Калом ва фалсафа орасидаги фарқлар қуйидагилардан иборат: - Калом ва фалсафа орасидаги фарқлар қуйидагилардан иборат:
- 1. Илми Каломда аввал Ислом таълимотлари ва асослари иймон келтирилади ва сўнгра уларнинг тўғри эканига ақлий далилилар келтирилади.
- Фалсафада аввал фикр юритилади, кейин унга тегишли ақлий ечим топилади.
- 2. Илми Калом ақлни диний таълимотларни қўллаб қувватлашга ишлатса, Фалсафа динини ақлий таълимотларни қўллаб қувватлашга ишлатади.
-
Ўрта аср Шарқ илмий-фалсафий қарашларининг ўзига хос хусусиятлари: - Ўрта аср Шарқ илмий-фалсафий қарашларининг ўзига хос хусусиятлари:
- 1) фалсафа сўзининг келиб чиқиши Юнонистонда ривожланган философия билан боғлиқ бўлиб, мусулмон фалсафаси антик давр файласуфаси ва айниқса Плaтон ва Аристотелнинг қарашлари остида шаклланган.
2) фaлсaфа - диндан қисман ажралган ҳолда ривожланиб, дунёвий билимлар, маданият, санъат, адабиётнинг ривожланишида ижобий роль ўйнаган. - 2) фaлсaфа - диндан қисман ажралган ҳолда ривожланиб, дунёвий билимлар, маданият, санъат, адабиётнинг ривожланишида ижобий роль ўйнаган.
- 3) перипaтетизм, ёки aристотелизмнинг ўйғониши вa кейинги ривожи натижаси сифатида Шарқ Ренессансининг бошланиши.
- Абу Бакр Розий (865-925) буюк мутафаккир ва аллома (энциклопедик) олим эди. Унинг фалсафий қарашлари Эрон, Ҳинд ва Қадимги Юнон таълимотлари таъсирида шаклланган эди.
- Ар-Розийнинг қайд этишича, абадий беш ибтидо мавжуд:
-
- холиқ
- мутлақ макон
- мутлақ замон
- руҳ
- модда
- Дунё ана шулар йиғиндисидан ташкил топган. .
- Ар-Розий маълум даражада Демокритнинг атомлар ва бўшлиқ ҳақидаги назариясини қайтадан тиклади.
- У руҳ билан баданнинг бирлиги ҳақидаги қоидани ўртага қўйди.
- Билиш назариясида файласуф табиатни билиш имконияти борлигидан келиб чиқди.
- Розий тажрибага катта аҳамият берди. У ҳатто бир кишининг тажрибаси, амалиётда текширилмаган мантиқий хулосалардан кўра, афзаллигини қайд этди.
- Диний масалаларда Розий пайғамбарлар ва уларнинг рисолати ҳақидаги ғояларни, ҳамд Инжил, Қуръон каби китобларнинг «муқаддас» лигини танқид остига олди.
- Розий бизгача етиб келмаган икки динга қарши қаратилган «махорик ал-анбиё» («Пайғамбарларнинг қилмишлари») ва «Хийол ал-мутанаббий» каби асарларнинг муаллифи эди
- Абу Юсуф ибн Исҳоқ ал-Киндий (800-879) йирик файласуф бўлиб, Шарқ арастучилиги деб аталган оқимнинг бошлаб берувчиси эди. Ал-Киндий турли билим соҳаларига –геометрия, астрономия, оптика, метеорология, табобат, мусиқа ва философияга бағишланган 150га яқин асар ёзган.
- Абу Юсуф ибн Исҳоқ ал-Киндий фалсафа мавзусини бошқа хусусий фанлар мавзусидан фарқ қилар эди.
- «Хусусий нарса, - деб ёзган эди Киндий, - фалсафа мавзусини ташкил этмайди. У ўзининг мавзуси сифатида фақат умумий ва асосий, туб масалаларнигина қамраб олади».
- Киндий ақидасича, ҳар қандай ашё бир-бири билан ўзаро боғланган беш қисмни:
- Модда
- Шакл
- Ҳаракат
- Макон
- Замоннинг мавжудлигини тақозо қилади.
- Мутакаллимларга қарши ўлароқ, Киндий табиатда сабабий боғланишларнинг мустаҳкамлигини қайд этади, Худо билан дунёнинг ўзаро муносабатини эса, сабаб ва оқибат сифатида қараб чиқади.
- Муҳаммад ал-Хоразмий (780-850) IX асрнинг энг йирик энциклопедик олими бўлиб, Хоразмда туғилган. У риёзиёт, астрономия, жуғрофия соҳаларида тадқиқотлар олиб бориб, илмий экспедицияларда иштирок этган. Олим сифатида ал-Маъмун, Мутасим ва Ал-Восиқ каби халифалар саройида ижод қилди. Шарқнинг биринчи Академияси бўлган Бағдоддаги «Байтул ҳикма» - «Донишмандлик уйи» асосчиси ҳисобланади.
- «Алгоритм» сўзи ал-Хоразмий исмининг лотинча талаффузидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |