20
Ҳимояланмаган ўралган жуфтликлар ташқи электромагнит халалдан (помеха) суст ҳимояланган ва шунингдек,
саноат айғоқчилиги мақсадида ахборотларни эшитишдан ҳам ҳимоя-ланмаган. Ахборот ўғирлашнинг икки тури
маьлум: уланиш (контактные) ва уланмасдан масофадан туриб (бесконтактный). Уланиш орқали ахборотни ўғирлаш иккита
игнани кабелга санчиш орқали амалга оширилса, уланмасдан ахборотни ўғирлаш эса, кабел тарқатадиган электромагнит
майдонни радио орқали эгаллаш усулидан фойдаланиб амалга оширилади. Бу камчиликларни бартараф этиш учун кабел
ҳимояланади (екранланади). Тўқилган жуфтликни
(STP) экранлаштириш вақтида ҳар бир жуфтликни очиқ тўқилган
металл симли қобиқ (екран)нинг ичига жойлашлирилади. Бундай конструксия кабелни нурланишини камайтиради,
ташқи электромагнит майдон халақитлардан ва жуфт симларнинг бир-бирига таьсирини ҳам камайтиради
(crossialk,
перекрестные новодки,
чорраҳа йўналишлар). Табиийки, экранлаштирилган ўралган жуфтлик, экранлаштирилмаган
жуфтликка нисбатан нархи анча қиммат бўлади, улардан фойдала-нилганда махсус экранлаштирилган уловчи
мосламалардан (разѐм) фойдаланиш зарур. Шунинг учун экранлаштирилмаган ўралган жуфтликка нисбатан
экранлаштирилган ўралган жуфтлик кам учрайди.
Екранлаштирилмаган ўралган жуфтликнинг асосий афзаллиги кабел учларига разѐмларни улашнинг осонлиги ва
шунингдек ҳар қандай шикастланишларни таьмирлашнинг бошқа турдаги кабелга қараганда қулайлигидир. Қолган ҳамма
техник кўрсатгичлари бошқа турдаги кабелларга нисбатан ѐмон. Масалан, сигнални узатишда берилган сўниш тезлиги
(кабелдан сигнал ўтган сари унинг амплитудасини камайиши) бу кабелларда коаксиал кабел кўрсатгичига нисбатан
катта. Агарда, кам ҳимояланганлигини ҳам ҳисобга олсак, нима учун ўралган жуфтлик кабелларининг узунлиги кам
бўлиши (100 метр атрофида) тушунарлидир. Ҳозирги вақтда ўралган жуфтликлардан 100 Мбит/с тезликда ахборот
узатиш учун ишлатилмоқда ва узатиш тезлигини 1000 Мбит/с.га етказиш устида иш олиб борилмоқда.
экранлаштирилмаган ўралган жуфтли кабелламинг
(UPT) EIA/TIA 568 стандартига кўра етти тоифаси мавжуд:
•
1-тоифадаги кабел — бу оддий телефон кабели (ўралмаган жуфт сим) бўлиб, у орқали фақат товушни узатиш
мумкин, ахборотни эмас. Бу турдаги кабел техник кўрсатгичлари катта чекинишларидан иборат (тўлиқ қаршилиги,
ўтказиш йўлаги, чорраҳа йўналиши);
•
2-тоифадаги кабел—бу ўралган жуфтликдан иборат кабел бўлиб, ахборотни 1МГц. гача частота оралиғида узатиш
учун мўлжалланган. Кабел чорраҳа йўналишлар даражасига тестланмайди. Ҳозирги вақтда жуда кам ишлатилади.
EIA/TIA 568 стандарти 1 ва 2-тоифадаги кабелларни ажратмаган;
•
3-тоифадаги кабел — бу кабел ахборотларни 16 МГц.гача частота оралиқда узатишга мўлжалланган, ўралган
жуфтликдан ташкил топган бўлиб, 1 метр узунликда икки сим бир-бирига 9 маротаба ўралган, кабел ҳамма
кўрсатгичлар бўйича тестланади ва 100 Ом тўлқин қаршиликка эгадир. Маҳаллий тармоқларга стандарт томонидан
тавсия қилинган энг оддий кабел тури бўлиб, ҳозирги вақтда кўп тарқалган;
•
4-тоифадаги кабел — бу кабел ахборотларни 20 МГц.гача частота оралиқда узатишга мўлжалланган. Кам
ишлатилади, чунки кўрсатгичлари бўйича 3-тоифадаги кабел кўрсатгичларидан кам фарқланади. Стандарт 3-
тоифадаги кабел ўрнига 5-тоифадаги кабелдан фойдаланишни тавсия этади. 4-тоифадаги кабелни ҳамма техник
кўрсатгичи бўйича тестлаш мумкин ва 100 Ом тўлқин қаршиликка эга.
IEEE 802.5 стандартли тармоқда фойдаланиш
учун яратилган кабелдир;
•
5-тоифадаги кабел — бу ҳозирги вақтда энг мукаммал кабел бўлиб, 100 МГц частота оралиғида ахборот узатишга
мўлжалланган. Ўралган жуфтликлардан ташкил топган, 1 метр узунликда 27 та ўрамдан кам эмас (1 футга 8 та
ўрам). Кабелнинг ҳамма кўрсатгичлари тестланади ва 100 Ом тўлқин қаршиликка эга. Ҳозирги замон юқори тезликда
ишловчи тармоқларда, яьни
Fast Ethernet ва ТПФДДТ фойдаланиш тавсия этилади. 5-тоифадаги кабел 3-тоифадаги
кабелга нисбатан тахминан 30—40 % қиммат;
•
6-тоифадаги кабел — бу кабелни келажаги яхши бўлиб, 200 МГц.гача частота оралиғида ахборот узатади;
•
7-тоифадаги кабел — бу кабелни келажаги порлоқ ва 600 МГц. гача частота оралиғда ахборот узатиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: