АНДИЖОН МУХАНДИСЛИК - ИҚТИСОДИЁТИ ИНСТИТУТИ
“ ТЕХНОЛОГИК МАШИНА ВА ЖИХОЗЛАР ”
К а ф е драси
«Автоматика ва автоматлаштириш асослари»
ФАНИДАН
М а ъ р у з а л а р м а т н и
А.И. Исмоилов, О.К.Назаров.
Андижон – 2006 йил
|
ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ.
Ушбу маърузалар матнида автоматика фанининг келиб чиқиши, унинг қурилмаларини тузилиши, ишлаш принцинциплари хамда, автоматика фанини назарий асослари ётирилган бўлиб уларни тўқимачилик ва енгил саноати корхоналарида қўлланилиши келтирилган.
Ушбу маърузалар матни ТИКХМИИ таянч олий таълим муассаси томонидан тайёрланган ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 14.07.03 да тасдиқланган ва № ВМ-343-55408-3.16 рўйхатга олинган намунавий дастур асосида тайёрланган.
«ТМЖ» таълим йўналиши
бакалаврлари учун мўлжалланган.
Ушбу қўлланма Андижон мухандислик – иқтисодиёти институти услубий кенгаши томонидан 2006 йил _______ ойидаги йигилишида кўриб чиқилган (баён № __ ) ва тасдикланган.
Факультет услубий кенгаши раиси; доцент
Тақризчи: Анд.МИИ «Умумий физика» кафедраси доценти
К.М.Эрматов.
“Тасдиклайман”; Анд МИИ услубий комиссия раиси,
ўқув ишлари бўйича проректор
доцент; ________________.
Мавзу-1: АСОСИЙ ТАЪРИФ ВА ТУШУНЧАЛАР.
Режа: 1.Фаннинг мохияти ва вазифалари.
2.Фаннинг ривожланиш тарихи.
3.Фаннинг мавзуи ва масалалари.
1.Фаннинг мохияти ва вазифалари.
Автоматика – инсон иштирокисиз бошқаришнинг умумий қонуниятларини ўрганадиган кибернетика фаннининг техникага оид тармоги бўлиб, автоматик системалар назариясини, уларни хисоблаш ва қуриш асосларини хамда саноат ва қишлоқ хўжалигида қўллаш масалаларини ўрганадиган фандир.
Фанни ўрганишдан асосий мақсад – ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришни кенг ривожлантириш ва такомиллаштириш асосида технологик машиналарнинг энг қулай шароитларда қулай ишлашини, махсулдорлик ва махсулот сифатини юқори кўрсаткичларга эга бўлишини ва шу билан бирга мехнат маданиятини юқори бўлишини таъминлашдан иборат. Бунинг учун технологик жараёнларни тайёрловчи мухандис технологлар автоматлаштириш асосларини ва унинг техник воситаларини тузилишини хамда ишлаш асосларини мукаммал билишлари, автоматлаштириш бўйича давлат стандартлари талабларига амал қилишлари ва бу соха бўйича тузилган маълумотномалардан яхши фойдала билишлари лозим.
Фанни ўрганиш борасида талабалар, яъни булгуси мухандислар автоматик қурилмаларнинг ишлаш асосларини, уларнинг афзаллаиклари ва камчилликларини, қўлланилиш сохаларини, автоматлаштириш объектлари бўлган машина-механизмларни, агрегатларнинг хусусиятларини; автоматик бошқариш, назорат, химоя, ростлаш ва бошқа системаларнинг назарий асосларини мукаммал эгаллашлари ва уларнинг қўлланилиши борасида чуқур билимга эга бўлишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |