Telekommunikatsiya tarmoqlarida AXni ta'minlashning asosiy ob'ektlari. Телекоммуникация тармоғининг асосий элементи сифатида
телекоммуникация тизимларининг АХни таъминлаш масаласи муҳим
аҳамиятга эга, чунки хавфсизликка таҳдидлар оқибатлари қуйидагилар
ҳисобланади: телекоммуникация хизматларига рухсат этилмаган
уланиш, шунингдек, телекоммуникация тармоқларидаги турли
фирибгарликлар; телекоммуникация тизимлари алоҳида
элементларининг ёки бутун телекоммуникация тизимларининг ишдан
чиқиш имконияти; телекоммуникация тизимларининг ишлаш
самарадорлигини камайиши; телекоммуникация тизимларининг техник
воситаларида олиб бориладиган абонентларнинг ахборотларини чиқиб
кетиши; телекоммуникация тизимларида узатиладиган маълумотлар
базаси ахборотларининг чиқиб кетиши. Телекоммуникация тармоқларида АХни таъминлашнинг асосий объектлари қуйидагилар ҳисобланади: 1.тармоқда қайта ишланадиган ва
айланадиган абонентлар ахборотлари; 2.тармоқдаги техник
воситалари; 3.мос ДТ ва операцион тизими (ОТ); 4.бошқариш тизими;
5.маълумотлар базалари кўринишидаги телекоммуникация
маълумотлари.
5,2) Tarmoq xavfsizligi standartlari (ISO, ITU-T, ETSIva boshqalar) Халқаро стандартизация бирлашмаси (ISO) халқаро стандартлар билан
очиқ тизимларнинг ўзаро боғлиқлиги учун яратилган.
Очиқ тизим деб - хар қандай бошқа тизим билан ўзаро
боғлана оладиган, очиқ тизимнинг талабларини қондира оладиган
тизимга айтилади.
Очиқ тизимнинг ўзаро боғлиқлик эталон модели (ЭМ
ВОС) ISO стандартларига асосланган ва ITU-T (ХТИ – халқаро
телекоммуникация иттифоқи) тавсиясига тўғри келади. Буни
натижасида хисобловчи тармоқлар сохасида халқаро-илмий
техникавий малака яратилди. Телекоммуникация тармоқларида тармоқ
хавфсизлигини таъминлаш масалалари билан қатор халқаро ва европа
ташкилотлари (ISO, ITU, ETSI ва бошқалар) шуғулланади.
Асосий замонавий муаммолардан бири
телекоммуникация тармоқлари тармоқ хавфсизлигини баҳолаш
соҳасидаги меъёрий ва ҳуқуқий асосни такомиллаштириш
ҳисобланади.
АХни таъминлаш соҳасидаги энг муҳим стандартлардан
бири “Умумий мезонлар” дейиладиган ISO/IEC 15408:2005 «Ахборот
технологиялари хавфсизлигини баҳолаш мезонлари (Information
technology - Security techniques - Evaluation criteria for IT security)»
стандарти ҳисобланади.
Бу стандарт асосида учта қисмларда O‘z DSt 15408
стандарти яратилган бўлиб, у «Ўзстандарт» агентлиги томонидан
Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти сифатида рўйхатга
олинган.
Халқаро стандартлаштириш институтида (ISO) IT-
хавфсизлик масалаларини стандартлаштириш билан 1-бирлаштирилган
техник қўмитанинг 27-махсус комиссияси (Joint Technical Committee 1
Special Committee 27, JTC 1/SC 27) шуғулланади, унга NGN АХни
таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш билан шуғулланадиган бешта
ишчи гуруҳлар киради.