project.gov.uz
11.11.2020
143
юборади.
605. Даъво тўлиқ миқдорда қаноатлантирилган ҳолларда, даъво аризачиси тақдим этган
ҳужжатлар қайтарилмайди ва темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) иш жилдларида
қолдирилади.
606. Экспорт ва импорт юкларига талабномаларни топшириш ва кўриб чиқиш ХЮҚБга мувофиқ
амалга оширилади.
607. Эътирозлар бўйича даъволар даъво қилинган темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчиси)
ижро этувчи органи жойлашган жой бўйича белгиланган судловга тегишлиликка мувофиқ суд
органларига темир йўл жавобини олган кундан бошлаб 2 ой муддатда ёки жавоб учун белгиланган
муддат тугаган кундан бошлаб тақдим этилади.
34–боб. Темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланиш,
вагонларни тақдим этиш ва олиб чиқиш тартиби
§ 1. Умумий шартлар
608. Темир йўл шохобча йўллари идоравий, яъни ташкилотлар ва жисмоний шахсларга ёки темир
йўлга (инфратузилма эгасига) тегишли мулк бўлиши мумкин.
Темир йўл шохобча йўлларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари бўйича
мажбуриятлар, уларнинг тегишлилигига қараб аниқланади.
Инфратузилма эгасига тегишли темир йўл шохобча йўлларидан фойдаланувчи юк жўнатувчилар,
юкни олувчилар темир йўл шохобча йўлларини чиқиндилардан, қор, юк қолдиқларидан, бегона
ўтлардан тозалаб туришлари, ёғингарчилик ва оқава сувлар ўтишини, эгаллаб турган ҳудуд
чегарасида темир йўл шохобча йўлларининг (юкларни ортиш ва тушириш жойлари) ёритилишини
таъминлашлари, шунингдек темир йўлларда бегона буюмлар бўлишига йўл қўймасликлари лозим.
609. Темир йўл шохобча йўллари умумий фойдаланиш темир йўллари
билан чегарадош бўлади.
Темир йўл шохобча йўлларининг чегараси “Темир йўл шохобча йўл чегараси” белгиси билан
белгиланади. Бундай белгининг ўрнатиш жойи инфратузилма эгаси томонидан шохобча эгаси
билан келишилган
ҳолда аниқланади.
Темир йўл шохобча йўлларининг йўл тизими, иншоот ва қурилмалари ташиш ҳажмларига
мувофиқ юкларни узлуксиз ортиш ва туширишни, маневр ишлари, вагон ва локомотивлардан
унумли фойдаланишни таъминлаши керак.
Юк жўнатувчилар ва юкни олувчилар темир йўл шохобча йўлларида ортиш габаритини,
вагонларни тозалаш, вагонга ортилган юк оғирлигини назорат қилиш учун габарит дарвоза,
кузатув минораси, тарози ва бошқа техник мосламалардан фойдаланишлари керак.
Темир йўл шохобча йўллари иншоотлари ва йўл қурилманинг конструкцияси ва ҳолати темир йўл
транспортида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига
жавоб бериши, вагонларнинг, шунингдек ушбу темир йўл шохобча йўлларида хизмат кўрсатишга
Do'stlaringiz bilan baham: |