Мавзу юзасидан саволлар
1. Мактаб ёшидаги қизлар гавдасининг мутаносиблигида қандай фарқлар бор?
2. Болалар ёшлари бўйича қандай гуруҳларга бўлинади?
3. Мактаб ёшидаги қизлар кийимларига ва газламаларига қандай талаблар қўйилади?
4. Болалар ёшлари гуруҳлари бўйича қандай кийимлар кийишади?
5. Мактаб ёшидаги қизлар кўйлаги чизмасини чизиш тартиби?
6. Мактаб ёшидаги қизлар кўйлаги аос чизмасини конструкциялаш учун олинадиган ўлчовлар?
10-Мавзу: Қиз болалар учун юбкалар асос чизмасини чизиш.
Режа
1. Юбкани лойиҳалаш учун гавдадан олинган ўлчовлар.
2. Юбканинг тўр қисми. Юбканинг олд ва орқа бўлаклари.
3. Олти бўлакли юбканинг асос чизмасини конструкциялаш.
4. „Қуёш“ юбкаларни, „Ярим қуёш“ юбкани асос чизмасини конструкциялаш.
Турли фасондаги юбкаларнинг лойиҳасини яратиш учун икки чокли тўғри бичимли юбка лойиҳасининг асоси ишлатилади. Бу юбкани лойиҳалаш учун гавдадан олинган қуйидаги ўлчовлар керак бўлади.
БлЯА = 38 см ҚБл = 1 см
БкЯА = 53 см ҚБк = 2 см
ЮУ = 72 см
ОрБУ = 42 см
Юбканинг тўр қисми
Қоғознинг чап томон бурчагига Бл нуқта қўйилиб, ундан пастга вертикал чизиқ ўтказилади.
1. БлЕ = ЮУ = 72 см (юбка узунлиги).
2. БлБк = ОрБУ:2-1 = 42:2-1 = 20 см (бўксагача бўлган оралиқ).
3. Бл, Бк, Э нуқталаридан горизонталлар ўтказилади.
4. БкБк1 = БкЯА+ҚБк = 53+2 = 55 см (юбканинг бўкса чизиғидаги кенглиги)
5. Бк1-нуқтасидан вертикал ўтказилади; Бл1, Э1, Бк1 нуқталар белгиланади.
6. БкБк2 = (БкЯА+ҚБк):2-1 = (53+2):2-1 = 26,5 см (ён чокининг ўрни).
7. Бк2 нуқтадан юқорига ва пастга вертикал ўтказилади вертикалнинг бел ва этак чизиқлари билан кесишган нуқталари Бл2, Э2 билан белгиланади.
Юбканинг олд ва орқа бўлаклари
8. БкБк3 = 0,4 БкБк1 = 0,4х26,5 = 10,6 см (Орқа бўлак виточкасининг ўрни).
9. Бк3 нуқтадан юқорига вертикал ўтказилади ва бел чизиғи билан кесишган жойга Бл3 нуқта қўйилади.
10. Бк1Бк4 = 0,4 Бк1Бк2 = 0,4х28,5 = 11,4 см (Олд виточканинг ўрни).
11. Бк4 нуқтадан вертикал ўтказилади ва бел чизиғи билан кесишган ойга Бл4 нуқта қўйилади.
12. Сумма В = (БкЯА+ҚБк)-(БлЯА+ҚБл) = (53+2)—(38+1) = 16 см (виточкаларнинг умумий қиймати).
13. Виточкаларнинг тақсимланиши:
а) Бл5Бл6 = 0,6 х сумма В = 9,6 см (ён томон виточкаси);
б) Бл7Бл8 = 0,2 х сумма В = 3,2 см (орқа бўлак виточкаси);
в) Бл9Бл10 = 0,2 х сумма В = 3,2 см (олд бўлак виточкаси).
Бу қийматлар ярмини виточкаларнинг ўрта чизиғидан бир томонга, қолган ярмини иккинчи томонга ўлчаб қўйилади.
14. Белдаги нуқталар орқа бўлак ва олд бўлак виточкаларининг пастки учлари билан тўғри чизиқлар орқали бирлаштирилади.
15. Бл5Бл51 = Бл6Бл61 = 0,5-1 см (бел чизиғи).
16. Бл51 нуқта Бл нуқта билан Бл61 нуқта Бл1 нуқталар билан бирлаштирилади бел виточкалари шу чизиққача давом эттирилади.
Юбка бўлаклари сони ҳар хил булиши мумкин, лекин жуфт сон (4, 6, 8, 12) бўлгани маъқул; тақилмаси чап ёнда ёки олд ва орқа бўлаклар ўртасида бўлиши мумкин. Тақилма тикиш учун эни 3—4 см, бўйи 25 см қўшимча тақилма ҳақи чиқарилади. Мисол тариқасида олти бўлакли юбкани лойиҳалашни кўриб чиқамиз. Қолган бўлакли юбкаларни лойиҳалаш худди шу тарзда бўлади, фақат бел ва бўксадаги қийматлар бўлак сонига қараб бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |