Техносферада хавфсизликни таъминлаш масалалари. Техника хавфсизлиги Режа


Техносферадаги ҳаво муҳитининг кўрсаткичлари



Download 352,52 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana21.05.2022
Hajmi352,52 Kb.
#606193
1   2
Bog'liq
9-мавзу (7)

Техносферадаги ҳаво муҳитининг кўрсаткичлари 
Техносферадаги ҳаво муҳити ташқаридагига нисбатан алоҳида тўсиқ девор 
ёрдамида ажратиб қўйилганлиги сабабли микроиқлим деб ҳам юритилади. 
Ишлаб чиқариш санитарияси корхона биносидаги микроиқлимни меъёрлаштириш билан 
ҳам шуғулланади. Иш жойларидаги микроиқлим асосан хона ичидаги иқлим ҳисобланиб, 
унинг асосий параметрлари – ҳарорат, босим, нисбий намлик ва ҳавонинг бир томондан 
иккинчи томонга қиладиган ҳаракати тезлиги ҳисобланади. Буларнинг меъёрлари 
қуйидагича бўлади: 
- ҳарорат: енгил, ақлий меҳнат қилинадиган хоналарда 22-25
о
С, оғир жисмоний меҳнат 
қилинадиган хоналар учун 19-22
о
С; 
- ҳавонинг нисбий намлиги 60-40%; 
- ҳавонинг ҳаракат тезлиги енгил ишлар учун 0,3-0,5 м
сек; ўрта оғирликдаги меҳнат 
шароитлари учун 0,5-0,7 м
сек; оғир жисмоний меҳнат хоналари учун 0,7-1,2 м
сек;


-атмосфера босими 450-900 мм.сим.уст. (60-120 кПа)да ишлаш имконияти бўлади. 
Кўрсатилган меъёрдан ортган ёки камайган ҳолдаги атмосфера босими шароитида ишлашга 
рухсат берилмайди. 
Иш жойидаги микроиқлим параметрлари ана шу кўрсаткичлардан юқори, ёки 
аксинча паст бўлиши ишлаб чиқариш шароитлари меъёрининг бузилишига олиб келади. 
Шунинг учун ҳам иш жойидаги микроиқлим параметрларини меъёрлаштириш ишлари 
амалга оширилади. Бунинг учун қуйидаги ишларни бажарилади: 
- ҳарорат ортганда кондиционер ишлатилади
- ҳарорат пасайган ҳолларда иситгичлар ишлатилади, буни йирик иншоотлар учун 
колорифер(иссиқ ҳаво ҳайдовчи) вентиляторлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин; 
- нисбий намлик камайганда хонага очиқ идишларда сув қуйиб-қўйилади(ёки замонавий 
кондиционерлар қўлланилади); 
- нисбий намлик кўпайиб кетганда хона ҳавоси шамоллатилади, кондиционирланади; 
- хонадаги ҳавонинг ҳаракати сезилмаса, хона деразаларини очиш билан, зарур бўлган 
ҳоллар учун эшикларни ҳам қўшиб очган ҳолда шабада ҳосил қилинади ёки шамоллатиш 
қурилмалар(Иссиқ шароитларда ишлаш вақтида ҳам вентилятор)лардан фойдаланилади. 
Ишлаб чиқариш санитарияси ёритиш меъёрлари, ишлаб чиқаришдаги нурланишлар, 
турли тебранишлар – электромагнит тўлқинлар, шовқин, титраш меъёрлари билан ҳам 
шуғулланади. 
Ишлаб чиқариш корхоналарида электр токларини дастгоҳ ва қурилмаларга монтаж 
қилишда қуйидаги талабларга амал қилинади: 
-электр симлари бир жойдан иккинчи жойга ер остидан ёки ер устидан олиб ўтилади. Ер 
устидан олиб ўтилишида ишлаб чиқариш корхона худудида ҳаракатдаги транспорт 
воситалари ва ишчиларга халақит қилмайдиган ҳолатда хавфсизлик таъминланиши шарт. 
Бунинг учун ўтказгич симларнинг ердан баландлиги: 
-автомобиллар йўлакларида камида 6 м; 
-пиёдалар йўлакларида камида 3 м; 
-электр пайвандлаш жойларида камида 2.5 метр баландликда бўлиши керак.
Ер остидан олиб ўтишда ўтказгич симларнинг талаб даражасидаги изоляциясига 
эътибор бериш талаб этилади; ҳар икки усулда ўрнатилганда ҳам хавфсизликни таъминлаш 
мақсадида тегишли огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши талаб этилади. Ер остидан олиб 
ўтказиладиган электр симлари ернинг тупроқли жойида 50 см, шағал-тошли жойлардан 
олиб ўтишда эса 70 см чуқурликда, симлар устидан хавфсизликни таъминлаш мақсадида 
металл қопламалар кийдирилган ҳолатда бўлиши талаб этилади. Ер ости электр тармоқлари 
учун улоқсиз, кучли изоляцияли симлар танланади. Агар узоқ масофаларга тортиладиган 
симлар бўлса, улоқ тушиш жойлари алоҳида, қопқоқли бетон қудуқ бетонлар кўринишида 
ихоталанган ҳолда бўлиши талаб этилади. Булар имкони борича транспорт воситалари 
ҳаракатланадиган йўллар ва суғориш худудидан четроқда бўлиши талаб этилади. 
Ер устидан олиб ўтилган симларнинг салқилиги йилнинг совуқ кунларида 
симларнинг қисқариш жараёнида таранглик даражаси меъёридан ортиб кетмайдиган ҳолда 
танлади. Симлар устунларга чинни изоляция чойнаклари ёрдамида уланиши талаб этилади.
Корхона дастгоҳларига етиб келган электр симларини дастгоҳларга улаш ишларида 
қуйидагиларга эътибор берилади: 
-электр симлари дастгоҳ ва қурилмаларга изоляциясиз ҳолда олиб келинмайди; -дастгоҳлар 
тўла қувват билан ишлаган ҳолда бардошлиги таъминланадиган изоляциялар бўлиши шарт; 
-ҳар бир ўтказгич фазалари орасида ГОСТ талаблари асосидаги масофа сақланиши зарур; 
симлар устма-уст монтаж қилинишига йўл қўйилмайди; 
-иложи борича монтаж учун ишлатилаётган электр симлари фазалар бўйича турли 
ранглардаги изоляцияли ҳолда бўлишлиги таъминланиши керак; 
-электр қурилма ва дастгоҳларни ноллаш ва ерлантиришга қатъий эътибор берилади; 
-симларнинг уланиш қисмлари бир бирига тегиб кетишини олдини олиш мақсадида бу 
қисмлар алоҳида олинган диэлектр материалли махсус қопқоқлар билан ёпиб қўйилади; 


-электр симларини газ қувурлари билан бирга узатилмайди, улар орасидаги масофа ток 
кучланишига қараб 25см дан токи 5м гача бўлиши керак; 
-монтаж қилинган симлар имкони борича қимирламайдиган ҳолда ўрнатиб қўйилади; 
-ишчилар ҳаракатланиб юриши мумкин бўлган йўлаклардан симларни тегиб кетиш 
даражасида олиб ўтишга рухсат берилмайди
-хонада пол устидан олиб ўтиладиган симлар махсус ёпма билан ихоталаб қўйилади; 
-дастгоҳ ва қурилмаларни электро-монтаж ишлари тегишли сақлагич (предохранитель) лар 
ва автоузгичли калитлар орқали амалга оширилади. 
Ишлаб чиқариш хоналари қуруқ, чангсиз, изоляцияловчи поли бўлган ҳолда 
электрохавфсиз хоналар ҳисобланади. Ўқув хоналари, ўқув устахоналари, ўқув 
лаборатория хоналари ана шундай элктрохавфсиз бўлиши таъминланиши зарур. 
Нисбий намлиги 75 % дан ортадиган хоналар электр жиҳатдан юқори хавфли 
ҳисобланади. Бундан ташқари металл, кўмир чанглари кабилар билан ифлосланган хоналар 
ҳам юқори хавфли хоналар ҳисобланади. Чунки бундай чанглар электр ўтказувчан бўлиб 
ҳисобланиб, ҳатто бу чанглар ўтиргандан кейин ҳам инсон учун электрхавфли бўлиб 
ҳисобланади. 
Хоналарнинг пол қисми ток ўтказувчи бўлса, яъни тупроқли, темир бетонли, 
металли бўлса ҳам бундай хоналар юқори хавфли бўлиб ҳисобланади. 
Жуда юқори хавфли ҳолат хоналар нисбий намлиги 100 % га яқинлашганда, 
деворлар нам бўлганда, барча дастгоҳ ва қурилмалар намланган ҳолларда бўлганда 
кузатилади. Юқори ва жуда юқори хавфли хоналарда электр қурилмалари ва дастгоҳларни 
ишлатиш мумкин эмас. 
 
 

Download 352,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish