Фуқоролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди раисига
Даъвогар: Термиз шаҳр Ат Термизий кўчаси 19-уй 21-хонадонда яшовчи Мансурова Ирода Мухиддин қизи
Тел:+99833 485 94 18
Жавобгар: Термиз шаҳар Аму Сохиллари МФЙ Нурафшон кўчасида яшовчи Каримова Шахло Суннатулло қизи
Тел:+998
Жавобгар: Термиз шаҳар Аму Соҳиллари МФЙ Нурафшон кўчасида яшовчи Болтаева Гулшехра Хамроевна
Тел:
ДАЪВО АРИЗА
(ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақида)
Мен шартнома асосида ижарага хона олиб доимий тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб келаман. 2022-йил 29-июль куни соат 10:00 ларда тикувчилик билан шуғулланиб келувчи хонадошларим Каримова Шахло ва уни онаси Болтаева Гулчехралар менга нисбатан ўзларича зўравонлик қилиб жанжал бошлашди ва менга тегишли бўлган "ЖУИТА" номли тикиш мошинкамни ерга улоқтириб яроқсиз ҳолатга келтиришди. Мазкур иш, 2022-йил 02-августь кунида Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан ҳуқуқбузарлар Қуллиев Суннатулло Каримович, Каримова Шахло Суннатулло қизи, Болтаева Гулчехра Хамроевна, Мансурова Ирода Мухиддин қизи, Мансурова Гулмира Мухиддин қизи, Мутасова Гулсума Тўраевналарга Ўз.Рес МЖтКнинг 41-моддаси ва 52-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топиб Ўз.Рес МЖтКнинг 34-моддасига асосан 1.500.000 сўм жарима жазолари тайинланган.
Мен айни дамда оила боқувчисиман. Отам оғир бетоблиги сабабли ишламайди. Онам отамни парвариши билан бандлиги учун ишлай олмайди. Вояга етмаган сингилларим бор. Давлат буджетидан ҳеч қандай нафақа, ойлик маош олмаймиз. Мен тикувчилик қилиб отамни дори дармонига ва оиламиз учун пул топардим. Аммо Ш.Каримова ва Г.Болтаевалар мени тикув машинкамни яроқсиз ҳолатга келтиришганлиги сабабли 2022-йил
29-июньдан буён фаолиятим тўхтаб қолди. Рўзғоримизда ҳам моддий етишмовчиликлар, қийинчиликлар келиб чиқмоқда.
Бундан ташқари мазкур жанжал оқибатида менга маънавий зарар ҳам етказилиб, жавобгарларнинг ҳаммани олдида мени ҳақоратлаб, уриб, машинкамни синдириб ташлашганлиги оқибатида етказилган манъавий зарар аслида моддий зараримдан юз чандон кўпдир.
Шуни ҳам айтишим керакки, бу жанжал сабаб оиламизни ҳам тинчлиги йўқолди, ота-онам жуда ҳам ташвишда қолишди. Онам сал кам бир ярим ойдан буён сарсон саргардон бўлиб юрибди. Уйда касал отам ва вояга етмаган синглим қаровсиз қолишди. Онам ҳар 3-4 кунда келиб кетиб, икки йўл орасида овора сарсон бўлиб, соғлиги ёмонлашиб қолди. Уйимиз узоқда, ҳар келиб кетганда 70-80 минг сўм ҳаражат қилиб келади. Отамни дори дармонига рўзғорга ишлатилиши керак бўлган пул, мана шу жанжал ташвишига ишлатилмоқда.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ф.П.К нинг 148-150 ҳамда Ўз.Р. ФК 1006, 1021 ва 1022 моддаларига таяниб - ҳуқуқбузарлар Каримова Шахло Суннатулло қизи ва Болтаева Гулчехра Хамроевнадан, менга ва оиламга етказилган моддий ва манъавий зарарларни ундириб беришингизни сўрайман.
Илова: Ўзимга тегишли бўлган паспорт нусхаси.
ЖИБ Термиз шшар судининг 2022-йил 02-август кунидаги қарори нусхаси.
Даъво аризаси - 2 нусхада
Мансурова Ирода Мухиддин қизи
2022-йил августь
Do'stlaringiz bilan baham: |