3-модул. 3- мавзу: Гўдаклар кийимлари асос чизмаларини чизиш (қалпоқча, яхтакча, сўлакча).
Режа:
1. Болалар гавдаси ривожланиши.
2. Болалар кийими хақида умумий маълумот.
3. Ёш болаларнинг кийими ва матоларига қўйиладиган талаблар.
Болалар гавдаси ривожланиши ва болалар кийимига қўйиладиган талаблар.
Болалар гавдаси тез ривожланувчан, ўсувчан бўлади. Уларнинг гавдасига хос хусусиятлари тўрт хил бўлади: Масалан:
Чақалоқ болаларда гавда қисмлари аниқмаслиги, бошини катталиги, қорин кўтарилган, оёқ-қўл катталигидир.
Ясли ёшдаги бироз ривожланган, боғча ёшида анч аривожланган бўлиб, гавда қисмлари сезиларли бўлади.
Мактаб ёшида гавда қисмлари аниқ, бир-бирига мутаносиб бўлади.
Ўсмир ёшда эса оёқ-қўллар узун, тана кичикроқ бўлади.
Болалар ёш гурухлари қуйидаги классификатсияга бўлинади. Ясли ёшидагилар 3- ёшгача, мактабгача ёшдагилар 3- ёшдан 7 ёшгача, кичик мактаб ёшидагилар 7 ёшдан 11 ёшгача.
Болаларнин гривожланиши давомида тана тузилиши ва тана ривожланиши ва ташқи кщриниш ҳаракатлар характери, қизиқишлари одатлари ва машғулотлари ўзгариб боради.
Болаларнинг танаси, тана кенглигининг конкрет қисмлари ва кийим тузилиши уларнинг турли ёшидаги тана асосларига боғлиқдир. Ёш болалар йил сайин ҳар хил ривожланадилар. Бўй узунлиги, оёқ, қўл ва бошнинг тузилиши асосан болалар ёшини характерлайди. Болалар танасининг шакли ва ўлчамлари ўсиш даврида доимо ўзгариб туради. Айниқса, гавда мутаносиблигида кескин фарқлар сезиларли бўлади.
Янги туғилган чақалоқнинг бош узунлиги тана узунлигининг 1/4 қисмини ташкил қилса ўсмир болаларда эса 1/8 қисмига тенг. Чақалоқларда бўйин калта қорин чиққан ва узун оёқ қўлга нисбатан калта бўлади. Болаларни ўсиш даврида гавда қисмлари бир текисда ривожланмайди. Қўл ва оёқлар тез ўсади ўсмирлик даврига келиб оёқ 5 марта қўл 4 марта узайган бўлади. Тана қисми еса секинроқ ўсади. Ўсмир ёшига келиб тана 3 марта бош қисм еса 2 марта катталашган бўлади. Болаларда бўйнинг ўсиши 5-7 10-11 13-16 ёшларда жуда сезиларли бўлади. Ёш болаларда мускуллар кам ривожланган юз терилари юмшоқ тери силлиқ ёноқлари думалоқ шаклда бўлади.
Болаларнинг турли ёшларда психологик-физиологик ва жисмоний ривожланиши ҳисобга олган ҳолда болалар кийимлари ассортимент ўзининг тури, тузилиши бичим ранглари безатилиши жихатидан турли туман бўлади.
Болалар кийимига ҳам катталар кийими сингари талаблар қўйилади. Аммо, ўзига хослиги шундаки, гигийеник талаб биринчи ўринда туради, яъни болалар кийими ҳаво ўтказувчан, юмшоқ, майин, очиқ рангда бўлиши керак.
Естетик талаб ҳам ўзига хос бўлиб, рангдор, тиниқ, ёрқин ранглар қўлланилади. Рангларни комбинатсиялашда қувноқлик, шўхлик талаб қилинади. Болалар кийимида мода елементларини ўзида оддийлаштириб, бўрттириб кўрсатиш, ёшларга хосқ увноқ, ширин қилибт айёрланади. Газламаси асосан ип толали газламалардан, майдагулли, холғхол, йўлғйўл, сидирға бўлиши мақсадга мувофиқ. Болалар кийимида безаклар, бўрттирилган ҳолда бурмалар, тўрлар, кашталар, тесмалар кўп қўлланилади. Айниқса аппликатсиялар, комбинатсиялашда, газлама ранги гулли фактурасини мослаштиради. Болалар кийимида кейинги вақтда қаватли сербурмалар, серхашам безаклар кўп қўлланилмоқда.
Чақалоқ болалар кийими ёзлик ва қишлик бўлади. Улар асосан пахта толали газламалардан тикилади. Газлама майин, юмшоқ, очиқ рангда, сидирға ёки майда гулли бўлиши мумкин. Чақалоқ болалар кийимлари ўзига хос майин тўр ва кашталар билан безатилиши мумкин. Кийим чоклари ботмаслиги учун ташқаридан тикилади. Кийим қулай, бемалол ечиладиган бўлиши лозим. Уларга кўйлакча, қалпоқча, конвертлар ва бошқалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |