Бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш
Қуйидаги бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади:
бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ ходимлар билан юз берган гуруҳий бахтсиз ҳодисалар;
ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар;
оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар.
Изоҳ. Шикастланганликнинг оғирлиги даражаси тўғрисидаги тиббий ҳулосани даволаш муассасаси беради.
Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодиса тўғрисида иш берувчи дарҳол схемага биноан (3-илова) қуйидагиларга хабар бериши керак:
давлат меҳнат техника назоратчисига;
юқори турувчи хўжалик органига;
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлигига, вилоят (Тошкент шаҳар) Меҳнат бошқармасига;
бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги прокуратурага;
бахтсиз ҳодисага учраган ходимни юборган ташкилотга;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига;
«Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасининг маҳаллий органига, агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги корхона (объект)да юз берган бўлса;
вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) касаба уюшмалари кенгашига, агар бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашига аъзо ташкилотда юз берган бўлса.
Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисани вилоят, (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар), меҳнат бошқармаси буйруғига асосан қуйидаги таркибдаги комиссия махсус текширади:
Раис- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят (Тошкент шаҳар) (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси ёки «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси назорати остидаги корхона вакили;
Аъзолар - юқори турувчи хўжалик органи вакили, иш берувчи, жабрланувчининг асосий иш жойи касаба уюшмаси қўмитаси еки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи раиси ва Узбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашига аъзо ташкилотда юз берган ҳолларда, касаба уюшмаларининг меҳнат (бош) техник назоратчиси.
Ўзсаноатконтехназорат давлат қўмитаси органи назорати остидаги корхона (объект)ларда юз берган гуруҳий ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисани тегишли давлат меҳнат техника назорати билан келишилган ҳолда «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси Республикаси ёки маҳаллий органлари буйруғи асосида тузилган комиссия юқори турувчи хўжалик органи вакили иштирокида текширилади. Комиссия раиси қилиб шу орган вакили тайинланади. Комиссия таркибига (бош) давлат меҳнат техника назоратчиси киради.
Гуруҳий, ўлим билан тугаган ва оқибати оғир бахтсиз ҳодисалар юз берганида Н1 шаклидаги далолатнома комиссия томонидан махсус текшириш далолатномаси тузилгандан сўнг бир сутка ичида комиссия хулосаларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Икки-тўрт кишининг ўлими билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги буйруғига асосан қуйидаги таркибдаги комиссия томонидан олиб борилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |