Жомий борлиқни ваҳдати вужуд таълимоти асосида талқин қилади. Унинг тушунтиришича, Худо бутун мавжудотларнинг бош сбабчиси, ижодкоридир. У абадий. Қолган ҳамма нарса ва ҳодисалар ўткинчи ва вақтинчадир. Унинг эътиқодича, Худо ягона бўлмаганда эди, дунёда тартибсизлик ҳукм сурар эди. Унда дунё қонун асосида фаолият кўрсатмаган, тинчлик эшиклари очилмаган булур эди. Бутун дунё йўқликка айланиб, балки бу йўқликдан чиқаолмаган бўлур эдими. - Жомий борлиқни ваҳдати вужуд таълимоти асосида талқин қилади. Унинг тушунтиришича, Худо бутун мавжудотларнинг бош сбабчиси, ижодкоридир. У абадий. Қолган ҳамма нарса ва ҳодисалар ўткинчи ва вақтинчадир. Унинг эътиқодича, Худо ягона бўлмаганда эди, дунёда тартибсизлик ҳукм сурар эди. Унда дунё қонун асосида фаолият кўрсатмаган, тинчлик эшиклари очилмаган булур эди. Бутун дунё йўқликка айланиб, балки бу йўқликдан чиқаолмаган бўлур эдими.
Жомий гуманистик таълимотининг марказида инсон туради. Шоир инсоннинг билиш қобилияти чексиз эканлигини таъкидлади, асарларида шахс эркинлиги, адолат, саҳоват, меҳнатсеварлик, тўғрилик, билимдонлик ҳақида фикр юритди. Унинг айтишича, инсон меҳнат фаолиятида моддий дунё ҳодисаларини идрок қилади. «Имкони борича ҳамма нарса ҳақида ҳақиқатни билишга интиладиган ва ўзининг билиб олган нарсаларини амалда қўллай оладиган киши доно деб айтилади» - Жомий гуманистик таълимотининг марказида инсон туради. Шоир инсоннинг билиш қобилияти чексиз эканлигини таъкидлади, асарларида шахс эркинлиги, адолат, саҳоват, меҳнатсеварлик, тўғрилик, билимдонлик ҳақида фикр юритди. Унинг айтишича, инсон меҳнат фаолиятида моддий дунё ҳодисаларини идрок қилади. «Имкони борича ҳамма нарса ҳақида ҳақиқатни билишга интиладиган ва ўзининг билиб олган нарсаларини амалда қўллай оладиган киши доно деб айтилади»
Жомий илм-фан билан шуғулланишни инсон учун қадрли ва муносиб иш деб билди. - Жомий илм-фан билан шуғулланишни инсон учун қадрли ва муносиб иш деб билди.
- Жомий кишиларни ёшликдан тарбия қилишга, уларга касб-ҳунарни эгаллашга қизиқиш уйғотишга даъват этди. Олим жоҳиллик, нодонлик, мағрурлик, ўз бойлиги билан мақтанишни қаттиқ қоралади.
- Жомий, худди Шарқнинг бошқа мутафаккирлари каби, давлатни доно, маърифатли ва адолатли ҳукмдор бошқариши лозим, деб ўйлади. Ҳукмдорнинг донолиги адолат ва қонунларга амалга қилишида намоён бўлади.
- Улуғ ўзбек шоири, давлат арбоби, буюк мутафаккир Алишер Навоий (1441-1501) Ҳиротда таваллуд топади. Навоий асарлари жумласига «Хазойинул-маоний», «Девони фоний», «Лисонут-тайр», «Мажолис ун-нафоис», «Ҳолоти Сайид Ҳасан Ардашер», «Вақфия», «Муншаот», «Маҳбуб ул-қулуб», «Муҳокамат ул-луғатайн», «Тарихи мулуки Ажам» ва бошқалар киради. Мутафаккирнинг шоҳ асари «Хамса» беш достондан иборат: «Лайли ва Мажнун», «Сабъайи сайёр», «Хайрат ул-аброр», «Фарҳод ва Ширин» ва «Садди Искандарий».
Do'stlaringiz bilan baham: |