Текшириш ва ҳисобга олиш бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича умумий қоидалар


Раис- Ўзбекистон Республикаси (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси; Аъзолар



Download 33,72 Kb.
bet4/5
Sana23.02.2022
Hajmi33,72 Kb.
#144919
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5364005924652452153

Раис- Ўзбекистон Республикаси (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси;
Аъзолар-юқори турувчи хўжалик органи раҳбарлигидан бири, иш берувчи, касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи раиси.
«Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органи назорати остида бўлган корхона (объект)даги шунга ўхшаш бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Давлат меҳнат техника назорати билан келишилган ҳолда «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органи буйруғи асосида тузилган комиссия томонидан юқори турувчи хўжалик органи раҳбари иштирокида текширилади. Комиссия раиси қилиб, «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органи раҳбарларидан бири тайинланади. Ўзбекистон Республикаси (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси комиссияси таркибига киради.
Агар бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашига аъзо ташкилотда юз берса, у ҳолда касаба уюшмаларининг бош меҳнат техник назоратчиси комиссия таркибига киритилади.
Беш ва ундан ортиқ киши ўлган бахтсиз ҳодисалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида тузилган комиссия томонидан текширилади.
Махсус текшириш комиссияси 15 кун мобайнида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқади, корхона (бўлинма, цех) даги меҳнатни муҳофаза қилиш аҳволини, агар зарур бўлса тармоқнинг бошқа корхоналарида ҳам текширишни ташкил этади. Махсус текшириш далолатномасини тузади. (4-илова)
Комиссия аъзолари жабрланувчилар ёки уларнинг оила аъзолари билан учрашувлар ташкил этадилар, зарур бўлса тегишли органларга таклифлар киритадилар ёки ижтимоий тусдаги ёрдам масалаларини жойда ҳал қиладилар, жабрланувчига ёки ўлганнинг оила аъзоларига уларнинг ҳуқуқларини тушунтирадилар.
Касаба уюшмаларининг (бош) меҳнат техник назоратчиси бу масала бўйича ўзининг алоҳида фикрини билдириши мумкин.
(Бош) Давлат меҳнат техник назоратчиси махсус текшириш комиссияси чиқарган хулосалардан норози бўлса, шунингдек, у зарур деб ҳисоблаган бошқа ҳолларда ўз хулосасини чиқаради. (5-илова)
Махсус текшириш комиссияси талаби кўра иш берувчи:

  1. бахтсиз ҳодисани текширишда иштирок этиш учун ўзларининг ораларидан эксперт гуруҳи тузиш мумкин бўлган эксперт - мутахассисларни таклиф қилиши;

  2. техник ҳисоблашлар, лаборатория тадқиқотлари, синовдан ўтказиш ва бошқа ишларни амалга ошириши;

  3. бахтсиз ҳодиса юз берган жойни суратга олиши ва бошқа зарур ҳужжатларни тақдим этиши;

  4. текшириш учун зарур бўлган транспорт ва алоқа воситалари, махсус кийим бош, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаши;

  5. комиссия аъзолари ишлаши учун уларга жиҳозланган алоҳида хона ажратиб бериши;

  6. бахтсиз ҳодисани махсус текшириш материалларни машинкада ёзишни ва етарли миқдорда кўпайтиришни таъминлаши шартдир.

Техник ҳисоблашлар, лаборатория тадқиқотлари, синовдан ўтказиш ва таклиф қилинган мутахассислар амалга ошираётган бошқа ишлар, шунингдек, транспорт ва алоқа воситаларни ҳаражатларини бахтсиз ҳодиса юз берган корхона тўлайди.
Комиссия аъзолари текшириш давомида иш берувчидан, корхона ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, гувоҳлар ва бошқа шахслардан ёзма ва оғзаки тушунтиришлар олишга ҳақлидирлар.
Изоҳ.Эксперт гуруҳи махсус текшириш комиссияси раисининг фармойишига мувофиқ тузилади. Эксперт хулосасини талаб қилувчи масалалар ва эксперт гуруҳи, хулосаси бўлган материаллар езма равишда расмийлаштирилади.
Махсус текшириш материалларига қуйидагилар киради:

