Юкларнинг умумлаштирилган транспорт тавсифномаси,
таснифи ва хусусиятлари
Юкшунослик ва темир йўл транспортининг долзариб
вазифалари
Транспортнинг ҳалқ хўжалигидаги аҳамияти. Транспорт моддий неъматлар ишлаб чиқариш соҳасининг мустақил тармоғи ҳисобланиб саъноат, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги билан бир қаторда фаолият кўрсатади. Транспортнинг ўзига хос иқтисодий хусусияти шундан иборатки, у қандайдир шаклдаги янги моддий неъматларни яратмайди, балки саъноатда, қурилишда ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни макондаги жойини ўзгартиради, яъни уларни ишлаб чиқариш доирасидан истеъмол доирасига етказиб (ташиб) беради. Агар саъноат, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги учун энг муҳим вазифа моддий шакилдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўлса, транспорт учун энг муҳим вазифа-ушбу маҳсулотларнинг макондаги жойларини ўзгартиришдир. Маҳсулотларнинг макондаги жойларини ўзгартириш ишлаб чиқариш жараёнининг энг зарур шартларидан бирини ташкил этади. Чунки, ишлаб чиқариш доирасидан истеъмол доирасига етказиб берилган маҳсулотларнигина истеъмол қиймати пайдо бўлади. Бошқача қилиб айтганда, агар тарнспорт бирон-бир маҳсулотни ишлаб-чиқариш соҳасидан истеъмол соҳасига етказиб бермас экан, маҳсулотни тайёр деб бўлмайди, чунки бу тақдирда истеъмол талаби қондирилмайди.
Транспорт муомала доирасида маҳсулотларни ташиш билан моддий неъматлар ишлаб-чиқаришнинг барча тармоқларидаги ишлаб чиқариш жараёнини давом эттиради ва ишлаб чиқариш соҳаси билан истеъмол соҳасини боғловчи восита бўлиб хизмат қилади. Транспортда ҳам ишлаб чиқариш жараёни инсон меҳнати ва ишлаб чиқариш воситаларидан унумли ва самарали фойдаланиш натижасида амалга оширилади, натижада маҳсулотнинг янги қиймати вужудга келади. Лекин, моддий неъматлар ишлаб чиқарувчи бошқа тармоқлар сингари транспорт ишлаб чиқариш жараёнида ҳом ашё, ярим фабрикат ва тайёр маҳсулотлардан фойдаланилмайди. Ишлаб чиқаришнинг турли тармоқларида тайёрланган ва бир жойдан иккинчи жойга ташилиши лозим бўлган маҳсулотлар транспортнинг меҳнат ашёси ҳисобланади.
Бинобарин транспорт иштирокисиз биронта ҳам ишлаб-чиқариш жараёни тўла-тўкис ва тугал бўлиши мумкин эмас. Транспорт ҳалқ-хўжалик маҳсулотларининг ишлаб чиқариш жараёнини давом эттириб, уни ниҳоясига, яъни истеъмол доирасигача етказиб беради. Шу сабабли транспорт ишлаб чиқариш фаолиятининг маҳсулоти шу фаолиятнинг ўзидан ажралмасдир. Транспортнинг бу фаолияти йўловчиларни ва юкларни ташишда ифодаланади. Мана шу ташиш жараёни транспортнинг маҳсулоти ҳисобланади ва ушбу транспорт маҳсулотининг истеъмол қилиш транспорт ишлаб-чиқариш жараёни билан бир вақитда амалга ошади, ҳамда транспорт маҳсулотини сотиш ва сақлаш учун қўшимча маблағ ва харажатлар талаб қилинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |