project.gov.uz
11.11.2020
9
(инфратузилма эгасига, ташувчига) буюртмаларнинг асл нусхасини шахсан, почта алоқаси орқали
ёки электрон шаклда, улар олинганлигини тасдиқловчи хабарнома (жисмоний шахс ёки ташкилот
рахбарининг имзоси билан тасдиқланган уч нусхада) билан юкларни турларга ажратиб, шу
жумладан бўш хусусий ва ижарага олинган вагонларни қайтаришга, шунингдек, бўш хусусий
контейнерларни юк жўнатиш ва етказиш станцияларга ажратиб тақдим этадилар. Электрон
шаклда берилган буюртмалар электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқланади.
Асосий ойлик буюртманинг барча маълумотлари, шу жумладан кодлар юк жўнатувчи томонидан
(темир йўл, инфратузилма эгаси, ташувчи томонидан белгиланадиган буюртма рақамидан
ташқари) босма усулда тузатишларсиз тўлдирилади.
22. Юк жўнатувчилар юкларнинг ҳар бир номенклатура гуруҳига ҳар бир жўнатиш темир йўл
станцияси бўйича асосий ойлик буюртмани темир йўлга (инфратузилма эгасига, ташувчига)
тақдим этиши лозим.
23. Юк жўнатувчилар юк ташувларига асосий ойлик буюртмани тузишда барча зарур
маълумотларни аниқ кўрсатган ҳолда буюртма бланкаси графаларини қуйидаги тартибда
тўлдиради:
“юк жўнатувчи номи ва почта манзили” сатрида юк жўнатувчининг (ташкилот ёки жисмоний
шахс) номи, унинг тўлиқ манзили, банк реквизитлари ва юк жўнатувчи учун банкда очилган ҳисоб
рақам кўрсатилади;
“идентификатор” графасида – ташиш денгиз портлари орқали учинчи мамлакатларга экспорт учун
амалга оширилса “1” қўйилади, ташиш чегара станциялари орқали учинчи мамлакатларга экспорт
учун амалга оширилса “2” қўйилади; ташиш МДҲга аъзо давлатлар, Болтиқбўйи мамлакатлари ва
Грузияга амалга оширилса “3” қўйилади. Ички қатновларда ташувларни амалга оширишда
“идентификатор” графаси тўлдирилмайди;
“номенклатурали юклар гуруҳининг номи” графасида тегишли номенклатурали юклар гуруҳининг
номи кўрсатилади;
“экспедитор номи” графасида МДҲга аъзо давлатлар, Болтиқбўйи мамлакатлари, Грузия ва
ташишда қатнашадиган бошқа мамлакатларнинг темир йўл маъмурий ҳудудлари учун ташиш
ҳақи тўловларини амалга оширадиган экспедиторлик ташкилотларининг номи кўрсатилади. Ички
қатновларда ташиш ишлари амалга оширилганда, мазкур графа тўлдирилмайди;
“жўнатиш станцияси номи” графасида Тариф қўлланмасига мувофиқ жўнатиш темир йўл
станциясининг номи ва унинг коди кўрсатилади;
“вагоннинг тааллуқлиги” номли 1– графасида вагоннинг қайси темир йўл маъмуриятига
тааллуқлилиги белгиси (рақами) кўрсатилади (ижарага олинган вагонлар – 1, хусусий (шахсий)
вагонлар – 2, темир йўлга тегишли вагонлар – 3);
2, 3 ва 4–графаларда Тариф қўлланмасига мувофиқ юк номи ҳамда унинг ЮЯТСН ва ЮУН
бўйича коди кўрсатилади;
5 ва 6– графаларда Тариф қўлланмасига мувофиқ юкни етказиш манзили темир йўл станцияси
номи ва унинг коди кўрсатилади. Юклар экспорт учун ташилганда, чегара темир йўл станция
номи ва унинг коди ёки денгиз порти номи ва унинг коди кўрсатилади;
7–графа фақат учинчи мамлакатларга етказиш тўлдирилади, унда етказиш мамлакат номи ва коди
кўрсатилади. Юклар тўғридан-тўғри аралаш темир йўл–сув қатновида ташилганда, юкларни
тушириб, сув транспортига ортиш порти ёки пристань номи кўрсатилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |