Калит номи
Асбоб-ускуна вазифаси
Калитнинг
ҳолати
BV – 110
FV – 110 ростловчи клапан ѐнидаги ажраткичлар
Очиқ
BV – 410
LV – 410 ростловчи клапан ѐнидаги ажраткичлар
Очиқ
BV – 430
LV – 430 ростловчи клапан ѐнидаги ажраткичлар
Очиқ
HV – 001
Е – 1 идишнинг дренаж линиясидаги ажраткичлар
Берк
HV – 002
Е – 2 идишнинг дренаж линиясидаги ажраткичлар
Берк
H – 1А
Асосий сув
насоси
Уланг
H – 1В
Захира сув насоси
Узилг
4. Стандарт тадбирлар
4.1. Совуқ старт
Умумий мулоҳазалар
―Совуқ старт‖ машқи идишлар тизимини хавфсиз ва тўғри ишга тушириш учун зарур
ҳаракатларнинг кетма – кетлигини ўрганиб олишга имкон беради. Зарур қурилма идишлар
тизимигача ва ундан кейин (яъни технологик занжир бўйича ундан юқори ва паст) ишга
тушириш учун тайѐр деб, фараз қилинади.
Технологик узелга ишчи суюқликни узатишдан олдин
умумий фойдаланишдаги барча
тизимлар ишга туширилган, текширилган ва ишга тайѐр бўлиши зарур.
Моделлаштирилмайдиган қуйидаги тизимлар ишга тушириш учун тайѐр ҳолатда турибди
деб, фараз қилинади:
1. Ишчи суюқликни узатиш учун қурилма;
2. Ишчи суюқликни қабул қилиш учун идиш;
3. умумий вазифани бажарувчи завод тизимлари:
Завод ва асбоб ҳавоси;
Электр таъминот тизими;
Азотни узатиш тизими;
Дренаж тизими.
Қуйида санаб ўтилган барча ишга туширишдан олдинги операциялар бажарилганига ва
қурилма ишга туширишни бошлашга тайѐр эканига ишонч ҳосил қилинг.
Ишга туширишдан олдинги операциялар:
1. Қувурларни ва асбоб-ускунани ювиш ҳамда тозалаш, тиқинларни олиб ташлаш.
2. Босимнинг
мавжудлигини албатта текшириб, қувурларнинг бутун технологик занжир
бўйича ўтказувчанлигини текшириш.
3. Электроэнергия, НЎА ҳавоси ва технологик ҳавони, азотни қурилмага қабул қилиб
олиш.
4. Қурилманинг ишлаш қобилиятини текшириш, насосларни ишлашга тайѐрлаш ва
ишлатиб кўриш.
5. НЎА асбобларини текшириш ва ишлашга киритиш (ҳамма ростлагичларнинг ростловчи
клапанлари берк бўлиб, дастаки режимда бўлиши керак).
6. Узелнинг ишлаши билан боғлиқ ҳамма хизматлар ходимларини
ишга туширишнинг
бошланиши тўғрисида хабардор қилиш.
Қўйида ишга тушириш тадбири тавсифланади, яъни технологик узелни ишга туширишда
Сизнинг ҳаракатларингиз кетма – кетлиги тавсифланади.
Тадбир.
1. Е – 1 идишга сув узатинг. Бунинг учун FIRC – 110 асбобининг клапан йиғмасидаги
ростловчи клапаннинг BV – 110 ажраткичларини очинг, FIRC– 110
сарф растлагичи
клапанини 25%га очинг.
2. Е – 1 идишга азот киритиш учун РIRC – 210 ростлагичининг ―В‖ клапанини тахминан
50%га очинг.
3. Е – 1 даги босим 4.22 кг/см
2
га яқин бўлганда, РIRC – 210 ростлагични 4,22 кг/см
2
ўрнатмага қўйиб, автоматик режимга ўтказинг.
4. Е – 1 идишдаги суюқлик сатҳи (датчик LIRC – 410) 30%ли белгига яқинлашса, LIRC –
410 асбобининг клапан йиғмасида ростловчи клапаннинг BV – 410 ажраткичларини
очинг, суюқликни Е – 2 идишга узатиш учун оқим йўлидаги LV – 410 клапанни қўлда
очинг.
5. LIRC – 430 датчиги Е – 2 идишда сатҳнинг тахминан 10% гача ортганини қайд этса,
азотни киритиш учун РIRC – 230 ростлагичнинг ―В‖ клапанини тахминан 20%га очинг.
6. Е – 2 идишдаги босим 2.11 кг/ см
2
га яқинлашганда РIRC – 230 ростлагичини 2.11 кг/
см
2
ўрнатмага қўйиб, автоматик режимга ўтказинг.
7. Е – 1 идишдаги сатҳ 50% гача кўтарилганда, LIRC – 410 ростлагичи 50% ли ўрнатмага
қўйиб, автоматик режимга ўтказинг.
8. Е – 2 идишдаги сатҳ тахминан 40% гача кўтарилганда Н – 1А насосни ишга туширинг.
9. LIRC – 430 асбобининг клапанли йиғмасида BV– 430 ростловчи клапанннинг
ажраткичларини очинг.
10. Е – 2 идишдан бироз суюқликни чиқариш учун LIRC – 430 ростлагич клапани LV – 430
нинг клапанини секин қўлда очинг.
11. Е – 2 даги сатҳ 50% гача кўтарилганда, LIRC – 430 ростлагични 50%ли ўрнатмага
қўйиб, қиймат ўрнатиб, автоматик режимга ўтказинг.
12. FIRC – 110 сув сарфи ростлагичини автоматик режимга ўтказинг ва секин аста
сарфлашга белгиланган ўрнатмани 227.0 м
3
/соат гача аста – секин орттира боринг.
Шундан сўнг идишлар тизими ҳисобдаги иш режимига чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: