project.gov.uz 11.11.2020 112 24–боб. Жонивор ва паррандаларни ташиш тартиби 472. Жонивор ва паррандаларни вагонларда жўнатиш учун ортиш жониворларни ортиш учун
мўлжанланган платформалар билан жиҳозланган темир йўл станцияларда амалга оширилади.
Жониворларни умумий фойдаланишдаги платформалар ёки майдончалардан траплар ёрдамида
ортишга вақтинча рухсат берилади.
Вагон жўнатмаларида ташилаётган жонивор ва паррандаларни тушириш юкларни қабул қилиш ва
топшириш учун очиқ бўлган барча темир йўл станцияларида амалга оширилади.
473. Жонивор ва паррандалар махсус вагонларда, бундай вагонлар етишмаган ҳолларда эса оддий
ёпиқ вагонларда ташилади.
Қора мол, чўчқа ва бузоқларни ташиш чоғида оддий ёпиқ вагонларни жиҳозлаш учун жонивор ва
паррандаларни ташишда зарур бўлган ускуна
ва мосламалар юк жўнатувчи томонидан тақдим этилади.
474. Паррандалар ёпиқ тубли катакларда ёки катакларсиз ташилади. Катаксиз ташилганда
паррандалар икки қаватли усулда, юқори қават поли ёпиқ бўлиши шарти билан ортилади.
475. Жонивор ва паррандаларни ташиш учун ювилган вагонлар, зотдор жониворларни ташиш
учун эса ювилган ва дезинфекцияланган вагонлар берилиши керак.
Вагонларнинг жонивор ва паррандаларни ташишга яроқлилиги давлат ветеринария хизмати
томонидан белгиланади.
Заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитлардан бўшаган вагонларга тегишли махсус ишлов
берилмасдан жониворларни ортишга йўл қўйилмайди.
476. Жўнатилаётган жониворлар, паррандалар, асаларилар,
шунингдек, кўпайтириш ва иқлимлаштириш учун мўлжалланган қисқичбақалар, тирик балиқ,
балиқ етиштириш материали (чавақлар) ва уруғланган икра
учун юк жўнатувчи давлат ветеринария хизматининг ҳудудий органи томонидан ўрнатилган
тартибда берилган ветеринария гувоҳномасини (сертификати) темир йўл станциясига тақдим
этиши шарт.
Жонивор ва паррандаларни ветеринария гувоҳномасисиз (сертификатсиз) ташишга йўл
қўйилмайди.
Ветеринария гувоҳномаси (сертификати) ҳар бир вагонга алоҳида тузилади ва юкхатига илова
қилинади, унинг дубликати эса жонивор ва паррандаларни назорат қилиб борувчи кузатувчига
берилади. Бир нечта вагон учун битта ветеринария гувоҳномасини (сертификатини) тақдим
этишга фақат битта
юк жўнатувчи томонидан битта етказиш манзилидаги темир йўл станциясига
ва битта юкни олувчи номига жўнатилиши шарти билан рухсат берилади.
Бу ҳолда ветеринария гувоҳномаси (сертификати) битта юкхатига илова қилинади, қолганларига:
“________–вагон учун ___–сон юкхатининг ___–сон ветеринария гувоҳномаси (сертификати)”
ёзуви қайд этилади.
Ветеринария гувоҳномаси (сертификат) у берилган кундан бошлаб юк ортиш темир йўл
станциясига тақдим этиш учун 3 сутка давомида ҳақиқий ҳисобланади. Ветеринария
гувоҳномасининг (сертификатининг) муддати ўтказиб юборилган ҳолларда жониворларни