Технологияси


Озиқ элементларга муносабати



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

Озиқ элементларга муносабати. 
Картошка тупроқдаги озиқ элементларга 
талабчан ўсимлик. Бу унинг биологик хусусиятлари, кўп миқдорда биомасса 
тўплаши ва нисбатан илдиз системасининг кучсиз ривожланганлиги билан боғлиқ. 
Ўртача ҳар 100 центнер (10 тонна) картошка ҳосили ўзи билан 50 кг азот, 20 кг 
фосфор, 90 кг калий олиб чиқади. 
Озиқ элементларни ердан олиб чиқиш бўйича картошка, лавлаги ва баъзи 
техника ҳамда сабзавот экинларини ҳисобга олмаганда, кўпчилик экинлардан устун 
туради. Картошканинг озиқ элементларга талаби ўсув даврида тупроқ-иқлим 
шароитларига, агротехник даражасига, тупроқ унумдорлигига, навга ва ҳосилдан 
фойдаланиш йўналишига қараб турлича ўзгаради. Бошқа экинлардан фарқли ўлароқ, 
картошка ривожланишининг бошланғич даврларида озиқ моддаларга талабини 
уруғлик она туганакдан олиб қондиради. Ўсимлик кўкариб, илдиз системасини 
етарли ривожлантиргач ҳам уруғлик она туганак озиқ моддаларидан фойдаланади. 


93 
Лекин, картошка палагини шакллантириш даврида азотли озиқлантиришга катта 
эҳтиѐж сезади. Фосфор ва калий элементларини ўзлаштириш бу даврда аста-секин 
боради. Гуллаш бошлангач, ўсимликда туганак тугиш жадал кечади. Бу даврда 
ўсимликнинг озиқ элементларни ўзлаштириши тез ва юқори бўлади. Энди 
юқоридаги макроэлементлар билан бир қаторда микроэлементлар (бор, марганец, 
мис, кобальт, молибден, рух кабилар) билан ҳам таъминлаш, ўсимликнинг ўсиши, 
ривожланиши, касаллик ва бошқа ноқулай шароитларга чидамлигини ошириб, 
ҳосил миқдори ҳамда сифатига ижобий таъсир кўрсатади. 
Озиқ элементларнинг тупроқда етишмаслиги ѐки ортиқча миқдорда бўлиши 
ўсимликнинг вегетатив ва репродуктив органларининг нисбатига, маҳсулдорлиги, 
касаллик, ноқулай шароитларга, айнишга чидамлиги, ҳосилдорлик, туганак 
биокимѐвий таркиби, сақланувчанлиги ва уруғлик сифатига ниҳоятда катта таъсир 
этади. 
Навлари. 
Картошка ҳосилдорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришни 
кўпайтиришнинг асосий воситаларидан бири экин навини тўғри танлаш ва сифатли 
уруғлик материалини экиш ҳисобланади. Нав ва уруғлик туганакларни тўғри танлаб 
экиш орқали ҳосилдорликни 2,0—2,5 баравар ошириш мумкин. 
Ҳозирги вақтда картошканинг 2000 дан зиѐд навлари бўлиб, шундан 150 га 
яқини кенг тарқалган. Картошка навлари бир-биридан морфологик белгилари, 
хўжалик-биологик ва қимматбаҳо хусусиятлари билан фарқланади. 
Картошканинг асосий нав белгилари гули, барги, пояси, тупи, туганаги ва 
ўсимталаридадир. Ўсимлик бу қисмларининг кўпчилик белгилари ўстириш 
шароитига қараб маълум даражада ўзгаради. Лекин ҳар хил навлар бир хил 
шароитда бўлса, бу кўрсатгичлар бўйича нав-лар кескин фарқланади. 
Давлат реестрига киритиш учун синашга топширилаѐтган картошка янги 
навларида тупининг 3 та, баргининг 16 та, гулининг 10 та, туганагининг 9 та ва 18 та 
хўжалик-биологик белгилари бўйича тўлиқ таърифи акс эттирилмоғи лозим. 
Хўжалик аҳамиятига (ишлатилишига) кўра картошка навлари тўртта: озиқ-
овқат (хўраки), хашаки, техник ва универсал гуруҳларга бўлинади. Ҳозирги вақтда 
Халқаро классификацияга кўра, барча экинлар, жумладан картошка навлари ҳам 
жами белги-хусусиятлари бўйича 9 балли шкала асосида баҳоланади. 
Картошка ўстириш учун навларини танлашда қуйидаги энг муҳим белгилари 
ҳисобга олинади: 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish