Технологияси


қулай ҳарорат 20-30. Ҳарорат бундан паст  бўлса, пиѐзбош суст ўсади; ҳарорат юқори бўлса, таркибидаги пластик  моддаларнинг нафас



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

 
қулай ҳарорат 20-30. Ҳарорат бундан паст 
бўлса, пиѐзбош суст ўсади; ҳарорат юқори бўлса, таркибидаги пластик 
моддаларнинг нафас
 
олишга сарфланиши туфайли пиѐзбош майда бўлиб 
қолади. 
Шимолий нав пиѐзларнинг ўсиши учун 15-18 соатлик узун кун энг қулай 
ҳисобланади. Узун кун шароитида пиѐзбош тез шаклланади, барвақт етилади ва 
анча йирик бўлади. Қисқа кунда эса пиѐзбошларнинг шаклланиши ва етилиши 


146 
кечикади. Жанубий пиѐз навлари учун аксинча, қисқа кун керак. Бу пиѐзлар 
шимолда экилса, узун кун шароитида пишмай қолади. 
Ўсимлик хаѐтининг турли даврларида ѐруғлик интенсивлигига талаби бир 
хилда бўлмайди. Улар ўсув даври бошларида, барг аппарати ўсиб чиққанда унчалик 
катта бўлмайди, лекин пиѐзбошлар шаклланаѐтган вақтда бирдан катталашади. 
Шунинг учун барра пиѐз ўстираѐтганда ўсимликни бир оз соялатиш жуда муҳим. 
Ўсимлик йирик бошпиѐз учун ўстирилганда соялатиш пиѐзбошлар шаклланишини 
кечиктиради ва ҳосилни камайтирди.
Пиѐзбошнинг шаклланиши ва етилиши озиқ моддаларга ва ўсимликнинг сув 
билан таъминланганлигига боғлиқ. Уруғ қанча қалин экилса, ўсимлик озиқ 
моддалар ва сув билан қанчалик кам таъминланса, пиѐзбош шунчалик тез 
шаклланади ва майда бўлади. Агар ҳар гектар ерда 200-400 минг ўсимлик ўстирилса 
ва озиқланиш шароити яхши бўлса, йирик озиқ-овқатга ишлатишга яроқли пиѐзбош 
етилади. 
Пиѐзбош шаклланаѐтганда пиѐз тубидаги этли пардалар орасида бошланғич 
муртак, булардан эса келаси йили гулпоялар ѐки майда ѐш пиѐзбошлар ҳосил 
бўлади. 
Куртакдан янги пиѐзбош ҳосил бўлиши ѐки гулпоя чиқиши турли сабабларга,
 
биринчи навбатда пиѐзбошнинг сақланиш ҳароратига боғлиқ.
Паст ҳароратда (2-10) узоқ сақланса, пиѐздаги куртаклардан гулпоялар ҳосил 
бўлади. Бундан юқори (18-20 С) ѐки, аксинча 0 дан паст хароратда сақланганда 
куртакдан янги, ѐш пиѐзбош ҳосил бўлади. Пиѐзнинг ана шу биологик 
хусусиятини назарда тутиб, пиѐзбош юқори (18-20 дан ортиқ) ѐки аксинча, паст (0 
дан паст) хароратда сақланади. Шунда пиѐз эркаклаб кетмайди. Уруғлик учун
мўлжалланган пиѐзбош эса, 2 дан 10 гача ҳароратда сақлаш тавсия қилинади.
Уруғлик пиѐзларнинг эркаклаб кетишига экиш муддати, пиѐзбошларни ерга, 
ўтқазгандан кейинги ҳарорат, тупроқ намлиги ҳам таъсир қилади. Баҳор яхши, иссиқ 
келганда ва ерда ҳам кам бўлганда пиѐзнинг эркаклаб, гулпоя (стрелка) 
чиқармайдиган, ўсимликларда "ўжарлик" хусусияти пайдо бўлишига олиб келади. 
Аксинча, пиѐз эрта экилса ва баҳорги салқин ҳаво чўзилса, гулпоя чиқариш кучаяди 
ҳамда яхши уруғ ҳосили олинади.
Бошпиѐз айрим, гулининг гуллаши 3-4 кун давом этади. Жанубда тўпгулнинг 
гуллаши 15-20 кун, ўрта минтақада эса 48 кунгача давом этади. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish