23
Маҳаллий тармоқларда фойдаланиладиган частотада шиша толадаги сигналнинг сўниши, одатда, тахминан 5 дБ/км
ташкил қилади, паст частолали элcктр кабел кўрсатгичига тўғри келади. Шиша толали кабелда сигнални кабел орқали
узатиш частотаси ошиши билан сигнални сўниши жуда кам бўлади. Юқори частотада (айниқса, 200 МГц. дан юқори)
унинг устунлиги шубҳасиз ва ҳеч қайси электр кабел тури рақобат қила олмайди.
Лекин шиша толали кабелнинг ҳам баьзи бир камчилиги мавжуд. Улардан энг асосийси -йиғиш ишларининг
мураккаблиги. Разѐмларни ўрнатишни микрон аниқликда амалга ошириш лозим, шиша толани узиш аниқлиги ва
узилган юзани шаффофлаш аниқлигидан разѐмдаги сигналнинг сўниш кўрсатгичига ўта боғлиқ. Разѐмларни ўрнатиш
учун кавшарланади ѐки махсус гел ѐрдамида ѐпиштирилади. Гелнинг ѐриғлик синиш коефиициенти шиша толанинг
ѐриғлик синиш коеффициентига тенг бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу ишлами амалга ошириш учун махсус
мосламалар ва юқори малакали мутахассислар керак. Шунинг учун шиша толали кабеллар турли узунликда ва учларига
керакли турдаги разѐм ўрнатилган ҳолда савдога чиқарилади.
Шишатолали кабелларда сигнални иккинчи йўналишга ҳам айириш имкони бўлса ҳам (бунинг учун махсус 2—8
каналларга тақсимловчи мосламалар ишлаб чиқарилади), одатда, бу кабелларни бир томонга ахборот узатиш учун
ишлатилади. Яьни битта узатувчи ва битта қабул қилувчи қурилма оралиғида. Ҳар қандай тақсимланиш, оқибатда ѐруғлик
сигналини иложсиз сўнишга олиб келади ва агарда, кўп каналга тақсимланилса, у ҳолда ѐруғлик таррноқ охиригача
етиб бормаслиги ҳам мумкин.
Електр кабелига қараганда, шиша толали кабелнинг мустаҳкамлиги ва эгилувчанлиги кам (рухсат этилган эгилиш радиуси
10—20 см атрофини ташкил этади). Ионлашган нурланиш ҳарн унга тез таьсир қилади, чунки шиша тола шаффофлиги
камайиб, сигналнинг сўниши ошиб боради. Ҳароратнинг кескин ўзгаришига ҳам сезгир, сабаби, бундай ўзгариш таьсирида
шиша тола дарз кетиши мумкин. Ҳозирги вақтда радиацияга чидамли шишадан оптик кабеллар ишлаб чиқарилмоқда,
табиийки, уларнингнархи қимматдир. Шиша толали кабеллар, шунингдек, механик таьсирга ҳам сезгир (урилиш,
ултратовуш) бу ҳолатни микрофон эффекти, деб ҳам юритилади. Бу таьсирни камайтиииш учун юмшоқ товуш ютувчи
қобиқдан фойдаланилади.
Шиша толали кабелларни фақат «Юлдуз» ва «Ҳалқа» топологияларда қўлланилади. Бу ҳолда ҳеч қандай мослаш ва
ерга улаш муаммоси мавжуcл эмас. Кабел тармоқ компютерларини идеал равишда галваник айириш ҳолатини
таьминлайди. эҳтимол келажакда кабеллами бу тури электр кабелларни сиқиб чиқаради ѐки кўп қисмини сиқиб
чиқаради. Қитьамизда мис захиралари камайиб бораяпти, лекин шиша ишлаб чиқариш учун хомашѐ эса, заруридан
ортиқ. Шиша толали кабелларни икки тури мавжуд:
•
кўп модли ѐки мултимодли кабел, анча арзон, лекин сифати паст;
•
бир модли кабел, нархи анча қиммат, лекин яхши техник кўрсатгичларга эга.
Бу тур кабелларни асосий фарқи шуки, уларда ѐруғлик нури турли тартибда ўтади. Бир инодли кабелларда ҳамма
нур бир хил йўлдан ўтиш натижасида уларнинг ҳаммаси қабул қилиш қурилмасига бир вақтда етиб келади ва
сигналнинг тузилиши ўзгармайди. Бир модли кабелнинг марказий тола диаметри 1,3 мкм атрофида бўлиб, фақат 1,3
мкм тўлқин узунлигидаги ѐруғликни узатади. Шунингдек, дисперсия ва сигнални сўниши сезиларсиз даражададир, бу
эса, кўп модли кабелдан кўра, анча узоқ масофага сигнал узатиш имконини беради. Бир модли кабеллар учун лазерли
узатиш ва қабул қилиш қурилмаларидан фойдаланилади. Бу қурилмалар фақат талаб қилинадиган тўлқин узунлигидаги
ѐруг"лик ишлатилади. Бундай узатиш ва қабул қилиш қурилмалари ҳозирда нисбатан қиммат ва кўп ишлатишга
чидамсиз. Келажакда б и р модли кабеллар ўзининг жуда яхши кўрсатгичлари учун асосий кабел бўлиб қолса керак.
Кўп модли кабелда ѐруғлик нурларининг йўллари сезиларли даражада фарқ қилгани учун кабелнинг қабул қилиш
томонида сигнал кўриниши ўзгаради. Марказий тола диаметри 62,5 мкм, ташқи қоплама диаметри эса, 125 мкм (бу баьзида
62,5/125 кўринишда белгиланади). Узатиш учун лазер эмас, оддий ѐруғлик диоди (светодиод) ишлатилади, бу эса,
узатиш ва қабул қилиш қурилмасини нархини арзонлаштиради ҳамда хизмат вақтини бир модли кабелга нисбатан
оширади. Кўп модли кабелда ѐруғликни тўлқин узунлиги 0,85 мкрн. га тенг. Кабелни рухсат этилган узунлиги 2-5 км
оралиғида бўлади. Ҳозирги вақтда кўп модли кабел тури шиша толали кабеллар турининг асосийси, чунки улар арзон
ва топиш ҳам осон.
Шиша лолали кабелларда сигнал тарқалишининг ушланиши электр кабеллардаги ушланишидан кўп фарқ
қилмайди. Кўп тарқалган кабелларда ушланиш катталиги 4—5 нс/м атрофлдаги қжйматини ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: