, шу жумладан.
ҚҚС18 минг сўм.
140-масала Корхона ишлаб чиқарувчидан қиймати 120 минг сўм бўлган материалларни харид қилди, шу жумладан ҚҚС 20 минг сўм. Шартнома билан 50% олдиндан тўлов назарда тутилган, тўловнинг қолган суммаси 3 ойга кечиктирилади. Тўловни кечиктирганлик учун корхона материаллар сотувчисига кечиктирилган сумманинг 10%и микдорида ҳақ тўлаши керак.
141-масала “А” корхона раҳбарияти капитал таъмирлаш тугаллангандан сўнг ортиб қолган қурилиш материалларни “Б” корхонага текинга беришга қарор қилди. Материаллар “А” корхона ҳисобида харид қиймати 130 минг сўм бўйича ҳисобга олинган.
142-масала Вакиллик тадбирларини ўтказиш учун корхона ўз ходимига ҳисобот бериш шарти билан 30 000 минг сўм берди. Ушбу пулга у бозордан қиймати 32 000 сўм булган меваларни сотиб олди. Корхона бухгалтериясига бўнак ҳисоботи тақдим этилди.
143-масала Масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасида назарда тутилишича, таъсисчилар устав капиталига улуш сифатида товар моддий бойликларни киритадилар. Бунда “А” таъсисчи 19 200 минг сўм, шу жумладан ҚҚС 3 200 минг сўм суммадаги қурилиш материалларини, “Б” таъсисчи эса 12 000 минг сўм қийматдаги товарларни киритади.