Тема: Философские воззрения в древней Греции и Риме



Download 5,96 Mb.
bet22/30
Sana01.06.2022
Hajmi5,96 Mb.
#624545
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30
Bog'liq
2–МАВЗУ

Ибн Сино

  • Мумкинул вужуд (бўлиши мумкин бўлган вужуд) жавҳар (субстанция) ва ораздан (акунденция) ташкил топган энг умумий ва ўзини кўплаб намоён этадиган жавҳар – биринчи ибтидодаги унсурлар (олов, ҳаво, сув, тупроқ)дир.
  • Модда, шакл, руҳ ва ақл – оддий жавҳарлардир, жисм эса – мураккаб жавҳар.
  • Барча ашёларга хос бўлган умумий хусусият – жисмийлик бўлиб, модда ва шаклдан ташкил топади.

Ибн Сино

  • Ибн Сино ҳаракат таҳлилига катта эътибор қаратиб, уни механик тарзда ўрин алмаштириш деб қарамайди: «Ҳаракат деб одатда шундай нарсага айтиладики, у маконда содир бўлади, аммо ҳозирги вақтда бу тушунчанинг маъноси бошқача бўлиб, маконий ҳаракатдан кўра умумийроқ бўлиб қолди».
  • Ибн Сино таъкидлайдики: «Қандайдир ашёнинг ҳар қандай ҳолати ва ҳаракати, имкониятда шундай қандайдир ашё бўлганлиги сабабидан ҳаракат деб аталади»

Ибн Сино фикрича, ҳиссий билиш – табиатни билишнинг бошланғич йўлидир. Ҳиссиёт ташқи ва ичкига бўлинади. Кўриш, эшитиш, таъмни сезиш, ис билиш ва пайпаслаш ташқи ҳислардир. Ички ҳислар қуйидагилар: умумий ҳис-туйғу, тахминий билиш кучи ва тасаввурий куч.

  • Ибн Сино фикрича, ҳиссий билиш – табиатни билишнинг бошланғич йўлидир. Ҳиссиёт ташқи ва ичкига бўлинади. Кўриш, эшитиш, таъмни сезиш, ис билиш ва пайпаслаш ташқи ҳислардир. Ички ҳислар қуйидагилар: умумий ҳис-туйғу, тахминий билиш кучи ва тасаввурий куч.
  • Ибн Сино ўзининг ижтимоий қарашларида Форобий ғояларига қўшилган бўлиб, орзудаги фозил жамият тарафдори эдики, унинг бошида маърифатпарвар, одил подшо турар эди.
  • Жамиятнинг барча аъзолари ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишлари лозим эди.
  • Бажарадиган вазифаларига қараб уларни Ибн Сино уч гуруҳга бўлади: маъмурий хизматдагилар, ишлаб чиқарувчилар ва ҳарбийлар.

Юсуф Хос Ҳожиб XI асрнинг кўзга қўринган шоири ва мутафаккири эди. У 1017 йилда Боласоғун (ҳозирги Қирғизистоннинг Тўқмоқ) шаҳрида туғилган. Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг бирдан бир достони бўлган туркий тилда ёзилган «Қутадғу билиг» («Бахтга элтувчи билиг») билан машҳур бўлган. Достон бизгача тўлалигича етиб келган. «Қутадғу билиг» нинг 3 нусхаси маълум: Ҳирот, Қоҳира ва Тошкент.

  • Юсуф Хос Ҳожиб XI асрнинг кўзга қўринган шоири ва мутафаккири эди. У 1017 йилда Боласоғун (ҳозирги Қирғизистоннинг Тўқмоқ) шаҳрида туғилган. Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг бирдан бир достони бўлган туркий тилда ёзилган «Қутадғу билиг» («Бахтга элтувчи билиг») билан машҳур бўлган. Достон бизгача тўлалигича етиб келган. «Қутадғу билиг» нинг 3 нусхаси маълум: Ҳирот, Қоҳира ва Тошкент.
  • «Қутадғу билиг» ахлоққа оид қоидалар ва хулқ-атвор мезонларининг ўзига хос бир қонуни эди. Мазкур китоб шоирнинг ўзи айтганидай:
  • Бошидан охиригача донолар сўзи,
  • Гўёки тизилган маржондек ўзи.
  • Гарчанд Юсуф Хос Ҳожиб дунё ва ундаги инсон Худо томонидан яратилган, Худонинг нигоҳи ҳамма ерга етиб боради, деб ҳисобласа ҳам, ҳар ҳолда мутафаккир инсоннинг шундан кейинги қисматини, унинг ҳақиқий ҳаётга бўлган муносабатини Худо оламни яратган, аммо унинг ишларига бевосита аралашмайди, деган нуқтаи назардан туриб ҳал қилади.
  • Мутафаккир инсон фақат жамиятда, бошқа кишилар билан мулоқотда ва ўзаро муносабатларда, ижтимоий фойдали меҳнатдагина чинакам камолотга етишади, деган шиорни илгари суради.
  • «Инсонга фойда келтирмайдиган инсон - ўликдир» деб таъкидлайди. У жамиятда меҳнат аҳли (деҳқонлар, чорвадорлар, ҳунармандлар) ҳал қилувчи мақомдалигини уқтиради.
  • Ўз достонида у қуйидагиларни ёзади «Агарда бек эл ҳақида ғамхўрлик қилса, унинг фуқаролари бойиб кетса, унда бекнинг ҳамма истаклари рўёбга чиқади. Агар халқ ўз ахлоқини такомиллаштириб борса, бек ҳам ахлоқ-одобда камол топиб боради, борди-ю, бек ахлоқли, одобли бўлса, у ўз халқи учун яхшилик қилган бўлади» - деб таъкидлайди.
  • Юсуф Хос Ҳожиб инсоннинг ташқи қиёфаси унинг маънавий дунёсига мос бўлишига катта аҳамият беради, яъни у икки дунёнинг (ташқи ва ички дунёнинг) бирлиги, ақл-заковати расо кишининг ажралмас фазилатидир, деб ҳисоблар эди. Унингча, ҳалол, ҳақгўй, одобли киши ҳар қандай қимматбаҳо нарсадан ҳам қимматлироқдир, бундай кишига «бахт ҳар икки дунёда кулиб боқади”.
  • Юсуф Хос Ҳожибнинг таъкидлашича, инсон ким бўлишидан қатъий назар, бошқаларга хайрихоҳ, инсонпарвар бўлиши лозим, негаки, дунёда абадий қоладиган нарса фақат инсонпарварликдир. Шунинг учун, кимки ўзидан кейин яхши ном қолдирмоқчи бўлса фақат эзгу ишлар билан шуғулланиши зарур.

Download 5,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish