Техник ижодкорликнинг ўзига хос ҳусусиятлари



Download 77,5 Kb.
Sana14.02.2023
Hajmi77,5 Kb.
#911198
Bog'liq
2-mavzu ТЕХНИК ИЖОДКОРЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОС ҲУСУСИЯТЛАРИ


ТЕХНИК ИЖОДКОРЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОС ҲУСУСИЯТЛАРИ.

Режа:

1. Илмий ижодкорлик жараёнида мантиқий ва интуитив тафаккурнинг аҳамияти.
2. Техник ижодкорлик фаолиятнинг босқичлари.
3. Ўқувчиларнинг ижодий жиҳатдан тайёргарлик даражалари.

Масалалар, саволлар ва амалий топшириқлар бу талабалар ижодий фаоллигини оширадиган эффектив дидактик воситалар ҳисобланади, агарда уларни таркиби муаммоли фикрлар яъни қарама - қарши фикрлар киритилган булса, фикрлар қарама - қаршилиги ахборот - англашдаги, англаш жараёнидаги ва мантиқдаги кўринишларда бўлади.


Фикрларнинг ахборот - англашдаги қарама - қаршилиги, ўрганилаётган хулоса, жараён ёки предметнинг моҳияти замирига киритилган бўлади. Уни маънолар конфликти орқали юзага чиқариш мумкин. Мисол учун, "Нима сабабдан" червякли узатма тескарисига ишлай олмайди?". Ҳақиқатдан ҳам, айланма ҳаракат узатилишига ҳеч нарса ҳалал бермайдигандай туюлади. Аммо лекин бу мумкин эмас. Мана шундай қарама - қарши фикрлар таъсирида инсонда "нима учун бундай бўлиши мумкин эмас" эканлигини тушунишга истак пайдо бўлади, яъни инсонда "муаммоли вазият" деб номланадиган психологик ҳолат юзага келади.
Англаш жараёнидаги (ўқишдаги) фикрлар қарама - қаршилиги хаёт илгари сурадиган ҳамда англаш характеридаги назарий ва амалий мисолларни ўрганишда инсоннинг билим даражаси, англаши ва ривожланиши билан юзага келади. Бундай ҳолатларда қуйидаги хусусий ҳолдаги тескариликлар бўлиши мумкин.

  1. мумкин бўлган ҳаракатларнинг кўплиги ва улардан рационал, мақсадга мувофиғини танлаш орасидаги;

  2. мавжуд билим ва ундан янги шароитда амалий фойдалана олиш ўртасидаги;

  3. масалани ечишнинг мумкинлигини назарий усули билан амалий жиҳатдан амалга ошира олмаслик ёки танланган усулнинг максадга мувофиқ эмаслиги ўртасидаги;

  4. аввалги тажриба ва янги ҳаракат усули ёки ўрганиладиган ўқув материалларини тахлил қилишга янгича ёндошиш ўртасидаги;

  5. конкрет техник қурилма ва унинг схематик тасвири орасидаги ва бошқалар;

Мантиқий тескариликка мулоҳаза юритишдаги қарама - қаршиликлар киради. Лойиҳалашда, маҳсулот тайёрлаш технологиясини тузишда, прогнозлаш ва диагностика қилишда бир хил сабабдан турли мулоҳазалар келиб чиқиши мумкин. У ёки бу мулоҳазалар тўғрилигини исботлаш муаммоли вазиятини юзага келиши билан боғлиқ. Баъзан бир ҳолатда мулоҳаза тўғрилигини исботлаш учун уни тажрибада текшириб кўришга хам тўғри келади. Ҳар қандай машинани синаб кўриш - бу уни маълум шароитда ишлай оладими - йўқми? деган мулоҳазани текшириш эканлигини билдиради.


Англаш жараёнидаги ва мантиқдаги текислик инсонни обьект, ҳодиса ёки жараён моҳиятини англашга уринишида юзага келади.
Техник масалаларда физик тескарилик билан англаш жараёнлардаги фикрлар қарама - қаршилиги хам юзага келади. Техник характердаги масалаларда тескарилик қуйидагича юзага келиши мумкин, яъни техник тизимннг бирор қисмини (ёки бирор параметрини) яхшилаш унинг бошқа қисм (ёки нормалари) ни салбийлашувига олиб келади.
У ёки бу хилдаги текислик юзага келадиган техник масалалар ижодий масала ҳисобланади. Буни шундай тушуниш мумкинки, физик ёки англашдаги тескарилик сингдирилган техник масалалар ечими инсондан стандарт (репродуктив) бўлмаган ижодий (актив) фаолиятини талаб қилади. Ечиш алгоритми мавжуд бўлган ҳар қандай, у мураккаб масала бўлса ҳам ижодий масала ҳисобланмайди. Ижодий масалалар ечиш алгоритимига эга эмас, яъни улар ўқувчи, талаба, конструкторга маълум эмас. Уларни ечиш ностандарт ҳаракатларни ижодий фаолиятини талаб этади. Бир масала ижодий ёки ижодий бўлмаслиги мумкин, бу уни ҳар томонидан ечишга боглиқ. Агар масала фикрлар қарама - қаршилигини бартараф этиш усулларини биладиган киши томонидан ечилса у ижодий масала хисобланмайди. Укувчи, талабалардан бирор масалани ечиш купрок билим ва ўрганишларни талаб этгани учун, бу улар учун ижодий фаолият ҳисобланади. Агар юзага келган масалани ечиш имкони бўлса, яъни ундаги фикрлар қарама - қаршилиги ҳал этилса, бу масала муаммо ҳисобланади ва уни ҳал этган ҳолатда патент ёки муаллифлик гувоҳномаси берилади, муаммо ечиш эса ихтиро хисобланади.
Юқорида айтилганлардан шу келиб чиқадики, инсонда ижодкорликни тарбиялаш унда фикрлар тескарилигини ҳал эта олишни, яъни техник фикрлашни ривожлантиришдан иборат экан.
Техник фикрлаш мураккаб психологик жараён ҳисобланади. Одатдаги шаклни тушуниш фикрлашдаги у тажриба билан боғлиқлиги билан ажралиб туради. Техник фикрлашни шакллантириш учун ечиладиган масалалар таркиби реал техник қурилма, жараён ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлиб, улар машина механизмлар эффектив ишлашини таъминлашга йўналтирилган бўлиши лозим. Бундай масалаларга техник обьектларни лойиҳалаш масалалари, технологик характердаги ва техник қурилмалар модделларини ясаш жараёни билан бўлган ташкилий масалалар мисол бўла олади.
Конструкторлик масалаларига техник қурилма, моделлар реал қўлланиладиган предметларни яратишга йўналтирилган қутиларидан масалалар мисол бўлади. Конструкторлик масалаларини ечиш бу техник хужжатлар эскизлар, техник расмлар, чизма ва схемаларни тузишдан иборатдир. Конструкторлик масаласи муаммоли ҳисобланади, чунки уни ечиш учун инсон техник тескарилик ёки ўрганиш жараёнидаги фикрлар қарама - қаршилигини ечиши лозим бўлади.
Зарур конструкторлик ва кўникмалар муайян бир тартибдаги тайёр конструкциялар. Мавжуд деталлар ва шу кабилардан фойдаланиб лойиҳалаш, қайта лойиҳалаш, бирор мўлжал бўйича, техник шароитлар ёки ўз фикрича лойиҳалаш тўғрисида мулоҳаза юритадиган масалаларни ечишда шаклланади.
Лойиҳалашни ўрганиш учун деталлар, маҳсулотлар машина ва механизмларнинг мавжуд конструкциялари тўғрсида мулоҳаза юритадиган масалалар муҳим аҳамиятга эга. Буларни лойихалашни ўргатишнинг дастлабки босқичида қўллаш мақсадга мувофиқ. Бироқ бундай масалалар лойиҳалашни ўргатишнинг ҳамма босқичларида, ҳатто малакали конструкторлар фаолияти учун хам фойдалидир. Улардан фойдаланиш усули қуйидагича амалга оширилади. Конструктив элементларнинг яққол намоён бўлувчи белгиланишлари функционаллиги, технологиявийлиги, оддийлиги тизими танланади. Ажратилган белгилардан ҳар бири дидактик ишланади ва ўрганувчиларга савол, масала ёки амалий машғулот кўринишида берилади. Конструкцияни муҳокама қилишдаги масалани ечишнинг энг яхши шакли коллектив муҳокамасидир. Ўрганувчилар ўз фикрларини билдиришади, билдирилган фикрлар айримлари қабул қилинади ва шу аснода масала ечими топилади.
Қайта лойиҳалаш масалалари уларни ечиш жараёнида техник қўлланмага конструктив ўзгаришлар киритиш зарурлиги билан характерланади. Бунда ечим айрим детал материалларини ўзгартириш, бутун қурилма ёки унинг айрим қисмларининг функциясини ўзгартириш билан, қурилма иш режимини ўзгартириш ва шу кабилар билан амалга оширилиши мумкин.
Лойиҳалаш масалаларида талаба техник ҳужжатлар бирга конкрет модель ёки предметларни тайёрлашни ҳам ишлаб чиқишлари талаб этилади, яъни улар техник масалаларни ечиш лозим бўлади.
Технологик масалалар аксарият холларда жорий масалалар ҳисобланади. Буни шундай изоҳлаш мумкин. Ҳар бир конкрет ҳолат учун бир деталнинг ўзини турли хил ускуна, ҳар хил ишлов бериш режими, мослама, асбоб ва бошқалардан фойдаланиб тайёрлаш мумкин. Маҳсулот тайёрлаш технологиясини муҳокамасига бағишланган масалалар ўқитишнинг дастлабки даврларигина эмас, балки техник фаолиятининг барча босқичларида муҳим аҳамиятга эга. Бу шу билан характерланадики, талаба ўқиш жараёнида бирор масалани ечишда янги бир масалага дуч келиши мумкин, бу ўз-ўзидан масалани ечишни муракаблаштириб боради. Талаба олдида кўпроқ маҳсулот тайёрлашни оптимал кетма-кетлигини, ишлов бериш - режимларини ва шу кабиларни танлаш вазифаси туради. Муҳандис - технолог олдига қўйиладиган масала бироз мураккаброқ яъни маҳсулот тайёрлаш технологиясини минимал иқтисодий характерлари билан, юкори аниқликни инобатга олган ҳолда, автоматлаштирилган ҳолда бошқариладиган дастгоҳ ускуналаридан фойдаланиб ишлаб чиқиш талаб этилади. Ихтирочилар ўз олдиларига қўйган масала эса янада мураккаброқ, махсулот тайёрлашнинг маълум усулидаги мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
Ташкилий мсалалар хам техник масалаларнинг муҳим турларидан булиб, у ўрганувчилардан мустақил фикр юритишни талаб этади, бироқ ечимни топишда конструкторлик ёки технологик масалалардан қолишмайди.
2. Болалар техник ижодкорлигида вазифани бажариш тўртта асосий босқичга бўлинади:
1. Ғояни идрок этиш ва асослаш
2. Топшириқни техик жиҳатдан ишлаб чиқиш
3. Топшириқ устида амалий ишлаш
4. Объектни ишда синаб кўриш ва ижодий ечим натижасини баҳолаш.
Болалар техник ижодкорлигини ташкил қилишда қуйидаги шартларни ҳисобга олиш зарур: ўқув – ижодий цикл маълум вақтга сиғдирилиши, ижодий фаолият мазмуни ўқувчиларнинг билими, меҳнат кўникмалари ва малакаларига савиясига мос келиши, ижодий жараён нормал давом этиши учун ҳозирги замон ишлаб чиқариш даражасига мос моддий-техник база яратилган бўлиши ва ўқувчилар билан ижодий ишлаш методикасини эгаллаган мухандис-педагог кадр танланган бўлиши керак.
Ўқувчилар ижодий тафаккурини ривожлантиришда маърузалар, суҳбатлар, илмий мақолаларни ўқиш, мустақил бажарилган тадқиқотлар ҳақида хисоботлар ёзиш ката аҳамиятга эга.
Иш усулларини танлашда ўқитувчи ҳар бир ўқувчининг техник тафаккурини, ижодий қобилиятлари қанчалик ривожланганлигини яхши тасаввур қилиши ва олдинги ижодий иш тажрибасини ҳисобга олиши керак.
Бунинг учун ўқувчилар ижодий тайёргарлигининг бешта даражасини акс эттирувчи шаклдан фойдаланиш қулайдир.
1-даража. Ўқувчилар буюмда унинг шаклини такомиллаштириш ёки деталларни рационал жойлаштириш ва ҳоказолар мақсадидачизмага, схемага қисман ўзгартиришлар киритиб, берилган хужжатлар бўйича тайёрлай олади.
2-даража. Ўқувчи конструкциялашни охирига етказиб ва берилган техник хужжатга ёки буюмнинг ўзига ўзгартиришлар киритиб, буюмларни ясай олади.
3-даража. Ўқувчи буюмни унинг конструкциясини такомиллаштириш ва технологик хужжат ёки схемага мустақил ҳолда технологик ўзгартиришлар киритиб, тайёрлай олади.
4-даража. Ўқувчи буюмнинг оригинал конструкторлик ғоясини мустақил ҳолда технологик жиҳатдан ишлаб чиқиш ва уни тайёрлашни уддалай олади.
5-даража. Ўқувчи буюмда оригинал конструкторлик ёки рационализаторлик ҳоясини мустақил ҳолда асослаб ва таърифлаб бера олади, хужжатларни ишлаб чиқиш ва буюмларни ясашни бажара олади.
Таянч тушунчалар

Фикрлар қарама – қаршилиги, конструкторлик масаласи, машина турлари, мантикий фикрлар, вазифани бажариш босқичлари, ижодий тайёргарлик даражалари


Назорат саволлари



  1. Техник фикрлашни ривожлантиришда техник масалаларнинг роли кандай?

  2. Техник масалалар кандай таснифланади?

  3. Техник ижодкорликни амалга ошириш босқичлари нималардан иборат?

  4. Ўқувчилар техник ижодкорлигини ташкил этиш шартларини тушунтириб беринг.

Download 77,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish