International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATION TECHNOLOGICAL SOLUTIONS AND INNOVATIVE DIGITAL TOOLS 93
http://interonconf.com Фзбекистон Республикаси ҳудудида учувчисиз учиш қурилмасидан фойдаланиш
билан боғлиқ бўлган амалдаги қонунчиликга кўра учувчисиз учиш қурилмаларининг
парвозини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Жумладан, Фзбекистон Республикаси Ҳаво Кодекси, Фзбекситон Республикаси ҳаво
бўшлиғидан фойдаланиш қоидалари ва бошқа қонун ҳамда тартибга солувчи
ҳужжатлар мавжуд. Фзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 31
августдаги қарори билан тасдиқланган “Фзбекистон Республикасининг фуқаро ва
давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”
287-сонли Низомга кўра, ушбу қурилмадан фойдаланиш ва рўйхатдан ўтиш қоидалари
тасдиқланган.
Амалда, кўпчиликда учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида олинган аэрофото-
видео далилларни қабул қилиш мумкинми ва уларни иш ҳужжатларига белгиланган
шаклга қандай келтириш кераклиги ҳақида савол туғилади. Ҳозирда қонунчиликда
экспертиза ўтказиш ва тадқиқотлар олиб бориш учун учувчисиз учиш қурилмаларидан
тўғри
ва
оқилона
фойдаланиш,
улардан
олинган
маълумотларни
тўғри
расмийлаштириш тартиби жорий этилмаган бўлиб, техник экспертиза ўтказишда
маълум муаммоларни юзага келтирмоқда. Воқеа содир бўлган жойни атроф ҳудуд
билан боғлаш муаммоси ва уни учувчисиз учиш қурилмаси ёрдамида ҳал қилиш ҳам
долзарб саналади. Воқеа жойини техник экспертиза қилишда учувчисиз учиш
қурилмаларидан фойдаланиш экспертиза жараёнини тезлаштириш, экспертиза
ўтказиш муаммоси ҳал қилишга ёрдам берибгина қолмай экспертлар иш
самарадорлигини ошириб давлат ёнғин назорати инспекторларини фойдали маълумот
билан таъминлаш масаласини ҳам хал этади.
Муаммо воқеа содир бўлган жойни конкретлаштириш учун уни атрофида бўлган
объектлар (ер релефи ва бошқалар) билан боғланишдир. Бу муаммо кўпинча аҳоли
пунктларидан бир оз узоқда жойлашган ёки уларнинг ҳудудида, лекин катта
майдонларга
(боғлар,
ўрмон
плантациялари
ва бошқалар) эга бўлган ноқулай жойларда (ўта муҳим саноат объектлари, турдаги
қўриқланадиган объектлар) содир бўлган фавқулодда вазиятлар юзасидан
экспертизаларни ўтказишда юзага келади. Бундай ҳолатларда метр ёки лазерли
масофа
ўлчагичлар
билан
масофани
ўлчаш
жуда
узоқ
жараён
ва экспертнинг жуда кўп вақтини оладиган ишдир.
Учувчисиз учиш қурилмаларга яратилган мобил иловада қурилмани масофадан
бошқариш пултидан узоқлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлиб, бу бизга керакли
объектларгача бўлган масофани ўлчашга ёрдам беради. Юқорида санаб ўтилган
ишларни сунъий йўлдош орқали олинган расмлар ёрдамида хам амалга ошириш
мумкин, лекин бундай ҳолда, ушбу ҳудуднинг сунъий йўлдош тасвирларига киришни
таъминлайдиган барча турдаги интернет иловаларидан фойдаланиш қуйидаги
сабабларга кўра тавсия этилмайди: