Назорат саволлари?
1. Криптография ҳақида асосий тушунчаларни сананг?
2. Компьютер маълумотларини ҳимоялашнинг техник-дастурий воситалари нималардан
ташкил топган?
3. Симметрияли криптотизим асослари нима?
37
8- маъруза: Алоқа линиялари орқали маълумотни узатиш муаммолари. телефон орқали internetга уланиш
Режа:
1. Интернетга уланиш.
2. Интернет хизмат турлари.
3. Web хужжатлар.
4. Web сервер.
5. Web саҳифа.
Таянч сўз ва иборалар: Провайдер, Lоgin, Рasswоrd, Масофадан тармоққа кириш, дарча, WWW электрон са
ҳифа хизмати, Электрон почта, Телеконференция (Usenet), Файлларни узатиш (FTР), Служба имен домен (DNS), Chat
конфереция, маълумотларни излаш хизмати.
Пакетлар ва уларнинг тузилиши. Пакетларни манзиллаш. Пакетлар ва уларнинг тузилиши
Маҳаллий ҳисоблаш тармоқларда ахборот, одатда, алоҳида қисм, бўлакларда узатилади, уларни турли манбаларда
турлича — пакет, кадр ѐки блоклар, деб аталади. Пакетларни ишлатилишининг асосий сабаби шундан иборатки,
тармоқда, одатда, бир вақтнинг ўзида бир неча алоқа сеанси амалга оширилади («Шина» ва «Ҳалқа» топологияларида),
яьни турли жуфт абонентларўртасида бир вақт оралиғида икки ва ундан хам ортиқ ахборот узатиш жараѐни кечиши
мумкин. Пакетларгина ахборот узаиаѐтган абонентлар ўртасида тармоқ вақтини тақсимлай олиши мумкин.
Агарда, ҳамма зарур ахборот бирданига узлуксиз, пакетларга бўлинмасдан узатилганда эди, бу ҳолда узоқ вақт
давомида бир абонент томонидан тармоқ вақтини буткул равишда эгаллаб туришга олиб келар эди. Бошқа ҳамма
абонентлар барча ахборот узатилиб бўлишини кутишга мажбур эдилар, қатор ҳолларда ўнлаб секундлар ва ҳатто
минут зарур бўлар эди (масалан, қаттиқ дискда ѐзилган барча ахборотни кўчириш учун). Абонент ҳуқуқларини
бирдек қилиш учун, шунингдек, тармоққа эга боғлиш вақтини тахминан тенглаштириш учун ва барча абонентлар
учун ахборот узатишнинг интеграл тезлигини тенглашга айнан пакетлардан (кадрлар) фойдаланилади. Пакет
узунлиги тармоқтурига боғлиқ, лекин у, одатда, бир неча ўнлаб байтдан то бир неча килобайтгача ташкил топган
бўлиши мумкин. Яьни муҳими шуки, катта ахборот массивини узатилаѐтганда тўсиқва узилишлар сабабли хато
қилиш эҳтимоли юқоридир. Масалан, маҳаллий тар-моқларга хос бўлган биттали хато бўлиш эҳтимолининг
катталиги 10
-8
ни, пакет узунлиги 10 Кбит бўлган 10
-4
хатоликка йўл қўйилиши эҳтнноли билан, 10 Мбит
узунликдаги массив эса 10
-1
эҳтимоли билан узатилади.
Шунингдек, бир неча мегабайтли массивда хатоликни топиш бир неча килобайтдан ташкил топган пакетда
хатолик топишга қараганда, анча мураккаб. Хатолик топилганда бутун массив ахборотини бошқатдан узатиш керак
бўлади, бу эса ихчам пакетни узатишга қараганда, бирмунча мураккабдир. Катта массив ахборотни қайта узатганда,
яна хатоликка йўл қўйиш эҳтимоли юқори ва бу жараѐн катта массив бўлса, чексиз даворн этиши мумкин. Бошқа
томондан олиб қараганда, байтлаб (8 бит) ѐки сўзлаб (16 бит ѐки 32 бит) ахборот узатишга қараганда, пакетлаб
ахборот узатиш афзалликларга эга, яьни тармоқдан фойдали ахборот ўтиши орқали, хизматчи ахборотларни
камайиши ҳисобига эришилади. Бу бир неча байтга эга бўлган узунликлардаги пакетларга ҳам тааллуқлидир. Чунки
тармоқдаги узатилаѐтган ҳар бир пакет таркибида, албатта, тармоқда ахборот алмашинувига тегишли бўлган,
шунингдек, битлар бор (ахборот алмашинувини бошлаш бити, манзил битлари, пакет тури ва номерини кўрсатувеҳи
битлар ва ҳоказо).
Кичик пакетларни тармоқдан узатилганда, хизматчи ахборотларнинг нисбати кескин ошиб боради, бу вазият
тармоқ абонентлари ўртасидаги ахборот алмашинувининг интcграл тезлигини (ўртача) камайтиришга олиб келади.
Пакетларнинг қандайдир оптимал узунлиги мавжуд (ѐки пакетлар учун оптимал узунлик оралиғи), бундай пакетлар
тармоқ орқали узатилганда, тармоқнинг ўртача тезлиги максимал даражасига етади. Бу узунлик ўзгармас узунлик
эмас, у ахборот алмашинувини бошқариш усулига, тармоқдаги абонентлар сонига, узатилаѐтган ахборот кўрсатгичларига
ва бундан ташқари кўп омилларга боғлиқ.
Пакетнинг тузилиши, авваламбор, тармоқдаги барча қу-рилмалар хусусиятига, танланган тармоқ топологиясига
ва ахборот узатиш муҳитининг турига, шунингдек, сезиларли даражада ишлатиладиган протоколга боғлиқдир
(ахборот алмаши-нувининг таркиби). Жиддий қилиб айтганда, ҳар бир тармоқда пакет узунлиги ўзгачадир. Лекин
пакет узунлигини аниқлашнинг қандайдир умумий принсиплари мавжуддир, бу ҳар қандай маҳаллий тармоқдаги
ахборот алмашинувининг хусусиятларидан келиб чиқади.
Кўпинча пакет таркиби асосий майдон қисмларидан ташкил топади (3.1-расм):
38
• бошлаш комбинацияси ѐки приамбула, адаптер қурилмасини созлашни ѐки бошқа тармоқ қурилмасини пакетини
қабул қилиб ва ишлов беришни таьминлайди. Бу майдон бўлмаслиги ѐки 1 битдан иборат бошлаш бити бўлиши
мумкин;
• қабул қилувчи абонентнинг тармоқ манзили (идентификатор), яьни тармоқдаги ҳар бир қабул қилувчи абонентга
берилган шахсий ѐки жамоа номери. Бу манзил номери қабул қилувчи қурилмага ахборот шахсан ўзигами ѐкижамоа
тартибига кирган бирор абонентга ва балким бир вақтнинг ўзида тармоқдаги барча абонентларга тегишли эканлигини
танишга хизмат қилади;
• узатувчи абонентнинг тармоқ манзили (идентификатор), яьни тармоқдаги ҳар бир узатувчи абонентга берилган
шахсий ѐки жамоа номери. Бу манзил номери қабул қилувчи абонентга пакет қаердан келганлиги ҳақидаги ахборотни
беради. Пакет таркибига узатувчи манзилини кўрсатилишининг сабаби бир қабул қилувчига галмагалдан турли
узатувчилардан пакет келиши мумкинииги учун;
• хизматчи ахборот — бу ахборот пакет тури, унинг номери, ўлчами, формати, олиб бориладиган йўналиши ва
қабул қилувчи қурилма бу пакет билан нима қилиш кераклигини кўрсатади;
• ахборотлар — бу шундай ахборотки. уни узатиш учун пакет ҳосил қилинади. Ҳақиқатан, махсус бошқариш
пакетлари мавжуд, уларда ахборот майдони бўлмайди. Бундай пакетларни тармоқ буйруқлари, деб қабул қилиш
мумкин. Ахборот майдони мавжуд пакетларни, ахборот пакетлари, деб юритилади. Бошқариш пакетлари алоқа
бошланишини, алоқа тугашини, ахборот пакетини қабул қилинганлиги тасдиқланишини, ахборот пакети сўрашни ва
бошқа вазифаларни бажариши мумкин;
пакетнинг назорат сонлар йиғиндиси — бу сонли код, узатувчи қурилма томонидан маълум қоидаларга асосан ҳосил
қилиниб, пакет ҳақида ихчамланган маьлумотдир. Қабул қилувчи қурилма узатувчи қурилмада пакети билан амалга
оширилган ҳисоблашларни қайтариб, ҳосил бўлган сонни назорат сони билан солиштиради ва узатилган пакетда хатолик
бор ѐки йўқлигини аниқлайди. Агарда, пакетда хатоликка йўл қўйилган бўлса, у ҳолда қабул қилувчи қурилма ахборотни
такроран узатилишини сўрайди;
•
тўхтатиш кодлар комбинацияси — ахборотни қабул қилувчи абонент қурилмасини пакетни узатиш
тамом бўлганлиги ҳақида хабардор қилиши учун хизмат қилади ва қабул қилиш қурилмасини қабул
ҳолатидан чиқаришни таьминлайди. Бу майдон йўқ бўлиши ҳам мумкин, агарда, ўз-ўзини
синхронлаш коди ишлатилса.
Кўпинча пакет таркибидаги фақат уч майдонни ажратишади:
•
пакетни бошланғич бошқариш майдони (ѐки пакет сарлавҳаси), яьни бу майдон таркибида бошлаш
комбинацияси, қабул қилиш ва узатиш қурилмаларининг тармоқ манзили ва шунингдек, хизматчи
ахборотлардан ташкил топгандир;
•
пакетнинг ахборотлар майдони;
•
пакетнинг охирги бошқариш майдони (ѐки хулоса, трейлер), бу майдон таркибига пакетнинг назорат
сонлари йиғиндиси ва тўхтатиш кодлари комбинацияси, шунингдек, хизматчи ахборот ҳам киритиш
мумкин.
Адабиѐтларда «пакет» атамаси ўрнида, шунингдек, «кадр» атамаси ҳам ишлатилади. Баьзи ҳолларда бу икки атама
бир майдонни ифодалайди, лекин баьзида кадр пакет ичига жойлашган ҳам, деб фараз қилинади. Бу ҳолда ҳамма
санаб ўтилган кадр майдони приамбула ва тўхтатиш кодлари комбинациядан ташқари кадрга тааллуқли. Пакелга,
шунингдек, кадр бошқариш белгиси (приамбула охирида) ҳам кириши мумкин. Бундай аиама, масалан, Ethernet
тармоғида қабул қилинган. Лекин ҳар доим эсда тутиш керакки, жисмоний маьнода барибир тармоқдан кадр
39
узатилмайди, балки пакет узатилади (агарда, албатта, бу икки тушунчага ажратилса). Айнан кадрни узатилиши cмас,
балки пакетни узатиш тармоқ бандлигига тўғри келади. Тармоқда узатувчи ва қабул қилувчи абонентлар ўртасидаги
ахборот алмашиниши жараѐнида ўрнатилган тартибда ахборот ва бошқариш пакетларини алмашинуви рўй беради,
бу жараѐн алмашинув протоколи, деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |