Ясли ёшидаги болалар кийими.1-3 ёшликда болалар тез ўсадилар, гавда тузилиши нисбатлари ўзгаради, бош ва тана ўлчамлари 1:4 нисбатда бўлади.
2-3 ёшли боланинг гавда тузилиши :
а)ўзаро мутаносиб нисбатлар
б)кийимининг асосий конструктив шакллари
Бу даврда болалар юра бошлайдилар, кўп ҳаракатланадилар шунинг учун кийимлари еркин ҳаракатланишига халақит бермайдиган даражада кенг бўлиши керак.
Қиз болалар кийимларининг асосий шакли трапетсия симон, елка камаридан бошлаб кенгайган, кокеткали ёки кокеткасиз бўлиши мумкин.
2-3 ёшли қизболалар кийимларининг конструктив ечимлари
Ёш болаларнинг кийими учун матоларга қуйиладиган талаблар
Ёш болалар кийимлари турли хил матодан (трикотаж, сунъий ва табиий жундан, юпқа материаллардан, сунъий ва табиий замшаватеридан танланади). Уларга қўйиладиган умумий талаблар: ўртача масса, баданга ёқимли бўлиши, очиқ рангли ,енгил, юмшоқ, хушчақчақлик бахш етувчи, организм учун зарар қилмайдиган ва ҳоказо.
Газлама ва трикотаж материаллар ёш болалар кийимини ишлаб чиқишда жуда кенг қўлланилади. Қуйида газламанинг муҳим жиҳатларига кўра танлашни кўриб чиқамиз: матони лойиҳалашда асосий яъни гигийеник, эстетиква физикавий, механик талабларга ҳар жиҳатдан жавоб бериши керак. Газламанинг ташқи кўриниши, иқлим шароитларига жавоб беришига қараб, материалга бўлган талаблар турличадир. Ичкикийимли матолар (пахтали ва ипакли) ҳавони яхши ўтказадиган, энгил, юмшоқ танага майинлик бахш етувчи бўлиб, уларни оч ва пушти рангларга бўяшади. Устки кийимлар матолари, қишда совуқ ўтказмайдиган, танага ёпишиброқ турадиган, энгил ва юмшоқ бўлиши керак. Синтетик газламалар ва бошқалар оч ранг ва кўзга хуш ёқадиган рангларга бўялади.
Устки кийим учун иссиқлик бахш етувчи газламалар (палто, куртка) ҳаменгил, юмшоқ танага ёпишиб турадиган, кўпинча тукиичига қаратилган матои шлатилади, бу бола танасига иссиқлик беради. Устки кийим матосининг ранги асосан енгил ва тинчлантирувчи бўлади.
Кўйлак ассортименти учун матолар хилма хил бўлади, мато мустаҳкам, лекин ингичка ва юмшоқ бўлиши керак. Бу мато ҳужжатлаштирилганда расми, колорити бўйича турлича бўлади. Кийим газламасини универсал ўлчовларда майда ва ўртача катталикда бўлади.
Гулли газламаларга қуйидаги талаблар қуйилади: газлама гуллар иоддий ва тушунарли бўлиши керак, расм кийимга мос бўлиши керак, кийим қизиқарли ишланган бўлиши керак. Расмлар асосан классик услубида бўлади (чизиқлар, катаклар) болалар атрофидаги буюмлар расмини бўлишини истайди. Уларга ашула,ертак, шеърлар, мултфилмлар қаҳрамонлари мисолдир. Улар болаларнинг дунёқарашини, фикрлаш доирасини кенгайтиради, фантазиясини ўстиради.
Боланинг ёшига қараб газлама танланади. Ясли ва боғча ёшидаги қизлар учун, яъни кўпроқ турли ўйинлар билан машғул бўладиган қизлар учун, енгил, қиммат бўлмаган, ёрқин рангли газламалар ишлатиб, уларнинг гуллари ҳар хил, яъни майда гулли, майда катаклар, ҳайвончалар расмлари бўлган газламалар бўлиши мумкин. Уларда кант, сутажвюнчик, тесмалардан безак сифатида фойдаланилади.
Мактаб ёшдаги қизларнинг кийимларида йирик катак, йўл-йўлли, йирик ва майда гулли, ноаниқ гулли газламалар ишлатилади. Кийимнинг безаги газлама рангига, кийим вазифасига қараб танланади. Тўр, волан, рюш, бурмалар, кашта тахлама, майда чимди болиш, ёқалар, чўнтаклар, тугма, камар, манжетлардан фойдаланиб кийимни безаш мумкин.
Ўғил болалар кийимлари ҳам қулай ва чиройли бўлиши керак. Ясли ва боғча ёшидаги болаларга кўпинча оддий бичимдаги костюмчиклар, шимлар, шортиклар, комбинизонлар тикиш мумкин. Пахта, шойи толали, пахмоқ, чий духоба, арзон жун толали газламалар тавсия қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |