project.gov.uz
11.11.2020
142
ҳолда ҳисоб–китоб қилинадиган юкнинг камомади тўғрисидаги даъво аризаларига юк қандай
намликда жўнатилганини тасдиқловчи ҳужжат (тегишли сертификат ва ваколатли органларнинг
хулосалари) ва келган юкнинг намлик даражаси бўйича таҳлил маълумотлари илова қилинади,
агар шундай таҳлил ўтказилган бўлса.
599. Тез бузиладиган юк бузилгани учун даъво аризасига темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчи) иштирокида ўтказилган экспертиза далолатномасини илова қилиш лозим.
600. Темир йўлнинг (инфратузилма эгасининг, ташувчининг) даъволарни кўриб чиқиш
топширилган бўлинмасига бевосита қўлда етказиб берилган даъволар, даъвонинг иккинчи
нусхасида ваколатли темир йўл ходимининг (инфратузилма эгаси, ташувчиси) белгиси билан
қабул қилинади.
Даъво аризасининг почтага топширилган ёки бевосита темир йўлга (инфратузилма эгаси,
ташувчиси) қўлда етказиб берилган куни даъво тақдим этилган кун деб ҳисобланади.
Агар даъво аризасини бериш муддати байрам куни ёки ҳафтанинг дам олиш куни тугайдиган
бўлса ва агар даъво аризаси улардан кейинги биринчи иш кунида почтага топширилган ёки
бевосита темир йўлга (инфратузилма эгаси, ташувчиси) қўлда етказиб берилган бўлса, унда даъво
тақдим этиш муддати ўтган ҳисобланмайди.
Агар юк маршрут ёки вагонлар гуруҳи билан битта юкхати бўйича келаётган бўлса ва етказиш
манзилидаги темир йўл станциясида бу юк асосий юкхати бўйича ҳам, қўшимча йўл
қайдномалари бўйича ҳам топширилган бўлса, бундай юк ҳужжатлари бўйича даъво тақдим этиш
муддатларининг бошланиши юк охирги қисмини қўшимча йўл қайдномаси бўйича берилган
пайтдан ҳисобланади.
601. Агар даъво Ўзбекистон Республикаси Темир йўллари уставининг талабларини бузган ҳолда
берилган бўлса, бундай ариза темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчиси) томонидан даъвогарга
кўриб чиқилмасдан даъво олинган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай қайтарилади.
Бундай ҳолларда, ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси Темир йўллари уставида белгиланган
муддатларда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда даъво аризаси билан қайта мурожаат қилиш
ҳуқуқига эга.
602. Йўқотиш ва шикастланиш тўғрисидаги даъволар қондирилишида қопланиши лозим бўлган
юкларнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси Темир йўллари уставида белгиланган тартибда
аниқланади.
603. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) даъвони кўриб чиқиш натижалари тўғрисида
даъвогарни Ўзбекистон Республикаси Темир йўллари уставида белгиланган муддатларда
хабардор қилиши шарт.
Агар темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) даъвони рад этса, хабарномада шикоятни рад
этиш сабаблари кўрсатилиши лозим.
Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан даъво тан олиниши ҳақидаги хабарномада
даъво қандай миқдорда қаноатлантирилиши кўрсатилади.
Хабарномани темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) раҳбари
ёки у томондан ваколатланган шахс имзолайди.
604. Агар даъво темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан аризачига номаълум бўлган
далолатномага асосан рад этилган бўлса, бунда темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
аризачига хабарнома билан бирга аризачига номаълум бўлган далолатнома нусхасини ҳам
Do'stlaringiz bilan baham: |