  1. махсус текшириш далолатномаси:

  2. ҳар бир жабрланувчига алоҳида тузилган Н-1 шаклидаги далолатнома:

  3. режалар, схемалар, текшириш баенномаси ва бахтсиз ҳодиса юз берган жойнинг фотосуратлари;

  4. йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жой схемаси;

  5. сўроқлар баённомаси жабрланувчининг ва бахтсиз ҳодисани кўрган гувоҳлар ва бошқа алоқадор шахсларнинг, шунингдек, ГОСТ. ССБТ стандартлари, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларига риоя қилинишига масъул бўлган мансабдор шахсларнинг тушунтиришлари, эксперт гуруҳи тузиш тўғрисидаги фармойиш ва бошқалар;

  6. жабрланувчиларнинг хавфсизлик техникаси бўйича ўқитилганлиги ва йўриқномалар олганлиги ҳақидаги қайд дафтарларидан кўчирмалар;

  7. жабрланувчига етказилган жароҳатнинг хусусияти ва оғирлиги, ўлими сабаблари тўғрисидаги тиббий хулоса;

  8. эксперт гуруҳининг (зарур бўлганда) бахтсиз ҳодиса сабаблари ҳақидаги хулосаси, лаборатория ва бошқа тадқиқотлар, тажрибалар, таҳлиллар ва ҳоказоларнинг натижалари;

  9. авария туфайли кўрилган моддий зарар ҳақидаги маълумотнома;

  10. махсус текшириш комиссияси тузиш ҳақидаги буйруқ ёки қарор;

  11. йўриқномалар, низомлар, буйруқлардан ва меҳнат хавфсизлиги меъёрларини ва унга масъул бўлган шахсларни белгиловчи бошқа далолатномалардан кўчирмалар;

  12. корхона (бўлинма, цех)да меҳнат муҳофаза қилиш ҳолатини текшириш тўғрисидаги махсус текшириш комиссиясининг далолатномаси;

  13. зарур бўлган ҳолларда (бош) давлат меҳнат техника назоратчисининг хулосаси.

Махсус текшириш тугагандан сўнг 15 кун мобайнида (бош) давлат меҳнат бўйича техника назоратчиси («Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органи назоратчиси) текшириш материалларини;

  1. гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги прокуратурага юборади;

  2. махсус текширишнинг барча материаллари нусхаларини Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлигига, вилоят (Тошкент шаҳар) меҳнат бошқармасига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига ҳамда тегишли вазирлик (корпорация, уюшма, концерн)га, корхонага ва унинг юқори турувчи хўжалик органига, бахтсиз ҳодисага учраган ходимни юборган ташкилотга юборади.

Махсус текшириш материаллари нусҳалари «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органига, агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги корхона (объект)да юз берган бўлса, ҳамда вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) касаба уюшмалари кенгашига ҳам, агар бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашига аъзо ташкилотда юз берган бўлса, юборилади.
Бахтсиз ҳодиса юз берган корхона иш берувчиси (юқори турувчи хўжалик органи раҳбари) махсус текшириш материалларини зудлик билан кўриб чиқишга, бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабларини бартараф этиш тўғрисидаги комиссия таклиф қилган чора-тадбирларини бажариш ҳақида, меҳнат муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича лавозими ва касбига оид вазифаларнинг бажарилмаслиги (бузилиши)га йўл қўйган шахсларни жавобгарликга тортиш ҳақида буйруқ чиқаришга мажбурдир.
Иш берувчи махсус текшириш комиссияси таклиф қилган чора-тадбирларнинг бажарилганлиги ҳақида махсус текшириш ўтказишни бошқарган (бош) давлат меҳнат техника назоратчисига, шунингдек, «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасининг объектлар назорати остида бўлган маҳаллий органларига ёзма равишда ахборот беради.
Агар жабрланувчи бахтсиз ҳодиса оқибатида вақтинча иш қобилиятини йўқотган даврда бу бахтсиз ҳодиса сабабли ўлиб қолса, иш берувчи бу ҳақда дарҳол давлат меҳнат техника назоратчисига ва юқори ташкилотларга ҳабар беришга мажбурдир.

Download 33,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish